98
Нафас маркази нейронлари уч гурухга бўлинади: 1) юқори нафас йўлларини
иннервация қилувчи, нафас йўлларида ҳаво ҳаракатини бошқарувчи нейронлар. 2) Орқа
мия мотонейронлари билан синаптик боғлар ҳосил қилиб, нафас олиш ва чиқариш
мускуллари ишларини бошқарувчи нейронлар. 3) Нафас марказини бошқа марказ
нейронлари билан боғловчи проприобулбар нейронлар. Нафас ритмини бошқаришда
иштирок этади.
Варолиев кўприги соҳасида нафас нейронларининг икки ядроси жойлашган:
медиал парабрахиал ва Шатр (Келликер) ядроси. Агар ҳайвонларда мия ўзаги Варолиев
кўприги остидан кесиб қўйилса, нафас ҳаракатлари сақланиб қолади. Фақат
ажралган
ҳолда юқоридан келувчи импулслардан маҳрум бўлган марказ, примитив (оддий) нафас
олишни таъминлайди холос. Узоқ нафас чиқариш, қисқа узилиб турувчи нафас олиш
билан алмашиниб туради. Узлуксиз кетма-кет нафас олиш ва чиқаришни бир-бири билан
алмашиниб ритмик ишлаши учун Варолиев кўприги нейронлари иштирок этиши шарт.
Варолиев кўпригининг олдинги қисмида
пневматоксик марказ нуқтаси аниқланган. Бу
марказни емириш нафас олиш ва чиқариш жараѐнини узайишига, таъсирлаш эса нафас
циклларини аввалгидек содир бўлишига олиб келади.
Варолиев кўприги марказлари адашган нервни
икки томонлама кесиш билан
биргаликда шикастланса, ҳайвонларда нафасни нафас олиш босқичида тўхташига олиб
келади ѐки бу инспиратор
апнейзис деб аталади. Инспиратор апнейзис кам, қисқа вақтли
ва тез такрорланувчи нафас чиқариш билан алмашиб туради.
Узунчоқ миядаги нафас марказининг нейронларига ритмик
автоматия хос. Нафас
маркзига
келувчи
афферент
импулслар
тўхтатиб
қўйилгандан
кейин
ҳам
биопотенциалларнинг ритмик ўзгаришлари рўй бериши уларни электр асбоблар билан
қайд қилиш мумкинлиги нафас марказида автоматия борлигини кўрсатади.
Нафас марказининг ўзидаги модда алмашинув жараѐнлари ва уни карбонат
ангидридга нисбатан юксак сезгирлиги нафас марказининг
автоматик равишда
қўзғалишига сабаб бўлади. Ўпка рецепторлари, томирларнинг рефлексоген соҳалари,
нафас мускуллари, скелет мускулларининг рецепторлари,
шунингдек марказий нерв
системасининг юқорироқдаги қисмларидан келадиган импулслари, ниҳоят гуморал
таъсирлар нафас марказининг автоматиясини бошқариб туради.
Нафас марказининг автоматияси юрак мускуллари автоматиясидан фарқ қилади.
Биринчидан, нафас маркази бошқа марказлар билан алоқада бўлиши шарт. Иккинчидан,
бу
марказга рецепторлардан, айниқса хеморецепторлардан афферент импулслар келиб
туриши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: