Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Умумий ўрта таълимнинг "Мусиқа маданияти" фанига оид



Download 4,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/129
Sana24.02.2022
Hajmi4,87 Mb.
#222898
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   129
Bog'liq
4.2-musiqa-madaniyati

 
1.2. Умумий ўрта таълимнинг "Мусиқа маданияти" фанига оид 
қуйидаги билим, кўникма ва малакалари 
Умумий ўрта таълимнинг малака талаблари умумтаълим фанлари 
бўйича таълим мазмунининг мажбурий минимуми ва якуний мақсадларига, 
ўқув юкламалари ҳажмига ҳамда таълим сифатига қўйиладиган талаблардан 
иборат бўлиб, у қуйидагилардан ташкил топади:
билим—ўрганилган маълумотларни эслаб қолиш ва қайта 
тушунтириб бериш; 
кўникма—ўрганилган билимларни таниш вазиятларда қўллай олиш; 
малака—ўрганилган билим ва шаклланган кўникмаларни нотаниш 
вазиятларда қўллай олиш ва янги билимлар ҳосил қилиш; 
компетенция—мавжуд билим, кўникма ва малакаларни кундалик 
фаолиятда қўллай олиш қобилияти. 
Ўқувчилар "Мусиқа маданияти" фанига оид қуйидаги билим, кўникма 
ва малакаларни эгаллашлари шарт: 
- ҳар бир маҳаллий услубда ўзига хос ижрочилик услублари ва чолғу 
асбобларини билиш; 
- Фарғона - Тошкент; Самарқанд - Бухоро, Сурхондарё-Қашқадарё, 
Хоразм ижрочилик услублари хусусиятлари, машҳур мусиқа жанрлари 
(достон, катта ашула, яллачилик) ни билиш; 
- мақом ҳақида тушунча, ўзбек мақомлари ва уларни асосий 
туркумлари, Шашмақом, унинг чолғу ашула ёъллари, Фарғона - Тошкент 
мақомлари, Хоразм мақомлари, чолғу ва айтиш ёълларини билиш; 
- Ўзбекистон ҳудудида мумтоз мусиқанинг кўп тармоқли ва маҳаллий 
анъаналарга эга эканлиги, уларнинг ўхшашлиги ва ўзига хослиги, маҳаллий 
мусиқий анъаналарнинг замонавий мусиқа, бастакорлик ва композиторлик 
ижоди соҳасида намоён бўлишини билиш; 
- икки овозли қўшиқларни соф оҳангда куйлаш, мажор уч 
товушлигидан минор уч товушлигига мустақил куйлаб ўта олиш; - 
куйлашда форте ва пиано динамик тусларини бажариш, ўзи ва ўртоқлари 
ижро этган қўшиқларнинг ижрочилик савияси ва бадиий сифатини баҳолай 
билиш; 
- машҳур қўшиқ ва ашулалар, ёр-ёрлар ҳамда ушшоқларнинг маҳаллий 
услуб вариантларини тинглаб ажрата олиш; 
- куйлаш ва тинглаш маданиятига эга бўлиш; 


32 
- мусиқа нақадар қадимий санъат эканлиги, ўзбек халқ мусиқасининг 
илдизлари узоқ даврларга тақалиб, асарлар, йиллар давомида сайқал топиб, 
ривожланиб келганлиги, шу боис халқимизнинг бой маданиятини, миллий 
қадриятларимизни ўзида акс эттиришини ва ниҳоят, ўзбек миллий 
мусиқамиз умумбашарий жаҳон мусиқа маданиятининг ажралмас бир 
бўлаги эканлигини тасаввур қила олиш. Мусиқа маданияти фанининг 
мақсади 
ва 
вазифалари 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
"Таълим 
тўғрисида"ги Қонуни, "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури" талаблари 
асосида таълим тизимида рўй бераётган ўзгаришлар умумий ўрта таълим 
мактабларидаги бошқа ўқув фанлари қатори мусиқа маданияти фанининг 
ўқитилишини ҳам тубдан янгилашни талаб этмоқда. Мусиқа маданияти 
фанининг мақсади: ўқувчиларнинг маънавий, бадиий ва аҳлоқий 
маданиятини шакллантиришга, миллий ғурур ва ватанпарварлик 
тарбиясини амалга оширишга, ижодий маҳорат, нафосат ва бадиий дидни 
ўстиришга, 
фикр 
доирасини 
кенгайтиришга, 
мустақиллик 
ва 
ташаббускорликни тарбиялашга хизмат қилади. 
Мусиқа маданияти ва санъат ўқув фани умумий ўрта таълим 
мактабларида ўқитиладиган барча ўқув фанлари, жумладан, адабиёт, 
тасвирий санъат, жисмоний тарбия, меҳнат ва бошқа фанлар билан 
боғланади. Барча ўқув фанлари қатори мусиқий таълимда ҳам Давлат 
таълим стандартининг жорий этилиши миллий мусиқий мерослардан 
тўлақонли фойдаланиш имконини беради. Булар оммавий халқ куй ва 
қўшиқларида, хонанда ва созандаларнинг ижодий фаолиятлари ва бугунги 
замонавий мусиқий фаолиятда ўз аксини топди. Мусиқа санъатининг бу 
каби имкониятлари янги авлодни тарбиялаш, уларнинг баркамол бўлиб 
этишишларида ўзига хос ва такрорланмас манба бўлиб хизмат қилади. 
Азалдан Шарқ, жумладан, ўзбек мусиқа таълим-тарбияси педагогикаси ва 
унинг мукаммал услубиятлари устоз ва шогирд анъаналари мисолида 
такомиллашиб борган.
Ўқувчилар мусиқа санъатини бутун нафосати билан ўрганишлари, 
оммавий мусиқа фаолиятлари: мусиқани бадиий идрок этиш, якка ва жамоа 
бўлиб қўшиқ куйлаш, рақсга тушиш ва ижодкорлик малакаларини 
шакллантириш асосий мақсад ҳисобланади. Шунингдек, ўқувчилар мусиқий 
иқтидорини ривожлантириш, мусиқа санъатига меҳр ва иштиёқни ошириш, 
мусиқа санъатига қизиқувчи ўқувчиларнинг иқтидорини ривожлантириш 
учун зарурий шарт-шароитлар яратиб бериш, уларнинг бадиий 
эҳтиёжларини қондириш мусиқа таълимтарбиясининг асосий вазифасини 
ташкил этади. Шу билан бир қаторда жаҳон халқларининг нуфузли дурдона 
асарлари билан таништирилади.


33 
Ўқувчилар тайёргарлик даражасига қўйиладиган зарурий талаблар 
Мусиқа маданияти ўқув фанининг мазмунига бўлган талаблар назарий ва 
амалий фаолиятлар мажмуасидан ташкил топиб, улар қуйидаги мавзуларни 
белгилайди. Бошланғич мусиқа саводи, мусиқий асарлар ижодкорлари 
фаолияти, мусиқа ижрочилиги, ашула, хор, ансамбл, оркестр бастакорлар ва 
композиторлар ижодини, ўзбек халқ чолғу асбобларини билиш, машҳур 
ўзбек халқ созанда ва хонандалар ижодий фаолияти, мусиқий атама ва 
иборалари, мусиқа жанрлари, мусиқада замонавийлик ва замонавий мусиқа, 
миллий эстрада мусиқаси ва унинг ижрочилари каби мавзулар асосида 
миллий мусиқа маданиятимизни ўзлаштиришни назарда тутади. Бу 
мавзулар дарс жараёнида қуйидаги ўқув фаолиятларида назарий ва амалий 
машғулотлар воситасида бажарилади: 
1. Мусиқа тинглаш. 
2. Жамоа бўлиб куйлаш. 
3. Мусиқа саводи. 
4. Мусиқа ижодкорлиги. 
1. Мусиқа тинглаш таълим мазмунининг асосини ташкил этади. Уларни 
куйлаш, тинглаш фаолиятлари воситасида ўрганиш билан бир қаторда 
чолғучилик, мусиқали ҳаракатлар, ижодкорлик фаолиятлари билан ҳар 
томонлама ўрганиш ва ўзлаштириш, мусиқий тавсифларни ифодалаш 
имконияти яратилади. Ўзбек халқ мусиқаси, ўзбек бастакорлари ва 
композиторларининг мусиқий асарларидан намуналар тингланади. 
2. Жамоа бўлиб куйлаш фаолияти ўқувчиларнинг мусиқий қобилияти 
ҳамда ижрочилик малакаларини ривожлантириш учун зарурдир. Синфда 
жамоа бўлиб куйлаш жараёнида ўқувчи ўз овоз ижросини бошқаришни ва 
устозлари ижросини эшитиб, кузатишни ҳамда улар билан баҳамжиҳат 
жўрнавозлик қилишга интилади. Ўзбек халқ қўшиқлари, ўзбек бастакорлари 
ва композиторлари қўшиқлари, жаҳон ва қардош халқлар композиторлари 
қўшиқлари, маҳаллий мусиқа услубларига оид фолклор қўшиқларидан 
намуналар куйлайдилар. 
3. Мусиқа саводи барча билимларни назарий бирлаштирувчи фаолият 
сифатида муҳимдир. Дарсдан қайси фаолият машғулоти (тинглаш, ижро 
етиш, мусиқий ҳаракатлар) бўлмасин, берилган мавзудаги асар ўрганилади 
ва унинг хусусиятлари (жанри, шакли, тузилиши, ижрочилиги) ҳақида янги 
тушунчалар ҳосил бўлади. Шу боис, мусиқа саводи фақатгина нота 
ёзувларини ўрганишдан иборат бўлмай, балки ўқувчиларнинг умумий 
мусиқий билим савиясини таркиб топтирувчи умумий билим, тушунчалар 
мажмуасини (ижрочилиги, халқ ва бастакорлик мусиқаси, уларнинг 
фарқлари, миллий мусиқанинг маҳаллий услублари, мумтоз мусиқа, нота 


34 
саводи) ташкил этади. Мусиқа саводида мусиқий атамалар, анъаналар, 
темплар (суръат), интерваллар, алтерация белгилари, динамик белгилар, 
мусиқанинг ифода тили, оддий мусиқа шакллари ва жанрлари, мажор ва 
минор лади ҳақида тушунча берилади. Мусиқа тинглаш якканавозлик ва 
жўрнавозликни ажрата билиш, ансамбл ва оркестр ижросини фарқлай 
билиш, созлар ва созлар тембрини ажрата олиш, мусиқий дид ва идрокни 
ривожлантириш. Ўзбек, қардош ва жаҳон халқлари бастакорлари 
асарларидан намуналар тинглаш таълим мазмунини ташкил этади.
4. Мусиқа ижодкорлиги қўшиқ ижрочилиги, созлар ижрочилиги, рақс 
ижрочилиги, якка ва жамоа бўлиб ижро этиш, халқ ва касбий мусиқа, 
болалар куй ва қўшиқлари, оммавий халқ куй қўшиқлари, мақом, достонлар, 
замонавий мусиқа ижоди, халқ созанда ва хонандалари ижодини билиш. 
Мусиқанинг ифодавий тили: куй, ритм-усул, суръат, ўлчов, регистр, 
динамик белгилар билан танишиш. Мажор ва минор ладларини фарқлай 
билиш. Оддий мусиқа шакллари: бир қисмли, икки қисмли ва уч қисмли 
мусиқа шакллари. Куплетли, рондо, соната, сюиталар ҳақида тушунчага эга 
бўлиш. Мусиқий жанрлар: ашула, рақс, валс, марш каби жанрларини 
фарқлай олиш. Асосий мусиқий фаолият турлари: бастакор, композитор
ижрочи созандалар ижоди билан танишиш. Ижрочилар: ансамбл, оркестр, 
халқ ва профессионал созандалар ижрочилиги ҳақида тушунчага эга бўлиш. 
Хор ижрочилиги: болалар, аёллар, эркаклар билан танишиш. Партия 
овозлари: сопрано, алт, тенор, бас овозларини фарқлай олиш. Мусиқа 
санъатининг бошқа санъат турлари билан боғлиқлиги адабиёт, кино, театр 
каби санъатлар билан боғлиқлиги. Атоқли ўзбек бастакорлари ва 
композиторлари, қардош халқлар композиторлари, атоқли ўзбек халқ 
созанда ва хонандалари, машҳур ансамбллари, оркестрлари ва хор 
жамоалари ҳақида тушунчага эга бўлишда ушбу санъат турларини 
билишнинг аҳамияти катта. Умумий ўрта таълим мактабларида ўтиладиган 
барча фанлар қаторида ўқувчилар мусиқа маданияти фанидан маълум 
даражада билим ва кўникма ва малакаларга эга бўлиши лозим.
1-синф
Мусиқа маданияти фанидан ўқувчилар қуйидаги билимларга эга 
бўлишлари керак: 
- шоир ва бастакорларни бир-биридан фарқи ҳақида тушунчага эга 
бўлиш; 
- мусиқанинг бадиий тавсифи (қувноқ, шўх, ғамгин ва в.б.)ни билиш; 
- мусиқанинг тасвирий тавсифи (табиат, ўйин, эртак, ҳазил, ўйинчоқлар 
образлари, кундалик ҳаёт) ҳақида тушунчага эга бўлиш; 


35 
- нота чизиғи, скрипка калити, этти товуш ҳақида умумий тасаввурга 
эга бўлиш; 
- мусиқий ифода тавсифига қараб ижро ти плари суст, секин, ўрта ва 
тез суратларда ижро этилишини билиш; 
- куйга тавсиф бериш (секин, тез, сакрамали) ва унда нима 
ифодаланганлигини билиш; 
- халқ чолғу асбобларидан доира, рубоб, ноғора, карнай билан 
танишиш; 
товушларни баланд ва пастлиги, юқорилашиб ва пастлашиб бориши, 
узун ва қисқалиги ҳақида тушунчага эга бўлиш. 
Мусиқа маданияти фанидан ўқувчилар қуйидаги кўникмаларга эга 
бўлишлари керак: 
- Асар оҳангидан унда нима тавсифланганлигини, унинг ифода тавсифи 
(қувноқ, шўх, ғамгин, ҳазил ва бошқалар ) орқали аниқлай олиш; 
-чапакда ва болалар чолғу асбобларида чалиб мусиқага ритмик жўр 
бўлиш; 
- дирижорнинг "Диққат", "Нафас" ва "Тугатиш" каби асосий иш 
ораларига амал қила олиш; 
- ноталар узунлиги (бутун, ярим, чорак ва нимчорак) ҳақида тасаввурга 
эга бўлиш. 
Мусиқа маданияти фанидан ўқувчилар қуйидаги малакаларга эга 
бўлишлари керак: 
- шоир ва бастакорларни бир-биридан фарқлаш; 
- асарларни ифода тавсифлари орқали фарқлаш;. 
- мусиқа товушларини фарқлаш; 
- куй ва қўшиқларга тавсиф бериш; 
- дирижорнинг ишораларига қараб куйлаш. 
2-синф
Мусиқа маданияти фанидан ўқувчилар қуйидаги билимларга эга 
бўлишлари керак: 
- Асарнинг номи, ижодкорлари ва бадиий мазмуни ҳақида умумий 
тасаввурга эга бўлиш;
- мусиқанинг ифода тили-куй, регистр ва динамик туслари ҳақида 
тушунчага эга бўлиш,
- нота ёзилишида етти асосий босқичнинг жойлашувини билиш; 
- чолғу асбоблари, ғижжак, қашқар рубоби, ноғора билан танишиш; - 
якканавоз, яккахон, чолғучилар ва хонандалар ансамбли ҳақида тушунчага 
эга бўлиш;


36 
-куйнинг тузилиши, унинг ифода воситалари ҳақидаги тушунчаларни 
билиш.

Download 4,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish