Нормал физиология курсига кириш


Юрак фаолиятининг ташқи кўрсаткичлари



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Юрак фаолиятининг ташқи кўрсаткичлари 
 
 
Юрак фаолиятининг асосий кўрсаткичлари. Қоннинг минутлик хажми. Юракдан 
бир минут давомида хайдаб чиқарилган қон миқдорига қоннинг минутлик хажми деб 
аталади. Инсон тинч турганда юраги 70-75 маротаба урса, қоннинг минутлик хажми 4-5 л 
ни ташкил этади. Бир қеча кундузда 10 тонна, бир йилда 4000 тонна, умр мобайнида эса 
ўртача 300000 тонна қонни хайдаб чиқарар экан. Қоннинг минутлик хажмини юрак 
уришлари сонига бўлинса, юракнинг систолик хажми келиб чиқади. Одам тинч турганда 
систолик хажм 65-70 мл га тенг. Шуни айтиб ўтиш керакки систола вақтида 
қоринчалардан қоннинг тахминан ярми хайдаб чиқарилади. Қолган қон эса резерв хажм 
бўлиб, юрак қисқаришлари тезлашганда эҳтиѐжга қараб ортади.
Юрак индекси деган ибора ҳам қўлланилади. Юракнинг минутлик хажмини (л/мин) 
тана юзасига (м
2
) нисбати юрак индекси деб аталади. Унинг кўрсаткичлари эркаклар учун 
3л/мин.м
2
га тенг. 
Юракнинг минутлик хажмини Фик (1870 й) усули ѐрдамида аниқлаш мумкин. Бу 
усул аниқ усуллардан бири бўлишига қарамай маълум ноқулайликларга эга бўлганлиги 
учун бошқа усуллар ҳам қўлланилади. 
Айланиб 
юрган 
қон 
миқдори 70 кг оғирликка эга бўлган эркакларда 5050 мл ни ташкил қилади (75-80 мл/кг), 
аѐлларда эса сал озроқ (70 мл/кг). Бу кўрсаткич жинсга, ѐшга, тана тузилишига, ҳаѐт 
кечириш тарзига, жисмоний чиниққанликка ва жисмоний ривожланганликка караб 50-дан 
80 мл/кг гача бўлиши мумкин. Айланиб юрган қон шартли равишда иккига бўлинади: 
муайян пайтда айланиб юрувчи ва циркуляцияда катнашмайдиган, яъни деполардаги 
(талок, жигар, буйрак, ўпка ва бошқа) қон. 
Гемодинамик холат ўзгарганда деподаги қон, айланишга чиқиб, алмашиниб туради. 
Қон деполаридаги қон миқдори айланиб юрган қон микдоридан икки баробар кўп деб 
ҳисобланади.
 
Юрак фаолиятининг механик ва товуш ҳодисалари.  Юрак ўз иши фаолияти 
давомида механик ва товуш ходисалари ҳосил қилиши мумкин. Бу ходисаларни қайд 
қилиш усуллари ѐрдамида юрак фаолияти тўғрисида тушунчага эга бўлишимиз мумкин.
У қобирғалар соҳасида чап томондан ўрта ўмров чизиғидан 1 см ичкарида, юрак 
қисқарган вақтда юрак турткисини аниқлаш мумкин. Юрак турткисини пайпаслаш усули 
ѐрдамида аниқланади. Баъзи холларда уни кўз билан кузатиш ҳам мумкин.Қоринчалар 
систоласи 
изометрик қисқариш босқичи
0,03 сек 
Қонни хайдаш 
даври 0,25 сек 
Тез хайдаш боски- 
чи 0,12 сек 
секин хайдаш босқичи 
0.13 сек 
Қоринчалар 
0,47 сек 
диастоласи 
Протодиастолик сек изометрик бўшашиш даври-0,08 
давр -0,04 сек 
Қоринчаларнинг қон билан 
тўлиш даври – 0,25 сек 
тез тўлиш босқичи 
-0,09 сек 
секин тўлиш бос- 
қичи -0,16 сек 
Бўлмачалар систоласи натижасида қоринчаларнинг тўлиш даври -
пресистола - 0,1 сек 


68 
қисқарганда юрак эллипс шаклдан шарсимон шаклга ўтади. Унинг узунасига ўлчови 
кичрайиб, кўндаланг ўлчови катталашади. Қаттиқлашган юракнинг чап қоринчаси кўкрак 
қафасининг ички юзасига урилади. Диастола вақтида диафрагма томонга осилиб турган 
юрак учи, систолада кўтарилиб кўкрак қафасининг олдинги деворига урилади. Буларнинг 
ҳаммаси юрак турткисини ҳосил қилади.
Юрак фаолиятини механик активлашувини аниқлаш учун кўплаб махсус усуллар 
қўлланилади. 
Кинетокардиография-юракнинг механик фаолияти натижасида, кўкрак қафасини 
паст частотали тебранишларини қайд қилиш усули. Бунинг учун махсус узаткичлардан 
фойдаланилади. Улар механик тебранишларни электрик тебранишларга айлантириб 
беради. Кинетокардиография бир вақтнинг ўзида чап ва ўнг қоринчаларни юрак цикли 
вақтида давр жараѐнларни ўрганадиган усул ҳисобланади. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish