213
Берилаѐтган шартли таъсиротнинг таркибига қараб содда ва мураккаб шартли
рефлекслар аниқланган.
Содда шартли рефлексда шартли таъсир сифатида оддий таъсирловчи (ѐруғлик,
товуш ва ҳ.к.) қўлланилади. Организм ҳаѐт фаолиятида шартли таъсир якка,
оддий
бўлмасдан, балки у макон ва замондаги воқеа ва ҳодисалар мажмуи сифатида таъсир
қилади. Бундай пайтда организмни ўраб турган ташқи муҳит тўла ѐки унинг айрим
қисмлари шартли таъсирот вазифасини ўташи мумкин. Бундай таъсирлар натижасида
ҳосил бўлган рефлекслар мураккаб шартли рефлекслар деб аталади.
Шунингдек, бир вақтда ва кетма-кет маълум бир вақт оралиғида берилган шартли
таъсиротлар таъсирида ҳосил бўлган шартли рефлекслар ҳам мавжуд. Буларга мавжуд ва
изли шартли рефлекслар киради.
Мавжуд шартли рефлексда шартли ва шартсиз таъсиротлар фазода мос келадилар.
Мавжуд шартли рефлексларнинг бир неча турлари бор.
Мавжуд мос келувчи шартли
рефлекс, шартли таъсирот берилгандан 1-2 секунддан сўнг шартсиз таъсирот билан
мустаҳкамланишидан ҳосил бўлган шартли рефлексдир.
Мавжуд орқада қолган шартли
рефлекс шартли таъсир берилгандан 5-30 секунд ўтгандан сўнг шартсиз таъсирот билан
мустаҳкамланади.
Мавжуд-кечикувчи шартли рефлекс шартли таъсирот узоқ вақт якка
ўзи таъсир қилгандан сўнг (м: 3 минут) шартсиз таъсирот билан мустаҳкамланади.
Изли шарти рефлекс - шартли таъсирот тўхтагандан сўнг,
таъсирот натижасида
келиб чиққан қўзғалишлардан қолган излар шартсиз таъсирот билан мустаҳкамлаш
орқали олинган шартли рефлекс.
Шартли таъсиротни шартсиз таъсир билан мустаҳкамлаш усулига қараб шартли
рефлекслар биринчи ва юқори тартибли шартли рефлекслар, тақлид қилиш, ассоциатив
шартли рефлекс ва вақтга ҳосил қилинган шартли рефлексларга бўлинади. Агар шартли
таъсир шартсиз таъсир билан мустаҳкамланиши орқали шартли рефлекс ҳосил қилинса,
бундай
шартли рефлекс биринчи тартибли шартли рефлекс деб аталади. Агар шартли
таъсирни шартсиз таъсир билан эмас, балки аввал ҳосил қилинган шартли рефлекснинг
шартли таъсири билан мустаҳкамлаш орқали шартли рефлекс ҳосил қилинса, бундай
шартли рефлекс
иккинчи тартибли шартли рефлекс деб аталади.
Тақлид қилиш ҳам шартли рефлекснинг бир тури бўлиб, тўда, пода бўлиб
яшайдиган ҳайвонларда яхши ривожланган. Агар лабораторияда бир гурух, маймунлар
кўз олдида битта маймунда овқатланиш шартли рефлекси ҳосил қилинса,
«томошабинлар» дан бирортаси олиниб тажриба хонасига киритилиб,
биринчи бор
шартли таъсир берилгандаѐқ бу маймунда муайян шартли рефлекс мавжуд эканлиги
кузатилади. Демак. «томошабин» маймунларда тажрибани кузатиш орқали шартли
рефлекс ҳосил бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: