Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet155/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Олий нерв фаолияти 
 
Хайвон ва одам организмида ўзгарувчан ташқи муҳит шароитига мослашув нерв 
тизмилари рефлектор фаолияти орқали амалга оширилади. Эволюция жараѐнида организм 
бир бутунлигини таъминловчи ва ҳар хил аъзолар фаолиятини бир - бирига ва ташқи 
муҳит ўзгаришига мосланишини таъминловчи рефлектор реакция (шартсиз рефлекс) 
вужудга келади. Одам ва юқори ривожланган ҳайвонларда ҳаѐт жараѐнида орттирилган 
янги сифатга эга бўлган реакция ҳам мавжуд бўлиб, буни И.П.Павлов шартли рефлекс деб 
атади. 
 Шартли рефлекс, И.П. Павлов бўйича, мослашишнинг мукаммал шаклидир. 
Гомеостоз ва организмнинг вегетатив функцияларини бошқариш механизмлари нерв 
тизимининг оддий фаолияти натижаси бўлса, ўзгарувчан шароитдаги организмнинг 
мураккаб феъл-атвори олий нерв фаолияти орқали таъминланади. Олий нерв 
фаолиятининг функционал бирлиги шартли рефлексдир. Шартли рефлекс бош мия 
пўстлоғи ва пўстлоқ ости тузилмалари негизида шаклланади. 
Олий нерв фаолияти ўзгарувчи табиат ва ижтимоий шароитларга организм феъл-
атворини мослаштирувчи шартсиз ва шартли рефлекслар ва олий психик фаолиятлар 
мажмуидир. Олий нерв фаолияти рефлектор табиатга эга эканлиги биринчи бўлиб 
И.М.Сеченов томонидан эътироф этилган, сўнгра бу фикр И.П.Павлов томонидан 
тажрибада тасдиқланган ва миянинг олий қисми фаолиятини баҳолаб бера оладиган-
шартли рефлекс усули яратилган. 
И.П.Павлов барча рефлектор фаолиятларни икки гуруҳга: шартсиз ва шартли 
рефлексларга бўлди. 
Шартсиз рефлекслар
 
 
Шартли рефлекслар 
1. Туғма, наслдан-наслга 
1. Индивидуал ҳаѐт натижа-
берилувчи реакция, сида орттирилган реакция. 
купчилиги туғилиши билан
ўзини намоѐн қилади. 
2. Турга хос, яъни шу вакил- 2. Индивидуал.
ларнинг ҳаммасига хос. 


211 
3. Турғун, бутун ҳаѐт давомида 3. Турғун эмас, ҳаѐт даво- 
сақланиб туради. мида ҳосил бўлиб, йўқолиб
туради 
4. МНС қуйи қисмлари (пўстлоқ 4. Асосан бош мия пўстлоғи
ости ядролари, мия ўзаги, орқа мия) фаолияти маҳсулидир.
иштирокида амалга ошади. 
5. Маълум бир рецептор майдонга 5. Ҳар хил рецептор майдон-
адекват таъсиротлар берилганда ларга ҳар қандай таъсирлар 
юзага келади. берилганда. 
Шартсиз рефлекслар оддий ва мураккаб бўлиши мумкин. Туғма мураккаб шартсиз 
рефлектор фаолиятлар инстинкт деб аталади. Улар занжирли реакция сифатида 
намоѐн бўлади. 
Шартли рефлекс кўп компонентли мураккаб реакция бўлиб, индиферент (бефарқ, 
шартли) таъсирни шартсиз таъсир билан мустаҳкамлаш асосида ҳосил бўлади. Шартли 
рефлекс огоҳлантириш вазифасини ўтайди, организм шартсиз таъсирни қабул қилишга 
тайѐр ҳолга келади. Масалан: организмнинг мусобақадан олдинги ҳолатида қоннинг 
қайта тақсимланиши, нафас ва қон айланишининг кучайиши натижасида 
мускулларнинг зўриқиб ишлаш учун тайѐр ҳолатга келиши. 
Шартли рефлекс ҳосил қилиш қоидалари. Шартли рефлекс ҳосил қилиш учун 
қуйидагилар зарур: 
1.Иккита таъсирловчининг мавжудлиги, улардан бири шартсиз таъсир (овқат, 
оғриқ чакирувчи таъсир ва ҳоказо) бўлиб, шартсиз рефлектор реакцияни чақиради, 
иккинчиси эса – шартли таъсир, шартсиз таъсир бўлишидан огох қилувчи таъсир 
(ѐруғлик, товуш, овқатни кўрсатиш ва ҳоказо); 
2.Бир неча бор шартли ва шартсиз таъсиротларнинг мос келиши
3.Шартли таъсирнинг шартсиз таъсирдан олдин келиши; 
4.Шартли таъсирлар диққат-эътиборни жалб қиладиган ҳар қандай таъсиротлар 
бўлиши мумкин; 
5.Шартсиз таъсир маълум даражада кучли бўлиши зарур, акс ҳолда вақтинчалик 
алоқа ҳосил бўлмайди; 
6.Шартсиз таъсир натижасида шартли таъсирга нисбатан кучли қўзғалиш вужудга 
келиши зарур; 
7.Эътиборни чалғитувчи ѐт таъсирлар бўлмаслиги зарур; 
8.Шартли рефлекс ҳосил қилинаѐтган ҳайвон соғлом бўлиши зарур; 
9.Шартли рефлекс ҳосил қилинаѐтганда бош мия пўстлоғи фаол ҳолда бўлиши 
шарт. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish