226
чақирадиган абсолют омил деб ҳисоблаш нотўғри. Чунки танаси ѐпишиб қолган, нерв
тизими алоҳида, лекин қон томирлари бир-бири билан туташган эгизаклар кузатилганда
бири ухласа, иккинчиси тийрак ҳолатда бўлганлиги аниқланган.
Уйқунинг пўстлоқ ости ва пўстлоқ назариялари. Пўстлоқ ости, айникса мия ўзани
соҳасида ўсма ѐки юқимли касалликлар пайтида одамда уйқу ҳар хил даражада бўлиши
ѐки летаргик уйқу ҳолати кузатилади. Шунга асосан пўстлоқ ости соҳасида уйқу маркази
бор дейилади. Субталамус ва гипоталамуснинг орқанги соҳаси қитиқланса, ҳайвонда уйқу
ҳолати келиб чиққан ва таъсирлаш тўхтатилганда уйғонганлиги шу соҳада уйқу маркази
бор эканлигидан далолат беради.
И.П.Павлов лабораториясида узоқ муддат жуда нозик фарқлаш тормозланишини
ҳосил қилиш пайтида ҳайвонлар кўпинча ухлаб қолганлар. Шунга асосланиб И.П.Павлов
уйқуга ички тормозланиш натижасида келиб чиқадиган ҳолат сифатида қаради. Уйқу бош
мия пўстлоғи ва унга яқин турган пўстлоқ ости тузилмаларида кенг тарқалган чуқур
тормозланиш натижасидир (уйқунинг пўстлоқ назарияси).
Лекин, уйқуда шундай ҳолатлар борки, уларни пўстлоқ ости ва пўстлоқ
назариялари билан тушунтириб бериш қийин. Деярли барча сезги аъзолари ишдан чиқиб,
фақатгина бир кўзи кўра оладиган касални кузатиш натижасида шундай ҳолга дуч
келинди, касал шу кузини юмиши билан уйқуга кетган. Уйқудаги кўпгина ҳолатларни,
мия ўзани ретикуляр формациясининг бош мия пўстлоғига фаоллаштирувчи таъсири
кашф қилиниши билан, тушунтириш имконияти яралди.
Ретикуляр формациянинг бош мия пўстлоғига фаоллаштирувчи таъсири тўхташи
билан ҳайвонлар ухлаб қолиши тажрибада исботланди.
Шунингдек, бош мия
пўстлоғининг пўстлоқ ости тизимларига таъсири ҳам аниқланди. Тийрак организм
ретикуляр формацияси бош мия пўстлоғига фаоллаштирувчи таъсир кўрсатиши
натижасида пешона пўстлоқ соҳаси гипоталамусдаги уйқу марказига тормозловчи таъсир
кўрсатади. Уйқу пайтида эса бош мия пўстлоғига ретикуляр формациядан келаѐтган
фаоллаштирувчи таъсир тўхтайди ва пўстлоқнинг орқанги гипоталамус соҳасидаги уйқу
марказига тормозловчи таъсири сусаяди.
Миянинг лимбико-гипоталамик ва ретикуляр тузилмалари ўртасидаги пайваста
(реципрок) муносабат мавжуд. Лимбик гипоталамик соҳа қўзғалганда мия ўзанининг
ретикуляр формацияси тормозланади ва аксинча.
Уйқунинг пўстлоқ-пўстлоқости назарияси. П.К.Анокин пўстлоқ-пўстлоқости
назариясини яратди. Бу назарияга асосан, гипоталамик марказ лимбик тизим билан боғлиқ
бўлганлиги туфайли бош мия пўстлоғига фаоллаштирувчи таъсир кўрсатиши мумкин.
Янги туғилган чақалоқларда бош мия пўстлоғи пешона соҳасининг орқанги
гипоталамусдаги уйқу марказига таъсири суст бўлади, натижада бу
марказ ретикуляр
формация нейронларига тормозловчи таъсир кўрсатади ва мия ўзини ретикуляр
формациясидан бош мия пўстлоғига фаоллаштирувчи таъсир сусаяди, натижада уйқу
ҳолати келиб чиқади. Чақалоқларнинг вақти-вақти билан уйғониши латерал
гипоталамусда жойлашган очлик марказининг қўзғалгандаги уйқу марказига тормозловчи
таъсири билан боғлиқ. Уйқу марказини тормозланиши эса ретикуляр формациядан бош
мия пўстлоғига фаоллаштирувчи таъсирнинг боришига имкон яратиб беради.
Эмоция давомийлигига қараб учга бўлинади:
1.
Кайфият-энг узоқ давом этувчи, лекин энг суст намоѐн бўлувчи ҳиссиѐт;
2.
Эҳтирос-қисқа давом этади, кучли намоѐн бўлувчи ҳиссиѐт;
3.
Жазава-ўта қисқа давом этувчи, ўта кучли намоѐн бўлувчи ҳис-ҳаяжон,
эмоционал портлаш содир бўлиши.
Эмоция хусусиятига кўра
ижобий ва
салбий бўлиши мумкин.
Биринчиси, қувонч,
завқланиш, хузурланишлар мисол бўлиши мумкин; иккинчисига эга хафа бўлиш, қўрқиш,
қайғуришлар мисол бўла олади. Ижобий ҳиссиѐтга инсонлар интиладилар, салбийсидан
эса қочадилар.
227
Яна эмоцияни
стеник ва
астеник ҳиссиѐтларга бўлиш мумкин. Биринчисида ички
кўтаринкилик, руҳий тетиклик, иродасини сафарбар қилиш, ғайрати ошиши ҳоллари
бўлса, иккинчисида аксинча - фаолиятнинг сусайиши, руҳан эзилиш,
безовталик,
тушкунлик ҳолатлари кузатилади.
Вегетатив жавоб кўринишлари ҳиссиѐтни адекват ифодалайди, чунки улар инсон
хоҳишига бўйсунмайди. Ҳиссиѐтда намоѐн бўладиган вегетатив жовобларга қуйидигилар
киради. Биринчидан, қорачиқ катталигининг ўзгариши, эмоция тури ва кучига қараб
катталашиши ѐки кичрайиши мумкин. Масалан, қўрққанда қорачиқ катталашади, жаҳл
чиққанда кичрайиши мумкин. Ақлий зўриқиш қорачиқ
катталашишини келтириб
чиқаради. Ҳиссиѐтда юз териси ранги ўзгаради. Инсон уялганида юзи қизаради,
қўрққанида эса оқаради. Бу теридаги қон томирларининг кенгайиш ва торайиши билан
боғлиқ. Шунга кўра тери ҳарорати ҳам ўзгаради.
Эмоцияда тери тукчаларининг қопчаларидаги мушаклар қисқариши натижасида
тукчалар кўтарилади, дўмбоқчалар ҳосил бўлади (бундай ҳолда «товуқ эт» ҳақида
гапирилади). Эмоционал терлаш – совуқ тер чиқиш ҳолати кузатилади. Бундай тер
ажралиш кафтда ва пешонада содир бўлади, ҳарорат бошқарилишидаги тер бутун тана
юзасида амалга ошади.
Эмоцияда юрак-қон томир тизими фаолиятида ҳам ўзгариш юз беради, юрак уриши
тезлашиши ѐки секинлашиши мумкин, баъзида аритмия кузатилади, артериал қон босими
ўзгаради, тананинг ҳар хил қисмидаги қон томирларда қоннинг қайта тақсимланиши
кузатилади.
Эмоцияда нафас олиш тезлашиши ѐки аксинча,
секинлашиши мумкин, баъзида
қисқа вақтга тўхташи, сўнгра чуқур нафас олиш билан алмашинуви (хўрсиниш)
кузатилади, нафас олиш ва чиқариш вақтлари ҳам ўзгариши аниқланган.
Ҳис-туйғу ҳазм тизими фаолиятига ҳам таъсир қилади. Ҳис туйғуда кўпинча ҳазм
йўли ҳаракати сусайиши, сўлак ажралиши камайиши ва оғиз қуриб қолиши кузатилади.
Меъдада шира ажралиши ва ҳаракат ўзгарганлиги туфайли кўнгил айниши келиб чиқиши
мумкин, бу ҳолатда сўлак ажралиши кучаяди. Ҳазм тизимида ўзгариш ҳар хил кечиши
мумкин, масалан, бир одамда жаҳл иштаҳани бўғиб қўйса, иккинчисида, аксинча,
иштаҳани очиб юбориши мумкин. Қаттиқ қўрққанда айрим одамларда ихтиѐрга
бўйсунмаган ич кетиш ҳолатини кузатиш мумкин. Бу ичак перисталтик қисқаришининг
кучайиши ва анал сфинктерни бўшашиши натижасида келиб чикади. Кўпгина ҳис-
туйғуларда эндокрин безлар фаолияти ва марказий
нерв тизими таъсирида модда
алмашинувининг кучайиши кузатилади. Ҳис-туйғулар қоннинг таркибини ҳам
ўзгартиради, қонда глюкоза, адреналин, эритроцит, лейкоцитлар миқдорлари ўзгаради.
Вегетатив реакциялар ижобий ҳиссиѐтда салбий ҳиссиѐтга нисбатан кучлироқ
намоѐн бўлади, лекин ижобий ҳиссиѐтда вегетатив носозликлар кузатилмайди. Ўз кучига,
ҳақ эканлигига ишонган одамлар ҳиссиѐтни зарар келтирувчи таъсирига қарши тура
оладилар. Салбий ҳиссиѐтга қаршилик кўрсатмаган одамлар организмига зарар
келтириши мумкин.
Ҳиссиѐтда соматик нерв тизими жавоблари ҳам кузатилади. Бу жавоб ҳатти-
ҳаракатда, мимикада, тана ҳолатида,
тана мускуллари тонусида, уларнинг ритмик
қисқаришида (қалтираш, оѐқда тура олмаслик) намоѐн бўлади. Баъзи бир ҳис туйғуда
кўзнинг пирпираши, кўз соққаси ҳарактининг кучайиши кузатилади. Кучли ҳис-туйғуда
кўз соққаси ҳаракати сусаяди.
Ҳар қандай ҳис-туйғу маълум бир мимик кўринишга мос келади.
Ҳис-туйғуда миядаги электрик фаолликнинг ортиши кузатилади. Бош мия
пўстлоғининг ҳар хил соҳасида юқори частотали потенциаллар юзага келади.
Киши учун субъектив ҳисобланган ҳис-туйғулар, унинг эҳтиѐжлари қондирилиш
жараѐнлари қандай кечаѐтганлигининг белгиси сифатида намоѐн бўлади. Муносабат ва
фаолият жараѐнида пайдо бўлган ижобий ҳиссий ҳолатлар (завқланиш, мамнунлик ва шу
кабилар) эҳтиѐжларни қондириш жараѐнининг хуш келадиган
тарзда кечганлигидан