Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet158/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Ассоциатив шартли рефлекс-индиферент таъсирловчиларининг бир неча бор мос 
келиши натижасида келиб чиқади, шу таъсиротлар бир-бирини эслатади. И.П.Павлов 
лабораториясида бир неча бор бир вақтда итлар товуш ва ѐруғлик билан таъсирлашган. 
Йигирма маротаба қайтарилганданг сўнг булар ўртасида боғланиш пайдо бўлганлиги 
кузатилган. Агар ѐруғлик якка ўзи таъсир этилса, ит жим турган товуш манбаига, товуш 
берилганда эса ѐруғлик манбаига қараганлиги кузатилган. Шу таъсирлардан бири, 
ѐруғликка - шартли рефлекс ҳосил қилингандан сўнг, товуш биринчи маротаба 
берилгандаѐқ шу рефлексни чақирган. 
Вақтга ҳосил қилинган шартли рефлекс. Агар шартли таъсир бир неча бор маълум 
бир вақт ўтгандан сўнг қайтарилса, вақтга шартли рефлекс ҳосил бўлиши мумкин. 
Натижада вақт оралиғи ўтгандан сўнг худди шартсиз таъсир берилгандек жавоб реакцияси 
кузатилади. Масалан: бир неча бор ит ҳар 30 минутда овқатлантирилса, ҳар 30 минутда ўз-
ўзидан сўлак ажралиш реакцияси кузатилади.
Олий нерв фаолияти типлари. Нерв жараѐнларининг (қузғалиш ва тормозланиш) 
кучи, мувозанати ва ҳаракатчанлиги шахснинг олий нерв фаолияти типларга бўлинишига 


214 
асос бўлган. Олий нерв фаолияти типи организм ва муҳит муносабатини акс эттирувчи 
нерв тизимининг туғма ва орттирилган ҳоссалари мажмуидир. 
И.П.Павлов нерв жараѐнлари ҳоссаларига қараб ҳайвонларни маълум гурухларга 
бўлган ва бу бўлиш Гиппократ томонидан кашф қилинган одамларнинг олий нерв 
фаолияти типлари (темпераментлари) га мос келади. 
Нерв жараѐнлари кучига қараб кучли ва кучсиз типларга бўлинади. Кучсиз 
типдагиларда қўзғалиш ва тормозланиш жараѐнлари кучсиз кечади, шунинг учун ҳам 
буларда нерв жараѐнларининг ҳаракатчанлик ва мувозанатланганлигига аниқ баҳо бериш 
қийин. 
Нерв тизимлари кучли типлар - мувозанатлашган ва мувозанатлашмаганларга 
бўлинади. Булардан бир гурухида қўзғалиш ва тормозланиш жараѐнлари 
мувозанатлашмаган, қўзғалиш тормозланишдан устун туради, бу типдагиларнинг асосий
ҳоссаси мувозанатлашмаганлигидир. Мувозанатлашган типда қўзғалиш ва тормозланиш 
жараѐнлари тенг ривожланган, бир-биридан устунлиги йўқ, қўзғалиш ва тормозланиш 
жараѐнлари бир-бири билан тез алмаша олади. 
Мана шу кўрсаткич бўйича ОНФ ҳаракатчан ва инерт (камҳаракат) типларига 
бўлинади. Ўтказилган тажрибаларга кўра И.П.Павлов ОНФ ни қуйидаги типларга бўлади:
1. Кучли, мувозанатлашган, ҳаракатчан тип (сангвиник)дагилар қуйидаги 
хоссаларга эга: қўзғалиш ва тормозланиш жараѐнлари кучли ривожланган
мувозанат ҳолатда ва бу жараѐнлар бир-бири билан тез алмаша олади. 
2. Кучли, мувозанатлашмаган, ўта ҳаракатчан (холерик) типдагиларда қўзғалиш 
жараѐни тормозланишдан устунлик қилади, ўта ҳаракатчан, лабиллиги юқори. 
3. Кучли, мувозанатлашган, камҳаракат (флегматик) типдагиларда нерв жараѐни 
маълум даражада кучга эга, лекин қўзғалиш ва тормозланиш жараѐнлари бир-
бири билан секин алмаша олади, яъни кам ҳаракат, лабиллиги паст.
4. Кучсиз тип (меланхолик), қўзғалиш ва тормозланиш жараѐнлари жуда кучсиз, 
тезда чарчаб қолади ва иш қобилияти пасайиб кетади. 
Иккинчи сигнал тизими мавжудлиги, фикрлаш ва ижодий ишлар билан 
шуғулланганлиги туфайли одамлар ОНФ типлари фарқланади. И.П.Павлов шу ҳолатга 
аҳамият берган ҳолда одамларни икки типга бўлди: Бадиий ва фикрловчи. Бадиий 
типдаги одамлар ѐрқин тасаввур қилиш билан фикрлайди; уларнинг билиш, ижод қилиш 
жараѐнлари ѐрқин бадиий сиймолар орқали амалга оширилади; улар миясида биринчи 
сигнал тизими орқали олинган ѐрқин кўринишлар аниқ ифодаланади. Фикрловчи типда 
эса ўрганиш, фикрлаш мавҳум тушунчаларга асосланади; улар учун сигналлар ҳақидаги 
хабарлар кўпроқ аҳамият касб қилади, яъни улар миясида иккинчи сигнал тизимидан 
келган ахборотлар кўпроқ ўз аксини топади.
 Биринчи ва иккинчи сигнал тизимлари. Кўриш, эшитиш ва бошқа сезиш аъзолари 
орқали ташқи дунѐнинг онгимизга таъсир этиши биринчи сигнал тизими деб аталади
чунки воқелик онгимизда бевосита ўз аксини топмоқда. Биринчи сигнал тизими одам ва 
ҳайвонларда мавжуд. Юқори ривожланган ҳайвонларда (сут эмизувчиларда), қушларда 
нисбатан муракаброқ сигнал мавжуд бўлиб, улар хавф хатар, бу майдоннинг эгаси 
кимлиги ва бошқа ҳабарларни ҳар хил товушлар ѐрдамида берадилар. Фақат инсонларда, 
меҳнат ва ижтимоий фаолиятлари туфайли иккинчи сигнал тизими - нутқ ривожланган. 
Нутқдаги сўзлар нарсаларнинг рамзи, сифати, моддий дунѐ воқеликлари ҳақидаги 
кучли шартли таъсирловчилардир. Бу сигнал тизими-талаффуз қилинган ѐки ўқилган 
сўзларни қабул қилишдан иборат. Бир хил воқелик, нарсалар бошқа тилда бўлакча 
талаффузда бўлиб ѐзилиши ҳам фарқланадиган сўз-вербал қабул қилиниб мавҳум
тушунча пайдо қилинади.
Болаларда сўзларни тушуниш, сўнгра талаффуз қилиш эшитилган сўзларни айрим 
воқелик, нарсалар билан боғлиқлигини англаши натижасида келиб чиқади. Моддий 
дунѐнинг миядаги субъектив сиймоси нейронлар механизмлари ѐрдамида олинган 
ахборотни мавжуд бўлган объектив дунѐ билан таққослаш натижасида пайдо бўлади. 


215 
Иккинчи сигнал тизими ҳосил бўлиши ва ривожланиши натижасида воқеликни онгда 
абстракт акс этиши ва улардан тушунча, тасаввур ҳосил бўлиши имкониятлари пайдо 
бўлади. Иккинчи сигнал тизимининг таъсирловчилари объектив дунѐни ўзида акс 
эттирувчи, тушунчаларни умумлаштирувчи сўзлардир. Сўзлар ѐрдамида биринчи сигнал 
тизими орқали олинган сиймоларни сезишдан иккинчи сигнал тизими ѐрдамида тасаввур 
қилиш ва тушунишга ўтилади. Фикрлаш жараѐнининг асосида сўзлар ѐрдамида 
ифодаланган мавҳум тушунчалар билан ишлаш ѐтади. 
Тил - бу фикрни ифодаловчи ва фикрнинг мавжудлигини кўрсатувчи воситадир. 
Фикрлаш натижалари сўз ва гапларда ўз ифодасини топади, улар ѐрдамида фикр 
алмашиниш имконияти пайдо бўлади. 
Нутқ сўзлар ѐрдамида жуда кўп аъзолар фаолиятини бошқаришда иштирок этади. 
Сўзлар физиологик фаол омил бўлиб, ички аъзолар фаолиятини, модда алмашинув 
жараѐнининг жадаллигини, мушак ва сенсор тизимлар фаолиятини ўзгартира олади. 
Айтилган ѐқимли сўзлар иш қобилиятини ошириши ва яхши кайфият ҳосил қилиши 
мумкин. Бемор олдида айтилган бирорта ноўрин сўз унинг аҳволини оғирлаштириб 
қўйиши табиий.
Нутқнинг физиологик асоси. Иккинчи сигнал тизими ҳаракат, эшитиш, кўриш 
анализаторлари ва миянинг пешона соҳаси фаолиятлари маҳсулидир. Нутқнинг 
бошқарилиши товуш мушаклари, пайлари, боғламлари, рецепторларидан афферент 
импулслари олувчи бош мия пўстлоғини ишга туширувчи ва бошқарувчи таъсири билан 
боғлиқдир.
Нутқни ҳаракатлантирувчи (Брок) марказ бош мия пўстлоғининг пешона 
соҳасидаги иккинчи, учинчи пушталарида жойлашган. Нутқни қабул қилиш нуткнинг 
ҳаракатлантирувчи ва қабул қилувчи (Вернике) марказлари орқали амалга оширилади. 
Нутқни кодсизлантириш учун, эшитган пайтда нутқ ҳотирасида унинг барча 
элементларини сақлаб қолиш, кўриш пайтида эса кўзининг изланувчан мураккаб 
ҳаракатлари аҳамиятлидир. Нутқни кодсизлантириш бош мия чап ярим шарининг (ўнақай 
одамда) чакка-тепа ва энса қисмларида амалга оширилади. Бу соҳаларда сўзлар 
маъносини тушуниш ва ҳисоб-китоб ишларини бажариш бузилади.


Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish