Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet163/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Узоқ муддатли хотира. Одамларнинг билимлари, ҳайвонларни ҳаѐтий тажибалари 
узоқ муддатли хотира шаклида бўлади. Узоқ муддатли хотиранинг механизми хақида 
турли хил фикрлар мавжуд. 
Ҳар қандай таълим жараѐнининг асосида нейронлараро янги боғланишларнинг 
ҳосил бўлиши ѐки мавжуд боғлар орқали қўзғалиш ўтишининг осонлашиши ѐтади. 
Қўзғалиш ўтишининг осонлашиши синапсдан импулсларни ўтишини тезлашиши орқали 
амалга ошади. Буни суваракларда ўтказилган тажрибада яққол кўриш мумкин. Олдинги 
оѐқлари кесиб ташланган сувараклар мўйловларини орқа оѐқлари билан тозалашга 
ўрганади орқа оѐқларини ҳаракатга келтирувчи мотор нейронларда қўзғалишни синапсдан 
секинлаб ўтиши кескин камаяди. Шартли рефлексларни ҳосил қилинаѐтганда жараѐнда 
қатнашаѐтган синапсларда тиконлар пайдо бўлганлиги хақида маълумотлар мавжуд. 
Синапсларда тиконларнинг пайдо бўлиши шартли рефлекс фаолияти кучайган ѐшда 
тезлашади, бундан ташқари мураккаб масалаларни хал қилаѐтган индивидларда фаол 
синапсларнинг сони ортганлиги кузатилган. Бошқа бир фикрга кўра узоқ муддатли 
хотирада иштирок этаѐтган синапсларда қўзғалишнинг ўтиши осонлашади. Шартли ва 
шартсиз қўзғатувчиларни такрор ва такрор таъсир қилиниши натижасида марказий нейрон 
синапслари мембраналари физик кимѐвий ўзгаришларга учраб импулсларнинг ўтиши 
осонлашади. 
Мембранани қутблилиги мустаҳкам силжиши уни физик-кимѐвий ўзгартириб 
хотира изларини шаклланишига асос бўлиб хизмат қилади. Бош мия ярим шарлари 
пўстлоғида доимий ток таъсирида қутблиликни ўзгартириб юқори қўзғалувчан соҳаларни 
тажрибада ҳосил қилинган. Бундай ўзгаришлар табиий шароитда доминант марказларда 
ҳам юзага келиши мумкин. Бу шартли рефлексларни ҳосил бўлишини осонлаштиради. 
Синапсларнинг самарадорлигини орттиришда уларни посттетаник потенциаллашни 
муҳим аҳамияти бор. Орқа мия мотонейронларини афферент йўллар орқали таъсирлаш 
улардан қўзғалиш ўтказишнинг осонлашиши 7 мин. давомида юқорилигича қолади. 
Гиппокампни таъсирлаш юқоридаги ҳолатни бир неча соатга чўзади. 
Синапслардан қўзғалиш ўтишининг ортишида қўзғатувчи медиаторлардан 
ацетилхолинга алоҳида эътибор берилган тажрибалар қилинган. Тажриба натижаларига 
кўра шартли рефлекс ҳосил қилинаѐтганда холинэстераза ферменти фаоллигининг 
ортганлиги аниқланган, агар холинэстераза фаоллиги сунъий йўл билан сусайтирилса, 


221 
хотиранинг тузалиши кузатилган. Демак, хотира изларининг шаклланишида ва 
мустаҳкамланишида медиаторлар ва уларни парчаловчи ферментларнинг аҳамияти катта. 
Узоқ муддатли хотира нерв ҳужайралари кимѐвий таркибига таъсир қилади. 
Хотирани тушунтиришда синапслардан қўзғалиш ўтишининг ўзгариши орқали амалга 
оширишини кўрдик. Бироқ синапсларни функционал ҳолати ва уларнинг фаолияти кўп 
жиҳатдан ҳужайра танасида ва нейроплазмада ва ядродаги жараѐнларга боғлиқ.
Ҳужайра танаси қўзғалишларни ўтказиш учун асосий вазифани бажариши 
ҳаммага маълум. Шу сабабли узоқ муддатли хотиранинг механизмини нейроплазма 
кимѐси билан боғлиқ ҳолда ечишга уринилган тажрибалар мавжуд.
Шундай моддий асос бўлиб РНК ни кўрсатиш мумкин. Тадқиқотчиларнинг 
фикрича ҳар қандай ҳабар РНК молекуласи тузилишида махсус из қолдиради. РНК 
молекуласи оқсил молекуласини синтезлаш учун қолиплик вазифасини бажаради. Узоқ 
муддатли хотирани ҳосил бўлиши РНК молекуласида нуклеотидларни жойлашишини 
ўзгариши билан амалга ошса керак. Ўтказилган тажрибалардан шу нарса аниқландики, 
мураккаб ҳаракат қилишга ўргатилган каламушларнинг нейронларида нуклеотидлар 
таркибида ўзгаришлар бўлганлигини кўрсатади. Оддий ҳаракатлар бажарган 
каламушларда юқоридаги ўзгаришлар кузатилмайди. Бироқ РНК молекуласини узоқ вақт
сақланмаслиги у орқали узоқ муддатли хотирани тушунтиришга тўсқинлик қилади. Шу 
сабабли хотира изини ҳужаранинг ирсий аппаратидан излашга тўғри келади ва бу нарса 
ДНК ҳисобланади. ДНК молекуласи узоқ муддатли хотирани шаклланишида иштирок 
этиши каламушларда ўтказилган тажрибаларда кўрсатилди. 
Тажриба натижаларидан шу нарса маълум бўлдики, шартли рефлексларни ҳосил 
бўлишида ДНК молекулаларини метилланиш даражаси ортиб кетади. Бу ўз навбатида 
айрим генларнинг фаоллигини орттиради. Бу ўзгаришлар гиппокам ва бош мия ярим 
шарларида сезиларли бўлиб, миячада унчалик кўринмайди.
Нерв ҳужайрасининг асосий тузилмалари оқсил молекулалари ҳисобланади. Шу 
сабабли узоқ муддатли хотирани ўрганувчиларнинг эътибори нейрон оқсиллари ва уларни 
фракцияларини ўрганишга қаратилган. Ўқитиш вақтида оқсиллар синтезини тезлашиши 
уларни хотирада аҳамияти борлигини кўрсатади. Кабутарларда ўтказилган тажрибаларда 
ўргатиш жараѐнида мия оқсилларининг мембранадаги гликопротеидларнинг фракциялари 
кўпайганлигини кузатилади. Оқсилларнинг узоқ муддатли хотирани шаклланишдаги 
аҳамиятини кўрсатувчи тажриба натижаларига кўра оқсил синтези тўхтатилса, қисқа 
муддатли хотирани узоқ муддатли хотирага ўтиши бузилган. 
Шундай қилиб қисқа муддатли хотирани узоқ муддатли хотирага ўтишида
оқсилларни айниқса мембранадаги кислотали оқсилларни ва гликопротеинларни аҳамияти 
катта экан.
Узоқ муддатли хотирани моддий асоси сифатида пептидларни ҳам аҳамияти бор. 
Улар аминокислоталардан таркиб топган, бироқ оқсилга нисбатан соддароқ тузилишига 
эга. Бундай пептидлар шартли рефлексларни ҳосил бўлишини тезлатади. 
Уларни бошқа организмларга юборилса орттирилган малакаларни намоѐн этади.
Бу хотирани кўчириш масаласига олиб келмоқда. 
Хотирани кўчириш. Хотирани кўчиришга оид тажрибалар алоҳида аҳамиятга эга. 
Бу муаммо юзага келиши планарияларда ўтказилган тажрибага боғлиқ. «Ўқиган» 
планарияларни истеъмол қилган чувалчангларда шартли рефлексларни ҳосил қилиш 
тезлашган. Бу тажрибаларда хотирани бир индивиддан иккинчи индивидга ўтиш РНК 
орқалилиги аниқланган. 
 
Умуртқали ҳайвон мияси экстрактини бошқа ҳайвонларга юбориш ҳисоботга 
хотирани ўрганиш тажриблари натижалари доимо бир хил чиқмаган. Мия экстрактидан 
ажратиб олинган пептидни аниқ таъсир қилиш имконияти борлиги аниқланади. 
Қоронғидан қочишга ўргатилган каламуш мия экстрактидан ажратиб олинган пептид (15 
аминокислота) ўрганилмаган каламушларга юборилса, улар ҳам қоронғидан қочишган. Бу 


222 
пептидга скотофобин деб ном беришган. Сунъий йўл билан синтезланган скофобин ҳам 
табиийдай таъсир кўрсатган. Қоронғида қолган каламушларда у стресс ҳолатини юзага 
келтирган. Бироқ хотирани кўчириш концепцияси кўпчилик томондан тан олинган эмас. 
Шунга қарамасдан бу муаммони ҳал қилиш хотира механизмларини ҳал қилишда зарур 
бўлади. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish