Низомий номидаги тошкент давалат педагогика университети



Download 247,15 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/12
Sana06.06.2022
Hajmi247,15 Kb.
#642149
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Курс иши ва БМИ йўриқнома

VIII.
 
КУРС ИШИ ҲИМОЯСИ 
Белгиланган тартибда ёзилган курс иши (компютерда бажарилган ҳолда 
унинг электрон варианти билан бирга) талаба томонидан раҳбарга тақдим 
этилади. Курс иши кафедрага белгиланган ҳимоя кунидан 10 кун олдин 
топширилади. Курс ишлари ҳимоясида раҳбар ва мутахассислик кафедрасидан 
профессор – ўқитувчилар (комиссия) иштирок этади. Курс иши ҳимояси тартиби 
қуйидагилардан иборат: 



1. Талаба 10-15 дақиқа давомида комиссияга курс ишининг мақсади, 
вазифалари, мазмуни ҳамда ўз тавсиялари ва таклифлари тўғрисида ахборот 
беради. 
2. Курс иши замонавий ахборот технологиялари воситасида тақдимот 
шаклида ташкил этилади ва ўтказилади.
3. Шундан сўнг, талаба курс иши мавзусига ва у билан боғлиқ бўлган 
комиссия саволларига жавоб беради. 
4. Курс иши баҳоси комиссия ва раҳбар томонидан биргаликда талабанинг 
жавоблари асосида белгиланади курс ишига илова қилинган (3-илова) бланкада 
оғзаки жавоб учун баллар қўйилади ва баллар жамланади. 
5. Курс иши 100 баллик рейтинг тизими асосида баҳоланади. 
6. Курс иши ҳимояси натижаси сифатида раҳбарнинг тавсияси билан илмий 
мақола шаклига келтириш ва уни илмий журналларда нашр этиши мумкин.
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


10 
БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШЛАРИГА
ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР 
 
I.
 
БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ ЁЗИШГА ТАЙЁРГАРЛИК 
Битирув малакавий иши (БМИ) мавзусини танлаш. 
Битирув малакавий 
ишларининг мавзулари тегишли кафедралар томонидан тузиб чиқилади ва 
БМИлари банки (4-илова) яратилади.
Талабага битирув малакавий иш мавзусини танлаш имкони берилади. Бунда 
талаба ўзини қизиқтирган мавзуни битирув малакавий иши мавзуси сифатида 
танлайди. Мавзу танлангач, кафедрада талабага илмий раҳбар ва маслаҳатчилар 
тайинланади.
Талабанинг битирув малакавий иши устидаги изланишлари назарияни 
чуқурроқ ўрганиш, илгари олинган билимларни тизимлаштириш ва уларни 
амалиётда самарали қўллаш, мустақил тадқиқот олиб бориш кўникмаларини 
шакллантириш ва ривожлантириш, эрудициянинг ўсиши, талабани илмий 
тадқиқотчиликка йўналтириш учун хизмат қилади.
 
Одатда битирув малакавий ишининг мавзуси талабага унинг сўнгги 
педагогик амалиётга кетишидан аввал берилади ва тасдиқланади. Шу пайтнинг 
ўзида унга битирув малаавий ишига оид бўлган, илмий раҳбар томонидан 
тузилган ва кафедра мудири томонидан тасдиқланган топшириқлар (5-илова) 
берилади, бунда ишни якунлаш муддати ҳам кўрсатилади. Топшириқда 
талабанинг исми, фамилияси, отасининг исми, ўқиётган факультети ва мавзуси 
кўрсатилади. Агар битирув малакавий иши курс ишининг давоми бўлса, қилинган 
ишлар, дастлабки маълумотлар натижалари кўрсатилади. 
Сўнгра талабага ишлаб чиқиладиган масалалар, тажриба–синов ишларини 
режалаштириш бўйича маслахатлар берилади. Ишнинг режаси ва вазифалар 
аниклаштирилади. Бу эса ўз ўрнида талаба фаолиятини ташкил этиш, уни доимий 
назорат қилиш ва зарурат бўлганда, унга кўмаклашиш имконини беради.
Календарь режа адабиётларни танлаш ва ўрганиш, бошқа манбалар, 
тажрибалар билан танишиш, тажриба-синов ишларини ташкил этиш ва ўтказиш, 


11 
олинган натижаларни таҳлил қилиш ва қайта ишлаш, хулосалар чиқариш, 
иловалар тайёрлаш, битирув малакавий ишини услубий ва техник томондан 
расмийлаштириш, ҳимояга тайёрланиш учун сарфланадиган вақтни тўғри 
тақсимлашга ёрдам беради. 
Мазмунан курс иши ва битирув малакавий иши ўртасида узвий боғланиш 
бўлиши керак: битирув малакавий иши курс ишининг ижодий ривожланиши 
бўлиб, унда курс ишида кўтарилган муаммо янада чуқурроқ ўрганилади. Бироқ 
курс ишининг матнини механик равишда, сўзма-сўз битирув малакавий ишига 
киритиш мумкин эмас. Курс ишининг асосий натижалари битирув малакавий
иши муаммосини ижодий ҳал этиш учун дастлабки материал бўлиб хизмат 
қилиши керак. 

Download 247,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish