Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Ўпка ҳажми ва сиғимлари. Ўрта ѐшли одам тинч турганда 500 мл (300 дан 800) 
гача ҳавони нафасга олади. Бу ўпканинг нафас олиш ҳажми дейилади. Одам 500 мл нафас 
ҳавоси устига яна қўшимча 3000 мл гача ҳаво олиши мумкин. Ушбу ҳажм нафас олишнинг 
қўшимча ҳажми деб аталади. Тинч нафас олиб чиқаргандан сўнг, чуқур нафас чиқариш 
орқали, яна қарийиб 1500 мл ҳавони чиқариш мумкин. Бу ҳажм нафас чиқаришнинг 
қўшимча ҳажми дейилади. 
Чуқур максимал нафас чиқаргандан сўнг ҳам ўпкада яна 1000-1500 мл миқдорда 
ҳаво қолади, бу қолдиқ ҳажми дейилади. 
Икки томонлама очиқ пневмотораксдан кейин ҳам ўпкада минимал миқдорда ҳаво 
қолади. Бу ҳаво ўпка алвеолаларида қолиб кетади. Инсон ўлгандан сўнг алвеолалардан 
аввалроқ бронхиолалар ѐпишиб қолади. Шунинг учун катта одамлар ва туғилгандан сўнг 
нафас олган гўдакнинг ўпкаси сувда чўкмайди. Ўлик туғилган боланинг ўпкаси ѐзилмаган 
ва ичида ҳаво бўлмаганлиги учун сувда чўқиб кетади. Бу эса суд тиббиѐти амалиѐтида 
катта аҳамиятга эга. 
Нафас ҳавоси, нафас олиш ва нафас чиқаришларнинг қўшимча ҳаволари 
йиғиндилари (500+3000+1500=5000мл) ўпканинг тириклик сиғимини (ЎТС) ташкил 
қилади. ЎТС инсонларнинг ѐшига, жинсига, соғлиғига, тананинг катта кичиклигига, 
жисмонан чиниққанлигига боғлиқ бўлади. Унинг кўрсаткичи эркакларда (4000-5000мл


92 
аѐлларга нисбатан (3000-4500мл) бирмунча кўпроқ (25%) бўлади. Одам тик турганда ЎТС 
кўрсаткичи ѐтганга ѐки ўтирганга нисбатан кўпроқ бўлади.
Ўпкага сиға олиши мумкин бўлган максимал ҳаво ўупканинг умумий сиғими 
дейилади. Бу кўрсаткич 6500 мл (1500+5000=6000мл) қолдиқ ҳажм ва ЎТС йиғиндисидан 
иборат. 
Оддий нафас олиб чиқаргандан сўнг ўпкада бўлиб, қолган ҳаво миқдори 
функционал қолдиқ сиғими деб аталади ва 3000 мл га тенг нафас чиқаришнинг қўшимча 
ҳажми, ҳамда қолдиқ ҳажмлардан ташкил топган.
Нафас олишнинг қўшимча ҳажми ва нафас ҳавоси биргаликда нафас сиғимини 
ташкил қилади (500+3000=3500мл). 
Зарарли бўшлиқ. Ҳаво алвеолалардан ташқари нафас йўллари - бурун бўшлиғи, 
хиққилдоқ, трахея, бронх ва бронхиолаларда ҳам бўлади. Бу ҳаво газлар алмашинувида 
иштирок этмайди. Шунинг учун нафас йўллари анатомик зарарли бўшлиқ дейилади. 
Нафас олиб чиқарилганда бу ердаги ҳаво миқдори ўзгармайди, у тахминан 140-150 мл га 
тенг. Нафас ҳавосининг 
1
/

қисмини ташкил қилади. Шундай қилиб 500 мл нафас 
ҳавосидан 350 мл гина ўпка алвеолаларигача етиб боради. Алвеолаларда оддий нафас 
чиқаргандан сўнг ўртача 2500 мл ҳаво бўлади (функционал қолдиқ сиғим). Шундай қилиб 
оддий нафас олинганда алвеоляр ҳавонинг (2500:350=7) 
1
/
7
қисми янгиланар экан.
 
Ҳаво йўлларининг аҳамияти. Ҳаво йўлларида газлар алмашинуви содир бўлмайди, 
лекин улар нафасда муҳим вазифаларни бажаради. Ҳаво йўлларидан ўтаѐтган атмосфера 
ҳавоси намланади, исийди, чанг ва микроорганизмлардан тозаланади. Бурун бўшлиғи 
шиллиқ 
пардаси 
ишлаб 
чиқарган 
шилимшиқ 
суюқлик 
кичик 
зарраларни,
микроорганизмларни ўзига ѐпиштириб - тутиб олади ва у ердан хилпилловчи эпителий 
ҳужайралар ташқарига қараб ҳаракат қилиб (7-19мм /мин), ѐпишиб қолган тузилмаларни 
силжитади. Шилимшиқ суюқлик таркибида бактериоцид ҳусусиятига эга бўлган лизоцим 
моддаси мавжуд. 
Чанг-ғубор ва йиғилиб қолган шилимшиқ хиқилдоқ, кекирдак, трахеялардаги 
рецепторларни таъсирлаб йўтал, бурун бўшлиғи рецепторларини таъсирлаб эса акса уриш 
рефлексларини чиқаради (ҳимоя нафас рефлекслари). 
Бронхларнинг силлиқ мускуллари симпатик ва парасимпатик нервлардан 
иннервация олади. Парасимпатик таъсир кучайганда бронхларнинг мускуллари қисқаради 
ва тешиги тораяди. Симпатик нервлар таъсири кучайганда эса бронхиал мускуллар
бўшашади ва унинг тешиги тораяди. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish