Нормал физиология курсига кириш


Олий нерв фаолияти жараёнлари динамикаси



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet159/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Олий нерв фаолияти жараёнлари динамикаси 
 
Нерв тизими олий бўлимларининг фаолияти асосан иккита асосий жараѐнлар 
бўлмиш қўзғалиш ва тормозланиш ҳисобига амалга ошади. 
Бу жараѐнларнинг иррадиациялланиши, концентрацияланиши ва индукцияланиши 
ҳисобига организм фаолияти шаклланади. 
Мияда ҳосил бўлган қўзғалиш, ѐки тормозланиш жараѐни бир жойли бўлибгина 
қолмасдан бошқа бўлимларга тарқалиши мумкин. Нерв жараѐнларининг ўзи ҳосил бўлган 
ўчоғидан қўшни ҳужайраларга тарқалишини иррадиация дейилади.
Тормозланиш иррадиацияланиши 
Шартли тормозланишнинг иррадиацияланишини тери анализаторида кузатиш 
қулай. Фарқловчи тормозланишнинг иррадиациясини кузатиш учун итнинг орқа оѐғига 
панжаларидан то сон қисмигача терисини механик таъсирланиши учун метал тугмачалар
ѐпиштирилади. Тўртта юқори тугмачаларини таъсирлаб сўлак оқизувчи шартли рефлекс 
ҳосил қилинади ва яхши мустаҳкамланади. Энг пастки тугмача фарқловчи таъсирлагич 
бўлиб хизмат қилади ва овқат билан мустаҳкамланмайди. Тажриба йўли билан бир томчи 
ҳам сўлак оқмайдиган ҳолат ҳосил қилинди. Демак, юқориги тўртта тугмача шартли
рефлексни қўзғатувчи ва охирги бешинчи тугмача тормозловчи бўлиб хизмат қилади. 
Тажрибада қўзғатувчи тугмачалар таъсирланганда 30 секунда 5 томчидан сўлак оқиши 
кузатилган. Фарқловчи тормозланиш чиқарадиган бешинчи тугмача таъсирланганда 
тормозланиш жараѐни чегарасидан чиқиб қўшни қўзғатувчи тугмачаларнинг 
соҳаларининг функционал ҳолатини ҳам ўзгартиради. Бир минут интервалда 


216 
тормозловчи фарқловчи тугмача уч марта таъсир қилгандан сўнг шартли рефлекс 
қўзғатувчи тугмачалардан жойланишига қараб турлича ўзгаради. Тормозловчи тугмачага 
энг яқин жойлашган 1-тугмачанинг шартли рефлекси тўла тормозланган, бироқ узоқроқ 
жойлашган 2-тугмачаники эса озайган. Қолган тугмачаларни шартли рефлекс 
тормозланиш таъсирига учрамаган, аксинча уларни жавоб реакцияси кучайгани 
кузатилган. 
Тормозланиш жараѐни кенг иррадиациялангандан сўнг, дастлаб ҳосил бўлган 
жойига 
тўпланади, 
яъни 
концентрацияланади. 
Тормозланиш 
жараѐнининг
концентрацияланиши иррадиацияланишга тескари кетма-кетликда амалга ошади. 
Қўзғалишнинг иррадиацияланиши.  
Қўзғалишни 
иррадиацияланиши 
ҳам 
тормозланишнинг иррадиацияланишини кўрсатувчи тажрибага ўхшаган тажрибани 
кўриш мумкин. 
Итни орқа оѐғига панжаларидан чаноқ суягигача бир хил масофада бешта тугмача 
ѐпиштирилади. Энг пастки №1 тугмачага сўлак оқувчи шартли рефлекс ҳосил қилинади. 
Шундан кейин №2,3,4,5 тугмачалар қўзғатилса ҳам итдан сўлак оқиш 
кузатилади. Доимо №1 тугмача шартсиз қўзғатувчи билан мустахкамланиб, қолган 
тугмачалар мустахкамланмаса, охир оқибатда фарқловчи тормозланиш юзага келади, яъни 
2,3,4,5 тугмачалардан келаѐтган хабарларга сўлак оқмайди. Шундан сўнг асосий тажриба 
бошланади №1 тугмачани таъсирлаб сўлак оқиш реакциясини қўзғатгандан кейин 15 
секунд ўтказиб №2 тугмача таъсирланса сўлак оқиш реакцияси тормозланиш ўрнига 
қўзғалади. Демак, №1 тугмача қўзғалганда тери анализаторида қўзғалиш №2 тугмагача 
иррадиацияланганлиги кузатилди.
Бошқа тажрибада тери анализаторининг кенг қисмида иш олиб борилди. 
Қўзғатувчи тугмачаларни итнинг олдинги оѐғидан бошлаб танаси орқали орқа 
оѐқларигича жойлаштирилади. Биринчи тугмача қўзғатувчи, қолганлари тормозловчи 
қилиб тайѐрланади. Биринчи тугмачани қўзғатиб 0,5-1,0с ўтгандан кейин қўшни 
тугмачаларда ҳам қўзғалишни иррадиацияланганлиги кузатилган. 
Шундай қилиб мия пўстлоғида қўзғалишнинг иррадиацияланиши тормозланишни 
иррадиацияланишга қараганда тез амалга ошади. Тери анализаторида қўзғалишни 
иррадиацияланиш бир секундгача вақт сарфланади. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish