Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Қайта бириктириб, ютиб олувчи томирлар-қон айланишини лимфатик бўлимини 
ўз ичига олади. Лимфатик капиллярларнинг асосий вазифаси тўқималардан оқсиллар ва 
ҳар хил маҳсулотларни ўзига бириктириб олиб, сўнгра уларни қонга қайтаришдан иборат. 
 
Гемодинамиканинг асосий қонунлари. Гемодинамика-юрак қон томирлар тизимида 
қон ҳаракатини ўрганувчи таълимот бўлиб, гидродинамика (суюқликлар ҳаракатини 
ўрганувчи физиканинг бир бўлими) қонунларига асосланган. Гидроди-намика 
қонунларига кўра, найларда суюқликнинг оқими икки кучга: суюқликнинг ҳаракатини 
юзага келтирувчи босимга ва оқаѐтган суюқликнинг ѐпишқоқлигига боғлиқ. Бу 
кучларнинг биринчиси суюқликларнинг ҳаракатини таъминласа, иккинчиси суюқлик 
ҳаракатига тўсқинлик қилади.
Гидродинимика қонунларига кўра ҳар қандай най орқали ўтаѐтган суюқлик 
хажмини (Q), найнинг бошланишидаги (Р
1
), охиридаги (Р
2
) босимлар фарқига тўғри 
пропорционал бўлиб, қуйидаги қаршиликка (R) тескари пропорционалдир.
P
1
-P
2
Q=--------

Агар бу тенгламани инсон қон томир системасига қўлланса, яъни томирлар 
охирида, ковак веналар соҳасида нолга тенг. Бу холда тенгламани қуйидагича ифодалалаш 
мумкин: Р 
Q =---- 
R
бу ерда: Q - бир минутда юракдан хайдалиб чиққан қон миқдори, Р-аортадаги ўртача 
босим, R-томирларни кўрсатадиган қаршилиги. Бу тенгламадан келиб чиқадигон: Р=Q-R 
яъни аортадаги босим (Р) юракдан бир минут давомида отилиб чиқаѐтган қон хажмига(Q) 
ва периферик қаршиликка (R) тўғри пропорционал. Бу икки кўрсаткични билган холда 
умумий периферик қаршиликни аниқлаш мумкин.
Томирларнинг 
периферик 
қаршиликлари, ҳар бир томирнинг қаршиликлари йиғиндисига тенг. Томирларни найга 
қиѐс қилиб, унинг қаршилигини (R)Пуазейл формуласи ѐрдамида аниқлаш мумкин: 
4
8
Пr
l
R


бу ерда: L-найнинг узунлиги, η-найдан оқиб ўтаѐтган суюқлик қовушқоқлиги, π-
ўзгармас катталик (3,14) айланани диаметрга нисбати, r-найнинг радиуси. 
Томирлар системаси жуда кўплаб найлардан иборат бўлиб, уларни бир бири билан
уланса, суммар қаршилиги, ҳар бир найнинг қаршиликлари йиғиндисига тенг: 
R=R
1
+R
2
+R
3
+…+R
4
Томирларни параллел улаб чиқилганда уларнинг қаршиликлари йиғиндисини 
қуйидаги формула билан ҳисоблаш мумкин:


73 

R= -------------------------------
1
/R
1
+1
/R
2
+1
/R
3
+
…+
1
/R
4
Бу формула ѐрдамида томирларнинг қаршилигини аниқлаш мумкин эмас, чунки 
томирлар диаметри мускулларнинг қисқариши ҳисобига ўзгарувчан. Қоннинг 
қовушқоклиги ҳам доимий эмас; масалан қон диаметри 1 мм дан кичик томирлардан 
ўтаѐтган бўлса, унинг қовушқоқлиги озаяди. Чунки томирдан қон ўтаѐтганда унинг 
марказида шаклли элементлар жойлашган бўлади. 
Томирлар системасининг деярли барча қисмларида қон оқими ламинар ҳаракатга 
эга. Томирларга параллел ҳолда қон қават-қават бўлиб жойлашиб ҳаракатланади. Бунда 
томир деворларига яқин жойдагилари деярли ҳаракатланмайди, унга нисбатан, иккинчи 
қавати унга нисбатан учинчи қавати ва х,к, шаклли элементлари марказда тезроқ 
ҳаракатланадилар, плазма эса томир деворига яқин ҳаракатланади. Қон оқиш тезлиги қон 
томирларида турлича: аортада 40 см/сек, артерияларда-40 дан 10 гача, артериолаларда 10 
дан 0,1 гача, капилярларда 0,1 дан кам, венулаларда 0,3 дан кам, венада 0,3-5 ковак венул 
5-20 см/сек. 
Томирларда ламинар оқимдан ташқари яна турбулент (гирдобли) оқим ҳам мавжуд. 
Турбулент оқим артерияларни торайган жойларида, ҳамда ўткир бурилган жойларида 
учрайди.
Гемодинамиканинг асосий кўрсаткичлари бўлиб: хажм тезлиги қонни айланиб 
чиқиш вақти ва томирларнинг ҳар хил қисмларида босимлар фарқи ҳисобланади. 
Қоннинг хажм тезлиги-бир минутда аорта ѐки ковак веналар орқали ва ўпка 
артерияси ѐки ўпка веналари орқали ўтган қон хажми бир хил. Юракдан чиқаѐтган қон 
миқдори унга келаѐтган қон миқдорига тенг. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish