Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet153/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

 
 
 
 
 
Эшитув тизими(анализатори) 
 
Эшитув тизими - инсонлардаги энг муҳим дистант сенсор тизимлардан бири бўлиб, 
инсонларда нутқнинг пайдо бўлиши ва шахсларнинг ўзаро муносабатида муҳим аҳамият 
касб этади. Акустик сигналлар ҳавони ҳар хил частота ва кучда тебратиб, иккала 
қулоқнинг чиғаноғида жойлашган эшитув рецепторларини қўзғатади. 
Ташқи ва ўрта қулоқнинг тузилиши ва вазифалари. Ташқи эшитув йўли товуш 
тебранишларини қулоқ пардасига (ноғора парда) етказади. Ноғора парда ташқи қулоқни 
ўрта қулоқдан ажратиб туради, унинг шакли ичкарига йўналган воронкани эслатади (0,1 
мм) . Ноғора парда ташқи эшитув йўли орқали келган товуш тўлқинларига тебранади. 
Ўрта қулоқ. Ҳаво билан тўлган ўрта қулоқда уч хил суякчалар мавжуд. Улар 
болғача, сандон ва узанги деб номланадилар, бу суякчалар ноғора парданинг 
тебранишларини ички қулоққа ўтказади. Суякчалардан бири- болғача дастаси ноғора 
пардага суқилиб кирган, болғачанинг иккинчи томони сандонга бирлашган. Ноғора 
парданинг тебранишлари болғача дастаси билан сандон ўсиғидан тузилган ричагнинг 
узунчоқ дастасига ўтади, шу сабабли товуш тебранишлари амлитудаси камайиб, кучи
ошган ҳолда узангига келади. Узангининг боши дарча мембранасига тарқалиб турадиган 
юзаси 3,2 мм
2
га тенг. Ноғора парданинг юзаси эса 70 мм
2
. Ноғора парда билан узанги 
юзасининг нисбати 1:22, шу туфайли товуш тўлқинлари овал дарча мембранасини 
тахминан 22 баробар ортиқроқ куч билан босади. 
Ҳаволи муҳитда ѐйиладиган товуш тебранишлари эшитув суякчалари орқали ўтиб, 
эндолимфа суюқлигининг тебранишларига айланади. 
Ўрта қулоқнинг ички қулоқдан ажратиб турган деворчада овал дарчадан ташқари, 
юмалоқ дарча ҳам бор. Чиғаноқ эндолимфасининг овал дарча ѐнида вужудга келадиган ва 
чиғаноқ йўллари орқали ўтган тебранишлари сўнмасдан юмалоқ дарчага етиб келади.
Ўрта қулоқда m. tensor tumpani билан m. stapedius деб аталувчи иккита мускул 
бор. Биринчиси қисқарганда ноғора пардани таранглайди, шу туфайли ноғора пардада 
тебранишларнинг амплитудаси чегараланади, иккинчиси эса узангини махкам ушлаб 
туради ва шу билан унинг ҳаракатларини чеклайди. Бу мускуллар қаттиқ товуш 
берилгандан сўнг 10 мс дан кейин рефлектор равишда қисқаради. Ўрта қулоқ бўшлиғини 
бурун-халқумга туташтирувчи Eвстахий найи борлигидан ўрта қулоқ бўшлиғидаги босим 
атмосфера босимига тенг бўлади. 
Ички қулоқ тузилиши ва вазифалари. Ички қулоқда чиғаноқ жойлашган бўлиб , у 
ерда эшитув рецепторлари жойлашган. Чиғаноқ суякдан тузилган спирал канал бўлиб, 
секин-аста кенгайиб боради, одамда 2,5 ўрамни ташкил қилади. Суяк каналининг 
диаметри чиғаноқ асосида 0,04 мм, чиғаноқ учида эса 0,5 мм ни ташкил қилади. Суяк 
канал бошидан охиригача, яъни чиғаноқнинг деярли учигача иккита парда билан 
ажралган: юпқароқ парда вестибуляр мембрана ѐки рейснер мембранаси, зичроқ ва 
майинроқ парда эса асосий мембрана деб аталади. Чиғаноқнинг учида иккала мембрана 
ўзаро бирлашади, уларда helicotma деган тешиги бор. Вестибуляр мембрана билан асосий 
мембрана чиғаноқ билан суяк каналини учта тор йўл: юқори, ўрта ва пастки каналларга 
ажратиб туради. 
Чиғаноқнинг юқори канали ѐки вестибуляр нарвонча (scala vеstibuli) овал дарчадан 
бошланиб, чиғаноқ учигача давом этади, бу ерда тешик орқали чиғаноқнинг пастки 
канали-ноғора нарвонча (scala tumpani)га келиб туташади, ноғора нарвонча эса юмалоқ 


208 
дарча соҳасида бошланади. Юқори ва пастки каналлари перилимфа билан тўлган, ўз 
таркибига кўра церебрал суюқликка ўхшаб кетади. 
Юқори ва пастки каналлар орасида ўрта канал ѐтади. Бу каналнинг бўшлиғи 
иккала канал билан туташмайди ва эндолимфа билан тўлган бўлади. Бу суюқликнинг 
таркиби перилимфага нисбатан 100 баробар кўп калий ионларини ушласа, 10 баробар оз 
натрий ионларини ушлайди. Чиғаноқнинг ўрта канали ичида, асосий мембранада товуш 
сезувчи аппарат-кортий органи жойлашган. Чиғаноқда тукли рецептор ҳужайралар 
мавжуд бўлиб, ана шу ҳужайралар товуш тебранишларини нерв қўзғалишлрига 
айлантиради (транс формация). 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish