93
Шундан ҳам кўриниб турибдики, сийрак, лекин чуқур нафас олиш анча самарали
бўлар экан. Нафас гимнастикаси нафас ҳажмини орттиришда муҳим амалий аҳамиятга эга.
Тананинг ҳолатига қараб ўпканинг турли қисмлари турлича вентиляцияланади.Тик
турганда ўпканинг пастки қисмлари юқори қисмларига нисбатан яхши вентиляцияланади.
Агар инсон чалқанча ѐтган ҳолида бўлса юқори ва пастки бўлимлар орасидаги вентиляция
фарқи йўқолади, лекин орқа томони олдинги томонига нисбатан яхши вентияцияланади.
Ён томонга ѐнбошлаб ѐтганда эса ўпканинг пастки қисми яхши вентиляцияланади.
Тик турганда ўпканинг юқори ва пастки қисмларининг бир хил вентиляция
бўлмаслиги бу ўпка ва плевра бўшлиғидаги босимлар фарқи ҳисобига келиб чиқади. Ўпка
маълум оғирликка эга бўлиб, унинг пастки қисмида юқорисига нисбатан транспулманал
босим пастроқ. Шунинг учун ҳам нафас чиқаришнинг охирида унинг қуйи қисми
кучлироқ эзилади, лекин нафас олганда эса осон катталашади
.
Нафас олгандаги, чиқаргандаги ва алвеоляр ҳаволарнинг таркиби. Нафас олганда
атмосфера ҳавоси алвеолаларга босимлар фарқи ҳисобига конвекция йўли билан киради.
Инсон ўпкаси – бронхлари, трахеядан алвеолаларгача 23 маротаба бўлинади. Бунинг
натижасида уларнинг кўндаланг кесими юзаси 4500 марта ортади. Шунинг натижасида
газларнинг чизиқ тезлиги алвеолаларга яқинлашган сайин секинлашади. Бу эса
алвеолалардан кичик қон айланиши доираси томирларига газларнинг диффузия йўли
билан ўтишига қулайлик яратади.
Одам атмосфера ҳавосидан нафас олади, унинг таркибида 20,94% кислород,
0,03% карбонат ангидрид, 79,03% азот бор. Нафас чиқаргандаги ҳаво таркибида 16%
кислород, 4,5% карбонат ангидрид, 79,5% азот бор. Алвеоляр ҳавода 14% кислород, 55%
карбонат ангидрид, 80,5% азот бор.
Нафас чиқаргандаги ҳаво таркибида кислород кўплиги ва карбонат ангидридининг
озлиги билан фарқ қилади. Бундай фарқ бўлишининг сабаби нафас чиқаргандаги ҳаво
зарарли бўшлиқдаги ҳаво билан аралашиб кетади. Зарарли бўшлиқ ҳаво таркиби
атмосфера ҳавоси таркиби билан бир хил.
Ўпкада
газлар
алмашинуви.
Газлар
диффузияси. Алвеолалар ташқи юзасининг кўпчилик қисми кичик қон айланиши доираси
капилярлари билан бирлашган. Капиллярлар билан қопланган юзаси ўртач
а 100
ни
ташкил қилади. Ўпка алвеолалари ва қон томир орасида аэрогематик тўсиқ-ўпка
мембранаси бўлиб у эндотелий ҳужайраларидан, иккита асосий мембранадан, алвеолалар
эпителийсидан ва сурфактан қаватидан иборат
(расм)
. Бу мембрананинг қалинлиги 0,3-
2,0
мкм га тенг.
Ўпкада газлар алмашинуви кислороднинг алвеолалардан қонга (бир кунда ўртача
500 л), карбонат ангидриднинг эса қондан алвеолаларга ( бир кунда ўртача 430 л)
диффузия йўли билан ўтиши учун аэрогематик тўсиқнинг икки томонида алвеолаларнинг
ҳаводаги парциал босими ва қондаги газлар таранглиги фарқи бўлиши керак.
Газлар аралашмасидаги ҳар бир газнинг ўзига тўғри келган атмосфера босимининг
қисми шу газнинг
парциал босими дейилади. Газлар аралашмасининг умумий босимини ва
унинг % ҳисобидаги таркибини аниқласак, газлар аралашмасидаги ҳар қандай газнинг
парциал босимини ҳисоблаш мумкин. Масалан атмосфера ҳавосининг босими 760
мм сим.
Do'stlaringiz bilan baham: