79
Адашган нервни қирқиб, периферик учини электр токи билан таъсир этилса, юрак
қисқаришлари секинлашади. Бу таъсир манфий
хронотроп эффект дейилади. Бир
вактнинг ўзида юрак қисқаришлари амплитудаси пасаяди. Бу ходиса
манфий инотроп
эффект деб аталади. Юракда қўзғалишларнинг ўтиш тезлиги камаяди. Бу эса
манфий
дромотроп эффект деб аталади. Юрак мускулларининг қўзғалувчанлиги камаяди-бу
ходиса
манфий батматроп эффект деб аталади.
Адашган нерв узоқ вақт таъсирланса, юрак қисқаришлари тўхтайди, таъсирот яна
давом эттирилса юрак қисқаришлари яна аста-секин тикланади. Бу ходиса юракнинг
адашган нерв таъсиридан сирпаниб чиқиб кетиши деб аталади.
Симпатик нервни юрак фаолиятига таъсирини биринчи булиб ака-ука Ционлар
(1867), сунгра И.П.Павлов ва В.Гаскелл бир вақтда ўрганганлар. Симпатик нерв ҳам
парасимпатик невр сингари юрак фаолиятини барча кўрсаткичларига таъсир этади. Фақат
унинг таъсири қарама-қарши йўналишда бўлади, юрак қисқаришлар сони ортади. Бу
мусбат хронотроп эффектдир. Қоринча ва бўлмачалар қисқариш кучи ортади мусбат
инотроп эффект, юракда қўзғалишлари ўтиши тезлашади-мусбат дромотроп эффект, юрак
мускулларини қўзғалувчанлиги ортади-мусбат батматроп эффектлар қўзғатилади.
Бир вақтнинг ўзида иккала нерв (симпатик ва парасимпатик) таъсирланса,
парасимпатик нерв таъсири устунлик қилиб, юрак уриши секинлашади.
Ҳар иккала нервнинг периферик қисмларини таъсирлаганда келиб чикадиган
ўзгаришлар асосида – биологик фаол моддалар ишлаб чиқарилиши туради. Булар
ѐрдамида қўзғалишлар узатилади. Бу ҳодисани биринчи бўлиб 1921 й олим О.Леви
тажрибада топган. У икки тармоқли канюлага иккита ажратиб олинган бақа юрагини
ўрнатади. Битта юракнинг адашган нерви периферик қисми кучли таъсирланганда юрак
уришлари тўхтаб қолади. Маълум вақт ўтгач иккинчи ажратиб олинган юрак ҳам тўхтаб
қолганини кузатди. Ҳар иккала юрак ҳам битта умумий эритма билан уланган эди.
Таъсирланган юрак нерв охирларидан чиққан модда иккинчисига ҳам эритма орқали ўтиб
таъсир этади. Бу модда ацетилхолин эди. Агар симпатик нерв таъсирланса, юрак
уришлари тезлайди. Унинг охиридан эса адреналин ѐки норадреналин ишлаб чиқарилади.
Адашган нерв охирларида ажралиб чиққан ацетилхолин қон ва тўқималарда
бўладиган холинэстераза ферменти таъсирида тез парчаланиб кетади. Шунинг учун ҳам
ацетилхолин махаллий таъсир кўрсатади. Норадреналин эса нисбатан секин парчаланади,
унинг таъсири узоқрок давом этади.
Do'stlaringiz bilan baham: