69
фонокардиография ( ФКГ ) деб аталади. ФКГ да ва 1 ва 2 тондан ташқари яна 3 ва 4
тонларни ҳам ѐзиб олиш мумкин.
Электрокордиография. Ишлаѐтган юракнинг биоэлектрик потенциалларини ѐзиб
олиб, юрак мускулларини текшириш усули. Нормал шароитда юракнинг бўлмача ва
қоринчалари кетма-кет қўзғалиб туради, натижада юракнинг қўзғалган ва қўзғалмаган
қисмида потенциаллар фарқи ҳосил бўлади, юрак электр токи манбаи бўлиб қолади. Тана
тўқималари электр ўтказувчанлик ҳоссасига эга бўлгани
учун юракнинг электр токини
тана юзасидан махсус асбоблар ѐрдамида ѐзиб олиш мумкин.
Юрак цикли вақтида юракнинг электр майдонини икки нуқтасида потенциаллар
фарқини ѐзиб олувчи эгри чизиққа – электрокардиограмма (ЭКГ) дейилади, текшириш
усули эса электрокардиография дейилади.
ЭКГ биринчи бўлиб 1887 йил А.Д. Уоллер томонидан ѐзиб олинган бўлиб, кенг
қўлланилмаган. В. Эйнтховен, А.Ф.Самойлов, Т.Льюис, В.Ф.Зеленин ва бошқалар (1903
й) жорий этган усул кенг кўлламда қўлланилмокда.
ЭКГ диагностик усул бўлиб тиббиѐтда кенг қўлланилади, бу усул юрак фаолиятида
бир қатор бузилишлар ҳарактерини аниқлашда кенг қўлланилмокда.
Ҳозирги вақтда ЭКГни қайт қилиш учун махсус прибор электрокардиографлар,
электрон кучайтиргич ва осцилографлар қўлланилмокда. Қайд қилинган эгри чизиқ
ҳаракатланаѐтган қоғозга чизилиб борилади. ЭКГ ѐзиб олишни
янги-янги такомиллашган
усуллари кашф қилинмоқда. Жисмоний иш вақтида масофадан туриб ѐзиб олиш,
радиоалоқа орқали ЭКГ телеэлектрокардиографга узатилади. Ҳудди шу йўллар билан
космонавтлар, акваланглар, алпинистлар ва спортчиларда ѐзиб олиш мумкин. Юрак
кўкрак қафасида симметрик равишда ѐтмаганлиги ва одам гавдаси ўзига хос шаклда
бўлганлиги сабабли юракнинг қўзгалган (-) ва қўзғалмаган (+) соҳаларида электр куч
чизиклари бутун тана юзасида бир текис тақсимланмайди. Шунинг учун ЭКГни ѐзиб
олиш учун потенциаллар қўл-оѐқлардан ва кўкрак қафасининг маълум нуқталаридан
олинади. Кўп ҳолларда Эйнтговен кашф қилган стандарт улаш усуллари қўлланилади: I
улаш усули: ўнг қўл, чап қўл; II улаш усули: ўнг қўл, чап оѐк; III улаш усули: чап қўл, чап
оѐқ; (расм). Бу улаш усулида ҳар иккала электродлар актив ҳисобланади.
Бундан ташқари яна Голдберг таклиф қилган учта
униполяр кучайтирилган усул
ѐрдамида: AVR, AVL, AVF, яъни актив электрод ўнг қўлга, чап қўлга ва чап оѐққа
уланади. Буларга қўшимча равишда Вилсон таклиф қилган кўкрак қафасининг олтита
нуқтасидан бирига актив электрод ўрнатилиб, иккала қўл ва чап оѐққа қўйилган
электродлар пассив электрод вазифасини ўтайди. Бу усул униполяр усул бўлиб, лотин
алифбоси V харфи билан белгиланади. (V
1
, V
2
, V
3
, V
4
, V
5
, V
6
,) (расм).
70
Нормал ЭКГ да 5 та, 3 та мусбат ва 2 та манфий тишлар тафовут қилинади. Бу
тишлар юракдаги қўзғалишларнинг таркалишини ўзида акс эттиради. Тишлар қўзғалган ва
қўзғалмаган орасидаги жойлар орасидаги потенциаллар фарқини ўзида акс эттиради. Ёзиб
олинган тўғри чизиқ
изопотенциал чизиқ деб аталиб, қўзғалган соҳалар орасида
потенциаллар фарқи йўқлигини ѐки қўзгалиш шу соҳани тўлиқлигича қамраб олганлигини
англатади. Тишлар лотин харфлари билан белгиланади: P, Q, R, S, T тишлар оралиғи -
сегментлар деб аталади. Тишлар ва сегментлар йиғиндиси эса
интервал деб аталади. Учта
йирик
тишлар яъни P, R, T юқорига йўналган бўлиб, мусбат тишлар дейилади, иккита
кичик тиш Q, S лар эса пастга йўналган бўлиб, манфий тишлар дейилади ва
изочизиқдан пастда жойлашади.
Р тиш чап ва ўнг бўлмачалар қўзғгалгандаги потенциалларнинг алгебраик
йиғиндисидир. Унинг давомийлиги 0,1 сек га тенг. Волтажи эса 0-3 мв га тенг. РQ
сегменти қўзғалишларни атрио-вентрикуляр тугунга ўтаѐтганлигини англатиб, изочизиқда
0,12-0,2 сек давом этади.
Q R S T комплекси қоринчалар миокардида қўзғалишлар пайдо бўлгани ва
тарқалганлигини англатади. Шунинг учун ҳам
қоринчалар комплекси деб аталади.
Қоринчаларнинг қўзғалиши, қоринчалараро тўсиқнинг юрак учи, ўнг сўрғичсимон
мускул ва қоринчалар ички юзасининг деполяризацияси ЭКГ да пастга йўналган
Q тиш
билан белгиланади, волтажи 0-0,3 мв. R тишлар ЭКГ да энг юқори тиш ҳисобланиб, юрак
асоси ва қоринчалар ташқи юзасининг қўзғалганлигини англатади ва волтажи 0,6-1,6 мв га
тенг.
S тиш қоринчалар миокардини қўзғалишлар тўлиқлигига қамраб олганлигини
англатади, энди юракнинг барча қисми электроманфий бўлиб қолди. Волтажи 0,25-0,14
мв га тенг. ST сегменти ҳар иккала қоринча қўзғалганлиги туфайли қоринчалар орасида
потенциаллар фарқи йўқлигини англатади ва изочизиқда ѐтади. Т тиш миокарднинг
реполяризациясини кўрсатади. Бу тиш ЭКГ да энг кўп ўзгарувчи қисми ҳисобланади ва
унинг волтажи 0,25-0,6 мв га тенг. Т тиш ва кейинги Р тиш оралигида изочизиқ чизилиб,
юрак 70 маротаба қисқарганда 0,4 с давом этади. Т Р сегменти юрак тинч турган умумий
пауза ва диастола вақтига тўғри келади. Q R S T комплекс давомийлиги 0,40 секга тўғри
келади (0,36-0,44 с).
ЭКГ юрак ўтказувчи тизимида ўзгаришлар бирлигини кўрсатиб беради. Масалан P-
Q интервал кўрсаткичи бўйича бўлмачалардан қоринчаларга қўзғалишлар нормал
тезликда ўтаѐтганлигини кўрсатади. Q R S комплекси эса қоринчалар миокардида
қўзғалишлар қамраб олиш тезлигини кўрсатади ва 0,06-0,1 сек давом этади.
Юрак фаолияти ритмининг ўзгариши. ЭКГ юрак ритмининг ўзгаришини мукаммал
анализ қилишга имкон берувчи параметрлардан бири ҳисобланади.
Нормал юрак
қисқаришлари минутига 60-80 та га тенг. Аммо сийракроқ ритм – брадикардия (40-50 та)
тез ритм тахикардия (90-100 та ва 150 тагача етиши мумкин) ҳам кўп учрайди.
Брадикардия спорт билан мунтазам шуғулланувчиларда тинч ҳолларда учрайди.
Тахикардия эса жисмоний иш вақтида, ҳиссий қўзғалишлар вақтида учрайди. Ёшларда
юрак ритми нафасига қараб ўзгариб туради. Бу ҳодисани
нафас аритмияси деб аталади.
Бунда ҳар бир нафас чиқаришнинг охирида навбатдиги нафас олишнинг бошларида юрак
сийракроқ уради.
Do'stlaringiz bilan baham: