Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Плевра ва алвеола бўшлиқларидаги босим. Кўкрак қафасида жойлашган ўпка ва 
кўкрак қафаси сероз парда-плевра билан ўралган. Плеврани париетал ва висцерал 
варақлари бўлиб, уларнинг оралиғида сероз суюқлик мавжуд. Суюқлик таркиби бўйича 
лимфа суюқлигига ўхшаш. 
Плевра бўшлиғида босим атмосфера босимидан паст бўлади. Буни қуйидаги 
тажрибада кузатиш мумкин. Бунинг учун резина найчалар орқали «U» симон шиша найга 
симоб тўлдирилиб, резина найча орқали игнага улаб плевра бўшлиғига киритилади. 
Монометрнинг кўрсаткичи, босимлар фарқи ҳисобига, плевра бўшлиғи томон уланган 
қисми кўтарилади. Бу эса бўшлиқдаги босим атмосфера босимидан паст эканлигини 
кўрсатади. Тинч нафас олган пайтда у ердаги босим - 6 мм симоб устунигача пасаяди. 
Оддий нафас чиқарганда эса плевра бўшлиғидаги босим атмосфера босимидан - 3 мм 
сим.устунига кам. Чуқур нафас олганда бу ердаги босимлар фарқи 20 мм сим уст.га тенг. 
Оддий ҳолатларда плевра бўшлиғида ҳаво бўлмайди. Агар плевра варақларининг 
бир бутунлиги бузилиб, у ерга ҳаво кириб қолса, плевра бўшлиғидаги босим атмосфера 
босими билан тенглашиб қолади, бу ҳолатни плевмоторакс дейилади. Натижада ўпка 
бужмайиб қолади, унинг нафас олиш вақтида кенгайиши чегараланади, бу ҳолат оғир 
асоратларга олиб келади ва ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин. 
Кўкрак қафаси очилганда, жарохатланганда ўпка бужмаяди очиқ пневмоторакс 
вужудга келади. Агар игна орқали плевра бўшлиғига маълум миқдорда ҳаво юборилса, 
ѐпиқ пневмоторакс вужудга келади. Ёпиқ пневмоторакс тиббиѐтда ташхис қўйиш ва 
даволаш мақсадларида ҳосил қилинади. Икки томонлама очиқ пневмоторакс ҳолатида 
зудлик билан тиббиѐт ѐрдам кўрсатилмаса ўлимга олиб келиши мумкин. Бундай ҳолатда 
сунъий нафас олдириш, яъни нафас йўллари орқали ўпкага ҳавони ритмик равишда 
киритиш ѐки кўкрак қафасини табиий нафас ҳаракатлари каби сунъий ритмик 
кенгайтириш ва қисиш керак. Ёпиқ пневмоторакс бўлганда у ердаги ҳаво маълум вақт 
ўтгандан сўнг қонга сўрилиб кетади ва яна плеврал бўшлиқдаги босим манфий бўлиб 
қолади. 


91 
Плевра бўшлиғида босимнинг манфий бўлишига асосий сабаб, бу ўпка 
тўқимасининг эластик тортишиш кучи ва плевра пардаларининг ҳавони сўриш 
ҳусусиятига эга эканлиги. 
Нафас олиш ва чиқариш вақтида кўкрак қафаси бўшлиғи кенгайиб кичрайиб 
туради. Шунга монанд равишда ўпка ҳам пассив равишда кенгайиб, кичрайиб ҳаракат 
қилади. Бундай ҳаракатларни Дондерс моделида ўрганиш мумкин. Дондерс модели тубига 
резина парда қопланган шиша идишдан
иборат. Идишнинг юқори қисми беркитилган бўлиб унинг ўртасидан шиша най 
ўтказилган. Унчалик катта бўлмаган ҳайвондан (каламуш, қуѐн ѐки мушукча) қирқиб 
олинган ўпка трахея, бронхлари билан биргаликда шиша идишчага ўрнатилади. Идиш 
ичидаги босим монометр орқали ўлчаниши мумкин. Идишнинг резина пардали туби 
пастга тортилса, идиш ҳажми катталашади, ичидаги босим атмосфера босимидан паст 
бўлиб қолади, ўпка тўқимаси чўзилиб, ичига атмосфера ҳавоси киради. Резина парда туби 
қўйиб юборилса, аввалги жойига қайтади. Идиш ҳажми кичраяди; ўпка тўқимаси эластик 
хоссалари туфайли сиқилади, ичидаги босим кўтарилиб, ҳаво ўпкадан ташқарига чиқади. 
Ўпка тўқимасининг эластик тортиш кучи. Ўпка тўқимасининг эластик тортиш 
кучи уч омилга боғлиқ: 
1) алвеолалар ичидан қопланиб турувчи (сурфактан) моддага; 
2) ўпка тўқимаси эластик толаларининг таранглигига; 
3) бронхлар мускулларининг тонусига. 
Ўпканинг эластик тортишиш кучидан 
2
/
3
қисми алвеолалар деворининг юза 
таранглигига боғлиқ. 
Алвеолаларнинг ички юзасини сувда эримайдиган 20-100 нм қалинликдаги 
фосфолипид модда - сурфактан қоплаб туради. У эса алвеолаларни бир-бирига ѐпишиб 
қолишига йўл қўймайди. Сурфактан 2 типдаги пневмоцитларда синтезланади. Унинг 
синтезланиши парасимпатик нерв таъсирланганда кучаяди, адашган нерв кесиб 
қўйилганда эса секинлашади. 
Алвеолалардаги босим нафас олинмаганда ва нафас йўллари очиқ бўлганда 
атмосфера босими билан тенг бўлади. Нафас олганда алвеолаларда босим пасая 
бошлайди. Босим пасайиши инспиратор мускулларнинг қисқаришига ва нафас 
йўлларининг қаршилигига боғлиқ. Агарда ҳаво йўллари берк бўлса, кучли нафас олишга 
ҳаракат қилинганда босим - 70 мм сим. уст.гача пасайиши мумкин. Нафас чиқарганда 
алвеолаларда босим атмосфера босимидан юқорироқ бўлади. Нафас йўллари тўсиқ бўлиб, 
кучли нафас чиқаришга ҳаракат қилинганда босим 100 мм сим. уст.гача ортиши мумкин. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish