Низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 4,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/129
Sana24.02.2022
Hajmi4,87 Mb.
#222898
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   129
Bog'liq
4.2-musiqa-madaniyati

Мусиқа маданияти фанидан ўқувчилар қуйидаги кўникмаларга эга 
бўлишлари керак: 
- асарнинг мусиқий тавсифлари таҳлилида қатнашиш ва ўз нуқтаи 
назарини баён эта олиш;
- чолғу асбобларини товуш тембридан ажрата олиш; 
- тинглаш орқали мусиқанинг ижро турлари якканавоз, яккахон даста 
ёки оркестр эканлигини ажрата билиш; 
- дирижорлик ишоралари ёрдамида хор бўлиб куйлай олиш. 
Мусиқа маданияти фанидан ўқувчилар қуйидаги малакаларга эга 
бўлишлари керак: 
- асарнинг мусиқий тавсифлари таҳлилида қатнашиш ва ўз нуқтаи 
назарини баён этиш; 
- чолғу асбобларини товуш тембридан фарқлаш; 
- тинглаш орқали мусиқанинг ижро турлари якканавоз, яккахон, 
ансамбл эканлигини бир-биридан фарқлаш; 
- дирижорлик ишоралари ёрдамида хор бўлиб куйлаш. 
3-синф 
Мусиқа маданияти фанидан ўқувчилар қуйидаги билимларга эга 
бўлишлари керак: 
- ансамбль, оркестр ва хор ҳақида умумий тушунчага эга бўлиш. 
-ўрганилган қўшиқларнинг 
мазмуни ва муаллифлари ҳақида 
тушунчага эга бўлиш; 
- мусиқа саводига доир куй, усул, ритм, суръат, ўлчов ноталар шакли 
ва паузалар чўзими, нота ёълидаги ўрни; мажор ва минор лад (тузук)лари 
хусусиятлари, уларнинг уч товушликлари; 
- оддий мусиқа шакллари волта, реприза ҳақида умумий тушунчага 
эга бўлиш;
- тингланган мусиқа асарларининг мазмуни, жанри (қўшиқ, марш, 
рақс) ва муаллифлари ҳақида умумий билимларга эга бўлиш. 
Мусиқа маданияти фанидан ўқувчилар қуйидаги кўникмаларга эга 
бўлишлари керак: 
- Қўшиқлар куйлаш ва уларнинг жанри, шакли, ифода воситалари 
ҳақида фикр билдира олиш; 
- машқ ва қўшиқлар куйлаганда ўқитувчининг дирижорлик 
ишораларига қараб ансамбл бўлиб куйлай олиш 
- ўз ўрнида нафас олиш, қўшиқ сўзларини тўғри талаффуз қилиш, 
динамик белгиларга риоя этиб куйлай олиш; 


37 

мусиқа асарини диққат билан тинглаш, унинг шакли
қисмлари(жумлалари), қайтариш ва тугатиш жойлари, жанр (қўшиқ, рақс, 
марш) ундаги мажор ёки минор тавсифи, ижро тури ва асбоблар 
иштирокини аниқлай олиш; 
- оддий нота ёзувларидан ўрганилган нота белгиларини топиб аниқлай 
олиш; 
- мусиқа тавсифини рақс, турли ҳаракатларда ифодалаб кўрсата олиш; 
- чапак ва болалар кичик урма чолғу асбобларида чалиб мусиқага 
ритмик жўр бўла олиш; 
Мусиқа маданияти фанидан ўқувчилар қуйидаги малакаларга эга 
бўлишлари керак: 
- Қўшиқлар куйлаш ва уларнинг жанри, шакли, ифода воситалари 
ҳақида фикр билдириш; 
- машқ ва қўшиқлар куйлаганда ўқитувчининг дирижорлик 
ишораларига қараб ансамбл бўлиб куйлаш, ўз ўрнида нафас олиш, қўшиқ 
сўзларини тўғри талаффуз қилиш, динамик белгиларга риоя этиб куйлаш; 
- мусиқа асарини диққат билан тинглаш, унинг шакли, қисмларини 
(жумлалари), қайтариш ва тугатиш жойлари, жанр (қўшиқ, рақс, марш) 
ундаги мажор ёки минор тавсифи, ижро тури ва асбоблар иштирокини 
аниқлаш; 
- ижрочилик турларини ижро садоларидан фарқлаш; 
- чапак ва болалар кичик урма чолғу асбобларида мусиқага ритмик
жўр бўлиш. 
- чолғу асбобларини тембридан ажратиш. 
4-синф 
Мусиқа маданияти фанидан ўқувчилар қуйидаги билимларга эга 
бўлишлари керак: 
- Халқ мусиқа ижоди ҳақида тушунчага эга бўлиш; 
- ўзбек халқ мусиқасининг оммавий жанрлари: қўшиқ, алла, лапар, 
ялла, терма, болалар қўшиқлари, оммавий куйлар ҳақида тушунчага эга 
бўлиш; 
- ўзбек мусиқасида бастакорлик услуби ҳамда композиторлик ижоди 
ҳақида умумий тушунчага эга бўлиш;
- рус, дунё халқ мусиқаси ва Ўзбекистонда яшовчи халқларининг 
мусиқаси ҳақида умумий тушунчага эга бўлиш. 
Мусиқа маданияти фанидан ўқувчилар қуйидаги кўникмаларга эга 
бўлишлари керак: 
- Халқ мусиқа жанрларини оҳанг ва ифода тавсифларига кўра ажрата 
билиш; 


38 
- бастакорлик ва композиторлик услубига мансуб асарларнинг 
тузилиши ва ижро услубидан ажрата олиш: 
- оммавий халқ мусиқа жанрларини касбий мусиқа (ашула, ката 
ашула)дан фарқлай олиш; 
- машқ ва қўшиқларни нота ёзувига қараб куйлай олиш; 
- кичик чолғу асбобларида чалиб, мусиқага ритмик жўр бўла олиш; 
- маълум шеър парчаларига куй басталай олиш. 
Мусиқа маданияти фанидан ўқувчилар қуйидаги малакаларга эга 
бўлишлари керак: 
- Тинглаш ва куйлаш орқали асарнинг мажор ва минор ладини 
фарқлаш; 
- мусиқа тинглаш орқали дамли, зарбли ва торли чолғу асбобларининг 
овоз тембридан фарқлаш; 
- нота ёзувларига қараб куйлаш; 
- мусиқий чолғу асбобларида куй ва қўшиқлар характерига мос 
ритмик жўр бўлиш. 
5-синф 
Мусиқа маданияти фанидан ўқувчилар қуйидаги билимларга эга 
бўлишлари керак: 
- Оркестр, ансамбл ва хор тузилишини билиш; 
- хор турлари - болалар хори, хотин-қизлар хори, эркаклар хори, 
аралаш хор; 
- овоз турлари - болалар овози (алт, сопрано, дискант), аёллар овози 
(алт, сопрано), эркаклар овози (тенор, баритон, бас)ни билиш; 
- симфоник оркестр; 
- вокал симфоник асарлар - сюита, кантата; рақс санъати 
(хореография), балет; 
- саҳнавий мусиқа асарлари; халқ қўғирчоқ театри, мусиқали драма ва 
комедия; 
- опера санъати, ўзбек мусиқасида опера жанри; 
- опера ижодкорлари - Ж. Верди, В. А. Моцарт, Н. Римский-Корсаков, 
А.Хачатурян, П.И.Чайковский ва бошқалар; - ўзбек мусиқасида опера ва 
драма ижодкорлари - М.Ашрафий, Р. Глиер, С.Василенко, Т.Жалилов, 
Ю.Ражабий, С.Юдаков, С.Жалил, С.Бобоев, М.Левиев; 
- вокал-чолғу сюита ва кантата ижодкорлари - С.Юдаков, М.Насимов; 
- драма мусиқаси ижодкорлари - Т.Жалилов, Ю.Ражабий, С.Жалил; 
- атоқли ўзбек дирижорлари - М.Ашрафий, Д.Зокиров, М.Бафоев, 
Н.Халилов, Б.Умиджонов, А.Султонов, А.Ҳамидов; 
- болалар хор жамоаси дирижори - Ш.Ёрматов; 


39 
- мусиқанинг санъат турлари билан ўзаро боғлиқлиги (кино, тасвирий 
санъат, адабиёт ва бошқ). Мусиқа маданияти фанидан ўқувчилар қуйидаги 
кўникмаларга эга бўлишлари керак: 

Download 4,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish