94
Карбонат ангидридининг алвеоляр ҳаводаги миқдори 5,5% бўлганда, унинг парциал
босими 39,2 (40)
мм сим уст га тенг.
Қонда газлар эркин эриган ва кимѐвий бириккан ҳолда бўлади. Газлар
диффузиясида фақат эриган газлар иштирок этадилар.
Газларнинг эрувчанлиги қуйидаги омилларга боғлиқ: 1. Суюқлик
таркибига; 2.
Суюқлик устидаги босимга; 3.Суюқлик ҳароратига; 4. Эрувчи газ табиатига.
Муайян газ эриган суюқлик билан туташганда газнинг парциал босими паст
бўлса, газнинг бир қисми эритмадан чиқиб кетади ва эритмада газнинг миқдори камаяди.
Газнинг босими юқори бўлса, суюқликда кўпроқ газ эрийди. Газларнинг суюқликда
эриши ѐки акси динамик мувозанат намоѐн бўлгунча давом этади.
Ўпка аэрогематик тўсиғининг ўтказувчанлигини кўрсатувчи катталик бу ўпканинг
диффузиал ҳусусияти ҳисобланади..
Ўпканинг диффузиал ҳусусияти деб мембрананинг
ҳар иккала томонида газлар босим фарқи 1
мм сим. уст.га тенг бўлганда 1
минут
давомида
мл ҳисобида ўтган газлар миқдорига айтилади. Одам ўпкасининг диффузион
қобилияти кислород учун 25
мл/мин га тенг. Карбонат ангидириди учун диффузион
қобилият шу газнинг ўта эрувчанлиги ҳисобига 20-25 баробар юқори.
Кислороднинг диффузияси босимлар фарқи ҳисобига амалга ошади. Алвеолаларда
О
2
нинг парциал босими 100
мм сим уст.га ва вена қонида унинг таранглиги эса 40
мм
сим уст га тенг. Босимлар фарқи 60
мм сим уст.га тенг. Шу фарқ йўналиши бўйича
кислород алвеоладан веноз қонга ўтади.
расм
.
Вена қонда
карбонат ангидриди
газининг таранглиги 46
мм сим уст.га тенг, алвеолаларда эса 40
мм сим уст га тенг.
Босимлар фарқи 6
мм сим уст.бўлиб, у карбонат ангидриднинг қондан алвеолага
диффузиясини таъминлайди. Карбонат ангидридининг алвеоляр мембранада эрувчанлиги
юқори (24) бўлганлиги учун босимлар фарқи оз бўлса ҳам диффузияланиб бўлади.
Газларнинг қонда ташилиши. Қонда кислороднинг ташилиши. Кислород қонда
икки хил - эриган ва гемоглобин билан бириккан ҳолда ташилади. Қон плазмасида
кислород жуда кам миқдорда эриган ҳолда бўлади. Ҳарорат 37
0
С бўлганда
унинг
эрувчанлиги 0,03 мл/л
-1
мм сим уст га тенг. 100 мл қонда таранглиги 100
мм сим уст
бўлганда, эриган ҳолда 0,3 мл кислород бўлади. Бу тирик организм ҳаѐт фаолияти учун
етарли эмас.
Кислороднинг асосий қисми гемоглобин билан бириккан ҳолда ташилади.
Гемоглобин нафас пигменти бўлиб, таркибида ўзига хос оқсил қисми
глобин ва ўзида икки
валентли
темир тутувчи гем дан ташкил топган. Гемоглобин кислород билан осон
диссоциация бўлувчи бирикма оксигемоглобинни ҳосил қилади. Бунда темирнинг
валентлиги ўзгармайди.
Гемоглобин тўла тўйингунча қон билан бириккан кислороднинг миқдори
қоннинг
кислород сиғими дейилади. Қоннинг кислород сиғими гемоглобин миқдорига боғлиқ. 1 гр
гемоглобин 1,36 мл кислородни бириктириб олиши мумкин. Қонда гемоглобин миқдори
14 г % бўлса, 100
мл қон 19
мл кислородни бириктира олади. Қоннинг кислород сиғими
100 мл қон бириктира оладиган кислороднинг максимал миқдори билан белгиланади.
Соғлом одам артериал қонида гемоглобиннинг кислород билан тўйиниши 96% ни
ташкил қилади.
Гемоглобиннинг оксигемоглобинга айланиши қонда
эриган кислороднинг
таранглиги билан боғлиқ. Улар орасидаги боғлиқликнинг график тарзда ифодаланиши
оксигемоглобиннинг диссоциация эгри чизиғи дейилади. Агар абцисса ўқига
кислороднинг парциал босими, ордината ўқига-гемоглобиннинг кислород билан тўйиниш
% қўйилса, оксигемоглобиннинг диссоциация эгри чизиғини оламиз.
Бу эгри чизиқ «S» шаклида бўлиб, чизиқнинг чап қисми тик юқорига кўтарилган,
ўнг қисми эса деярли горизонтал йўналишда бўлади. Кислороднинг таранглиги 10 дан 40
Do'stlaringiz bilan baham: