Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Томирларни торайтирувчи моддалар. Буларга буйрак усти бези мағиз моддаси 
гормонлари–адреналин ва норадреналин, гипофизнинг орқа бўлагида тўпланувчи гормони 
– вазопрессинлар киради. Адреналин, норадреналин ва вазопрессин қон томирларга жуда 
оз миқдорда ҳам таъсир эта олади. Адреналиннинг 1.10
-7
г/мл микдори ҳам таъсир кўрсата 
олади. Натижада артериал босим кўтарилади. Тери артерия ва артериолаларига, ҳазм 
аъзолари, ўпка томирларига томир торайтирувчи таъсир кўрсатади. 
Асосий томирларга таъсир қилувчи омилларга буйракда ишлаб чикарилувчи ренин 
киради. У протеолитик фермент бўлиб, қонга тушиб, қон плазмаси α

глобулин 
ангиотензиногенни парчалаб, фаоллиги унчалик юқори бўлмаган декапептид 
ангиотензиноген I га айлантиради. 
У эса дипептидкарбоксипептидаза таъсирида, юқори фаолликка эга-ангеотензин II 
га айланади. 
Нормал холларда бу модда оз миқдорда ишлаб чиқарилади. Артериал босим 
пасайганда, бу моддани ишлаб чиқарилиши кучаяди. Ангиотензин II норадреналинга 
нисбатан ўта кучли томир торайтирувчи эффектга эга. Ичакларнинг шиллиқ қаватида бош 
миянинг айрим соҳаларида ишлаб чиқарувчи ва тромбоцитлар парчаланишида ҳосил 
бўлиши модда серотонин прессор эффект чақирувчи моддаларга киради. 
Тромбоцитлар парчаланганда ҳосил бўлган серотинни қон томирларини 
торайтириб, қон оқишини тўхтатади. 
Вазопрессин –гипофизнинг орқа бўлагидаги гормон. Бу гормон таъсирида ўпка 
артерия, артериолалари тораяди, лекин мия, юрак томирлари кенгаяди. 
Гистамин асосан базофилларда, терида, скелет мускулларида ошкозон-
ичакларнинг шиллиқ қаватида ишлаб чиқарилади. Улар юрак, жигар, ичаклар 
томирларини кенгайтириб, капиллярларни қон билан тўлишини кучайтиради, эндотелий 
ҳужайраларнинг ўтказувчанлигини оширади ва айланиб юрган қон миқдорини 
камайтиради. Организмда гистамин миқдори ортиб кетса-гистамин карахтлиги (шок) 
холати келиб чиқади. 
Гормон таъсири терининг қизариши билан бошланади. Бу хол терини кучли 
ишқаланганда, 
иссиқ 
таъсирида, 
ултрабинафша 
нурлари 
таъсирида, 
кучли
хаяжонланганда кузатилади. 
Простогландинлар-бу гурухга юқори биологик фаолликка эга бўлган моддалар 
кириб, тўйинмаган ѐғ кислотаси ҳосилаларидир. Бу гурух гормонлари биринчи бўлиб 
топилган жойи простата бези бўлгани учун шундай номланадилар. Улар барча аъзо ва 


85 
тўқималарда ҳосил бўлади. Таъсири асосан томир деворлари силлиқ мускулларига таъсир 
этади. Баъзилари томир мускулларини қисқартириб артериал босимни оширади, 
бошқалари эса томирларни кенгайтириб, босимни пасайтиради. 
Брадикинин-жағ ости ва ошқозон ости бези, ўпкада ва кўпчилик аъзоларда мавжуд 
биологик фаол модда. У артериолалар силлиқ мускулларини бўшаштириб, артериал 
босимни туширади. Терига иссиқлик таъсир этганда шу ерда ҳосил бўлиб, томирларни 
кенгайтиради ва ушлаб кўрганда шу соҳа илиқ бўлади. 
Ацетилхолин–парасимпатик нерв ва симпатик вазодилататорлар охирларида ишлаб 
чиқарилади. Қондан жуда тез парчаланиб кетганлаги учун, унинг таъсири фақат маҳаллий 
ҳисобланади. 
Медуллин-буйракнинг мағиз моддасида ишлаб чикариладиган липид модда бўлиб, 
қон томирларга кенгайтирквчи таъсир кўрсатади.
Қон деполари.Одам организмида мавжуд қоннинг ҳаммаси ҳам қон айланишига 
жалб қилинмайди. Унинг 45-50% гачаси қон деполари: талоқ, жигар, ўпка, тери ости 
томирлар тўрида булади. Депо ролини веноз системаси ҳам ўтайди. 
Организмнинг эҳтиѐжи кучайганда қон деполаридаги қон чиқиши ва айланиб 
юрган коннинг миқдорини ортиши қон деполарининг асосий вазифасидир. Қон 
деполаридан қонни чиқишига асосий сабаблар: эмоционал холат, жисмоний иш, 
организмда кислород етишмаслиги, қон йўқотиш ва х.к. бўлиши мумкин. 
Талок. Сут эмизувчи ҳайвонлар талоғи умумий қондаги эритроцитларнинг 20% 
гачасини сиғдира олиши мумкин. Қоннинг ушланиб туришига сабаб, унинг қон 
томирларини ўзига ҳос тузилишига эга эканлигидир. 
Қон капиллярлардан аввалига юпка каватли, чўзилувчан синусларга, сўнгра 
венулаларга ўтади. Талоқ артериялари ва талоқ, синусларини венулаларга ўтаѐтган 
жойида махсус сфиктерлари бўлиб, қон келиши ва кетишини бошқариб туради. 
Сфинктерлар қисқарганда қонни оқиб кетиши қийинлашади ва талоқнинг хажми 
катталашади. Сфинктерлар тўлиқ ѐпилмайди, шунинг учун ҳам қон плазмаси ўта олади, 
шаклли элементлар эса ўта олмайди. Организмни қонга бўлган эҳтиѐжи ортганда 
сфинктерлар бўшашиб, қон веноз томирларга чиқарилади. 
Жигар. Жигар ҳам талоқ сингари маълум миқдордаги қонни сақлаб туриши
мумкин. Жигардаги қон талоқдаги сингари циркуляциядан четда қолмайди. Жигарнинг 
депо вазифаси жигар веналаридаги сфинктерлари қисқаришига боғлиқ. Деподан қоннинг 
чиқиши рефлектор йўл билан бошқарилади. Адреналин қонни чиқишини тезлаштиради. 
Чарв артерияларини торайтириб, жигарга қон киришини секинлаштиради. Адреналин бир 
вақтда сфинктерларни бўшаштириб, синуслар деворлари қисқартиради. Жигардан қонни 
чиқишига ковак веналар ва қорин соҳасидаги веналардаги босим ҳам таъсир этади. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish