Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Нафаснинг рефлектор бошқарилиши. Нафас маркази нейронлари нафас йўли, ўпка 
алвеоласи ва қон томир рефлексоген соҳаларидаги механорецепторлар билан 
боғланганлиги туфайли рефлектор бошқарилиш амалга оширилади. Одам ўпкасида 
қуйидаги механорецепторлар мавжуд: 1. Ирритант ѐки нафас йўли шиллиқ қаватида 
жойлашган тез мослашувчи рецепторлар; 2. Ўпка чўзилганда қўзғаладиган рецепторлар; 3. 
J-рецепторлар. 
Ирритант рецепторлар нафас йўлларининг эпителиал ва субэпителиал 
қаватларида жойлашади ва бир вақтнинг ўзида ҳам механо-, ҳам хеморецептор 
вазифасини ўтайди. Ирритант рецепторларининг қўзғалиш бўсағаси чўзилиш 
рецепторларига нисбатан юқорироқ. Ўпка ҳажми ўзгарганда ирритант рецепторларда 
қисқа муддатли импулслар пайдо бўлади. Шунинг учун ҳам бу рецептор тез мослашувчи 
механорецепторлар номини олган. Шунингдек, ирритант рецепторлар нафас йўлидаги 
чанг, ҳар хил моддалар буғи (аммаик, эфир, тамаки тутуни) ҳамда нафас йўли деворида 
ҳосил бўлувчи биологик фаол модда – гистамин билан ҳам таъсирланади. 
Ирритант рецепторларни қитиқлаш ўпканинг чўзилувчанлигини камайтиради. Ҳар 
хил касалликларда (бронхиал астма, ўпка шиши, инермоторакс, кичик қон айланиш 
доирасида қоннинг димланиб қолиши) ирритант рецепторлар кучли қўзғаладилар ва 
натижада хансираш юзага келади. 


99 
Трахеядаги ирритант рецепторларининг қитиқланиши йўталга сабаб бўлади. 
 
Ўпка чўзилишини сезувчи рецепторлар. Бу рецепторлар ўпка ҳажми ортганда 
қўзғалади. Нафас олганда бу рецепторлардан бораѐтган импулслар ортади ва нафас 
чиқарганда эса камаяди. Бу рецептор секин мослашуви ва ҳар хил қўзғалувчанликка эга 
эканлиги билан ҳарактерланади. 
J-рецепторлар. Бу рецепторлар кичик қон айланиш доираси капиллярлари яқинида 
алвеоланинг интерстициал тўқимасида жойлашган. 
Улар кичик қон айланиш доирасига юборилган биологик фаол моддаларга (М., 
фенилгидигуанид) таъсирида қўзғаладилар. Бу рецепторларнинг асосий таъсирловчиси 
ўпка тўқимаси интерстициал суюқлигининг ортишидир. J-рецепторларнинг турғун 
қўзғалиши пневмония, ўпка шиши, ўпканинг майда қон томирлари эмболияси, кичик қон 
айланишида димланиш каби ҳолларда кузатилади. 
J-рецепторлари қитиқланганда тез ва юзаки нафас олиш ва рефлектор 
бронхоконструкция кузатилади. 
Бурун шиллиқ қаватидан чақириладиган рефлекслар. Бурун шиллиқ қаватида 
жойлашган ирритант рецепторлар, масалан, тамаки тутуни, чанг, сувлар билан 
таъсирланганда бронхлар торайиши, овоз тирқишининг кичрайиши, юракнинг систолик 
ҳажми камайиши, тери ва мускул қон томирлари торайиши кузатилади. Чақалоқлар сувга 
солинганда вақтинчалик нафас ҳаракатлари тўхтайди ва нафас йўлларига сув киришидан 
ҳимояланади. 
Халкумдан бошланадиган рефлекслар. Бурун бўшлиғининг орқа қисми механик 
қитиқланса диафрагма, ташқи қобирғааро мускулларининг кучли қисқариши сабабли 
бурун орқали чуқур нафас олиш юзага келади (аспирацион рефлекс).
Бу рефлекс чақалоқларда яхши ривожланган. 
Хиқилдоқ ва трахеядан бошланган рефлекслар. Хиқилдоқ ва бош бронхларнинг 
шиллиқ қавати эпителиал ҳужайралари орасида жуда кўп нерв охирлари жойлашган. Бу 
рецептор ҳужайралар нафас олишда кирган газлар, заррачалар, бронхдан чиққан 
ажралмалар таъсирида йўтал рефлексини чиқаради. Бу рефлекс адашган нерв орқали 
амалга оширилади. 
Бронхиолалардан бошланадиган рефлекслар. Ўпка бронх ва бронхиолаларининг 
шиллиқ қавати эпителий ҳужайралари ораларида кўплаб миелинлашган рецепторлар 
жойлашган. Бу рецепторларни қитиқлаш гиперпноэ, бронхоконструкция, хиқилдоқ 
қисқариши, шиллиқ модда ишлаб чиқарилиши кучайиши ҳолатларини пайдо қилади, 
лекин ҳеч маҳал йўтални келтириб чиқармайди. Бу рецепторларнинг уч хил 
таъсирловчиларга сезгирлиги юқори: 
1. Тамаки ҳиди, кимѐвий моддалар таъсири; 2. Чуқур нафас олганда нафас йўлининг 
чўзилиши, пневмоторакс, аталектаз ва бронохострикторлар таъсирида нафас йўлининг 
жарохатланиши; 3. Ўпка эмболияси, ўпка капиллярлари гипертензияси ва ўпка 
анафилактик ҳолати.

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish