Общение человека и ЭВМ осуществляется через разнообразные внешние, или так называемые периферийные устройства



Download 121,5 Kb.
bet1/4
Sana20.03.2022
Hajmi121,5 Kb.
#502172
  1   2   3   4
Bog'liq
4-маъруза. Инсон-машина мулоқоти

4-§. Инсон-машина мулоқоти (ҳамкорлиги) муаммолари ва уларни ҳал этиш методларининг эволюцияси; сунъий интеллект

«Инсон-машина» мулоқоти – процедуралар, масалаларни ечишда компьютер билан битргаликда икки томонлама алоқага асосланган иш жараёнидир.


  • Мулоқот - (dialogue, лот. dialogus, юнонча. dialogos) - икки ёки кўпроқ персонажларнинг суҳбат шаклидаги адабий жанр.

  • Мулоқот – а). ҳар бири галма-галдан бир гапирувчи бир эшитувчи бўладиган камида икки иштирокчини кўзда тутувчи ўзаро алоқадор нутқий актлар кетма-кетлиги (лингвистикада); 2) икки шахс ёки икки гуруҳ орасидаги сўзлашув.

  • Мулоқот - икки, уч ёки кўпроқ суҳбатдошлар орасидаги сўз алмаши-нувидир.

Одамни ЭҲМ билан мулоқоти тушунчасини ҳар бир ҳамкор ихтиёрида бевосита тўлиқ ахборот бўлмаган шароитдаги сўров-жавоб ораларида оралиқ бўлган луқма алмашиниш харктеридаги ўзаро таъсир билан чегаралаш мумкин. Мулоқот жараёнини такомиллаштириш учун одамлар нима учун бошқача эмас, балки бундай мулоқот қилишларини тушунишлари зарур, яъни одамни ЭҲМ билан мулоқотининг хусусиятини аниқлаш учун, бу мулоқотни аниқ масалалар ечишда одамлар орасидаги коммуникацияни таққослаш лозим.
Инсон ва компьютерлар мулоқоти турли-туман ташқи ёки ташқи қурилмалар орқали амалга оширилади. Улар етарлича ҳилма-хил бўлиб, ҳар бири ўз вазифаларига эгадирлар. Инсон-машина мулоқотининг самарадорлиги ва ишга лойиқлиги шундай қурилмалар билан таъминланганлиги ва уларнинг даражасига кўп жиҳатдан боғлиқ. Вазифаларига кўра ташқи қурилмаларни бир неча гуруҳга ажратиш мумкин. Масалан, ташқи хотиранинг турли турдаги ахборот тўпловчи қурилмаларини мисол сифатида келтириш мумкин. Ахборот тайёрлаш учун мўлжалланган қурилма алоҳида гуруҳни ташкил этади. Булар телетайп, перфорация ва магнит ташувчиларга ёзув учун мўлжалланган машиналар. Киритиш-чиқариш қурилмалари – бу инсонни машина билан бевосита мулоқоти учун каналлардир. Улар орқали машинага маълумотлар ва уларни қайта ишлаш бўйича кўрсатмалар узатилади. Ахборотни машинага ўтказиш учун уни кодлаш зарур. Улар машина ичида электр импульслар каби намоён бўлади. Олинган натижаларни чиқаришда махсус қурилмалар ушбу импульсларни декодлаштиради (очади). Улар ахборотни кейинги қайта ишлаш учун қулай кўринишга ўзгартириб беради. Чиқариш қурилмалари уни турли ахборот ташувчиларга ва шаклларда олиш имкониятини беради. Бу дастлабки машиналарда перфокарта, перфолента, магнит тасмаси ва дисплей экрани, алифбо-рақамли матн ва кенг форматли қоғоздаги графика, электр-ёзув машинкаси, телетайп, ингичка чоп этишга чиқариш ва дигиграфлар бўлиши мумкин.
Қуйидагиларни ягона тизимдаги ЭҲМлар оиласининг ташқи қурилмалар қаторига киритиш мумкин: каналларни ташқи қурилмалар билан боғлайдиган бошқарув қурилмаси, киритиш қурилмаси; магнит дискларда ва магнит тасмалардаги тўпловчилар; ёзув машинкалари; алифболи-рақамли чоп этиш қурилмалари; перфокартали ва перфотасмалик киритиш-чиқариш қурилмалари; алифболи-рақамли ва график дисплейлар, телеқайта ишлаш қурилмалари; мижозли пультлар ва ҳоказо. Қайта ишлаш учун ЭҲМга ахборот киритиш процедураси – мураккаб вазифалардан биридир. У жуда қийин босқичдан, яъни маълумотларни техник ахборот ташувчиларга - перфокарта, перфотасма, магнит тасма ва бошқаларга ўтказишдан иборат. Ахборотни машина ташувчилари турли махсус табиатларга эгадирлар. Улар ҳар бир аниқ ҳолатда фойдаланишга яроқли эканлигини, масалан, ёзув зичлигини аниқлайдилар. У ташувчининг бирлик сиртида жойлаштириладиган бит ёки байтларни минимал сонини кўрсатади. Ахборотга кириш икки усулда: тўғридан тўғри ва кетма-кет тамойили асосида амалга оширилиш мумкин. Кетма-кет киришда – ЭҲМ зарур ахборотга ташувчида жойлаштирилган барча ахборотларни кўриб чиққандан сўнггина кириш имкониятини олади. Тўғридан-тўғри киришда эса, ахборотларнинг ташувчиларнинг қай ерда жойлашуви аҳамият касб этмайди, ва ЭҲМ зарур ахборотга барча қолганларига қарамай тўғридан-тўғри кириши мумкин бўлади. Бундай тамойилга ўхшаш нарсани ҳаётда биз магнитофон (ташувчи магнит тасмаси)дан фойдаланишда кема-кет ёки проигривательдан фойдаланишда (ташувчи грампластинка) тўғридан-тўғри киришни кўрганмиз. Киритиш-чиқаришда энг муҳими унинг тезлигидир. У бир бирлик вақтда ташувчига ёзадиган (ёки ундан ўқиладиган) ахборотнинг максимал бит сонини кўрсатади. Киритиш-чиқариш тезлиги кириш тамойили ва ёзув зичлигига боғлиқ. Тўғридан-тўғри киришда маълумотга мурожат қилиш тезлигининг кўрсатгичи ҳам пайдо бўлади. Қолган, нарх, ишончлилик ва бошқа шу каби характеристикалар, етарлича содда ва уларни тушунтиришга хожат бўлмайди. Ахборот ташувчиларининг энг соддаси - энг дастлабки ва кенг тарқалган перфокарталардир. Кўп йиллар мобайнида улар ЭҲМ билан ишлаш учун ахборот тайёрлашда анаънавий восита бўлиб хизмат қилиб келди. Перфокарта – бу чап бурчак чети айланасимон ёки қирқилган махсус қалин қоғоздан иборат тўғри тўртбурчакдир. Унинг олд тарафида вертикал устун ва горизонтал йўлларга ажратилган рақамли сетка чизилган. Ахборотни перфокартага ёзиш қатъий белгиланган рақам ва хоналарда тешикчалар ҳосил қилиш йўли билан амалга оширилади. Уларда ахборотни ёзиш зичлии жуда паст. Ҳаммаси бўлиб бир перфокартада 80 символ жойлаштириш мумкин. Бир вароқ матнни ўтказиш учун 20-25 перфокартадан фойдаланиш зарур бўлади. Паст зичликдаги ёзув натижаси киритиш-чиқариш тезлигини пастлигидандир. Кичик ҳажмдаги ахборотларда перфокарталарнинг етишмаслиги унча сезилмайди. Уларнинг ютуқларидан бири – ишончлилик ва мурожат қилишнинг соддалиги, аниқ ЭҲМга боғлиқ эмаслиги ва шу туфайли юқори мобилликдир. Лекин уларнинг миқдорини ошиши билан ютуғи камроқ бўлади, камчиликлари эса кўпаяди. Ахборотларни перфокарталарга ўтказиш махсус перфорацион машиналарда амалга оширилади. Бу жуда қийин ва қимматга тушадиган амал ҳисобланган. Ҳатто юқори малакага эга бўлган тақдирда ҳам перфоратор 1 соатда 100-150 та саксон устунлик перфокарталарни қайта ишлаши мумкин.
Энди ахборотни тайёрлаш ва уни ЭҲМга киритиш тезлигини дақиқаларда таққослаймиз. Перфораторчи ахборотни перфокартага 1 дақиқада 3 та символ тезликда киритади. Содда стандарт ўқиш қурилмаси перфокартадан ушбу вақтда 1300 символни қайта ишлаши мумкин. Қисман ёзиш зичлигини кўпайтириш ва киритиш-чиқариш амаллар вақтини камайтириш бошқа қоғоз ахборот ташувчи – перефотасмани фойдаланиш орқали эришилиши мумкин. Унга ахборотни киритиш перфокартага киритиш билан ўхшашдир. Пефотасма перфокартага қараганда анчагина юпқа бўлгани учун, унда кўпроқ ҳажмдаги ахборот сақланиши мукмин. Унда ишлаш қурилмаси анча осон ва арзондир. Лекин, у катта камчиликка эга. Ёзилган маълумотларни тўғрилаш ва гуруҳларга ажратиш амалий жиҳатдан мумкин эмас. Шунинг учун, перфотасмалар дастлабки ахборотларни ташувчи сифатида перфокарталарга нисбатан камроқ ишлатилган. Қоғоз ташувчиларга нисбатан анча ривожланган ахборот ташувчиси магнит ташувчилардир. Маълумотларни ёзиш ва сақлаш учун уларда ишчи соҳаларни магнитлаш тамойили фойдаланилади. Ахборотларни бундай сақлашда ёзувлар зичлиги қоғоздагига қараганда анча катта. Бундан ташқари, магнит ташувчиларга киритилган ахборотларни ихтиёрий дискретлик даражасида (бир байтга қадар) тўғрилаш мумкин. Энг кенг тарқалган магнит ташувчи ЯТ ЭҲМларнинг магнит тасмалари ва дисклари ҳисобланади. Магнит тасмалари оддий магнитофон тасмаларидан габаритлари билан фарқ қилади. Секин-аста ахборот ташувчилар сифатида оддий компакт дисклар кенг тарқала бошлади. ЯТ ЭҲМларида асосан кенг магнит тасмалари ишлатилган. Унга стандарт ёзув 8 мм/битдир. Биргина бобинадаги тасманинг узунлиги 750 метрга яқин бўлган. Бундай бабинада осонгина қанча ахборот сақланишини тасаввур қилиш мумкин. Назарий жиҳатдан битта бобинага 21 млн. символ, амалда 9 млн. символ ёзиш мумкин. Бунинг сабаби, ёзувлар орасида бўш оралиқлар қолиб, уларга ахборот ёзиш мумкин эмаслиги билан тушунтирилади. Маълумотлар бу ҳолда перфокарта ва перфотасмаларга қараганда анча тез ёзилади ва ўқилади. 1 дақиқа мобайнида машина 60-20 белгини қайта ишлаши мумкин. Магнит тасмаларнинг камчилигини ҳаммамиз биламиз. Уни ўраш керак, зарур жойларни ўқиш мумкин ва ҳоказо. Шундай амалларни ЭҲМ ҳам бажариши мумкин. Бу хусусият, шунингдек, магнит тасмаларининг юқори ишончлилиги ва мобиллиги, уларни асосан маълумотлар массивини киритиш, нусҳалаш ва сақлаш имкониятини беради. Саралаш, танлаш ва бошқа шу каби амаллар эса, тўғридан-тўғри киришда – магнит дискларда самарали амалга оширилади. Улар қисман маълумотларга киришнинг ушбу шартларини ечиш имкониятини беради. Уни кетма-кет эмас, балки тўғридан–тўғри кириш ёрдам беради. Магнит дисклар ҳозирги вақтда энг қулай, лекин афсус қиммат ахборот ташувчисидир. Дискли ташувчиниг асосий элементи икки томони ферромагнит қобиқ қилинган айланувчи дискдир. Ахборотларни ёзиш, дискнинг ишчи сиртининг концентрик соҳаларини магнитлаш йўли билан амалга оширилади. Магнитлаш махсус бошчани фойдаланиш орқали бажарилади. Дискнинг айланиш тезлиги 3000 марта/мин. Магнит дискдан машина ахборотни секундига 150-300 минг символ тезликда ўқийди. Кейинчалик ахборот киритишнинг янги услуб ва воситалари ишлаб чиқилди. Улар қаторига электрон пульт-дисплей (катодли-нурли трубка, видеотерминал)ларни киритиш мумкин. Ташқаридан улар клавиатурага эга бўлган телевизор ва ёзув машинкасининг гибридини эслатади. Махсус буйруққа асосан ЭҲМ дискдан зарур маълумот излайди. Телеқайта ишлаш воситалари нафақат киритиш, балки маълумотлар билан ишлаш учун ниҳоятда самарали қуролдир. Матнни телеэкранда тасвирланиши нафақат алифбо-рақамли ахборотни киритиш, балки график ахборотни ҳам киритиш имкониятига эгадир.
Махсус нурли қалам (перо) экранда ёзиш ва уни ўчиришга қодир. Дисплейнинг устунлиги шундан иборатки, видеотасвир нафақат хатоларни назорат қилиш, балки матнни таҳрир қилиш имкониятини ҳам беради. Масалан уларни суриш, янги сўзлар қўйиш, керак бўлмаган йўл ва жумлаларни ўчириб ташлаш мумкин. График ахборотни ҳам тўғрилаш мумкин. Дисплейнинг камчилиги – киритиш тезлигини катта эмаслигидир. Дисплейдан фойдаланиш айниқса, дастурлар тузишда, ЭҲМни жамоавий кириш учун фойдаланиш шароитида ишлатиш, вазифалар тузиш ва натижа (чиқувчи) маълумотларни олишда ўзини оқлаган. Дисплейларда ЭХМ ёрдамида яратилган график ва расмлар, баъзи лойиҳаларда сўзли чиқариш ва эшитишли киритиш ишлаб чиқилиши мумкин. Лекин бундай қурилмалар кам. Кейинроқ, ўқийдиган автоматлар кенг тарқалди. Улар бевосита қоғоздан, масалан машинкада ёзилган ёки нашриётда чоп этилган вароқдан ўқиш ва ЭҲМга ҳарфли-рақамли ахборотни киритиш имкониятига эгадирлар. Ўқиш аппаратининг техник асосини ташкил этган бундай оптик киритиш жуда мураккаб ва қимматга тушган. Кейинроқ турли кўринишдаги махсус ахборотлар учун алоҳида киритиш қурилмалари ишлаб чиқилди. Чизма автоматлар пайдо бўлди ва қўлланилди. Улар ихтиёрий чизма ва контурли-штрихли расмларни чиқариш имкониятига эга бўлди. Масалан, об-ҳаво карталари – шундай мисоллар қаторидандир. ЭҲМга уланган дигиграфлар автоматик тартибда контур карталарга алфавитли-рақамли ва график ахборотлар кўринишида об-ҳаво маълумотларининг асосий характеристикаларини киритади. Кейинги киритиш қурилмалар қаторига махсус магнит сиёҳлар ва бошқа белгилар билан белгиланган ахборот ўқиш қурилмасини киритиш мумкин.
«Инсон-машина» мулоқоти машина томонидан тушунадиган аниқ кўрсатмалардан, аввалдан жойлаштирилган буйруқлардан, қоидалардан ташкил топган. Бошқача айтганда, машина одам каби ўзининг фикри асосида талқин қила олмайди, у сизнинг буйруғингизни сўзма-сўз тушунади ва шу ондаёқ уни бажаришга киришади. Шундай қилиб, машина ташқаридан бошқарилади. Ҳатто дастурлар машина ичига ўрнатилган бўлса ҳам, бу бошқариш ташқаридандир.
Машиналардан фарқли ўлароқ онгли мавжудодлар орасида мулоқот нафақат кўрсатмалар, буйруқлар кўринишида, балки мулоқот сифатида ҳам кечади. Бошқача айтганда, ҳар бир одам – ташқаридан узатиладиган буйруқ, сигнал, матн ва бошқаларни ажойиб интерпретаторидир. Одам ўзининг шахсийлигини шундай таъкидлайди. Кўпчилик буни одамлар бир-бирларини тушунмайдилар, турли тилда гаплашадилар деб, нотўғри баҳолайдилар. Лекин, бу ҳар бир кишининг ички автономлигига боғлиқ, ва уни роботдан онгли субъект сифатида фарқлантиради.

Download 121,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish