Низомий номидаги тошкент давалат педагогика университети



Download 247,15 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/12
Sana06.06.2022
Hajmi247,15 Kb.
#642149
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Курс иши ва БМИ йўриқнома




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ 
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ 
 
НИЗОМИЙ НОМИДАГИ
ТОШКЕНТ ДАВАЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
КУРС ИШИ ВА БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИНИ
ЁЗИШ ВА УНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ БЎЙИЧА
МЕТОДИК ЙЎРИҚНОМА 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ТОШКЕНТ – 2022 



 
Методик йўриқнома Университет Услубий Кенгашининг 2022 йил “26” 
мартдаги 8 - сонли йиғилишида тасдиқланди 
Муаллиф:
Саттарова Б.Дж. – Ўқув-меъёрий хужжатларни такомиллаштириш
бўлими бошлиғи 
Тақризчилар: 
Ходжаев Б. – “Умумий педагогика” кафедраси мудири, п.ф.д., профессор 
Шахмурова Г.А. - Зоология ва анатомия кафедраси мудири, профессор 
Агзамова М.Н. - Мактабгача таълим педагогикаси ва
психологияси кафедраси мудири, доцент. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 



I.
 
КУРС ИШИ ЁЗИШГА ТАЙЁРГАРЛИК 
Курс иши мавзусини танлаш. 
Курс иши мавзулари (банки) кафедра 
профессор-ўқитувчилари томонидан тузилиб, кафедра мажлисида муҳокама 
қилинади ва тасдиқланади. Курс иши мавзуси қисқа ва аниқ бўлиши лозим ва 
мавзу талабанинг илмий ва амалий қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда мустақил 
равишда мавзулар банкидан танлаб олинади (1-илова). Фан бўйича маъруза олиб 
борувчи профессор - ўқитувчи талаба танлаган мавзуни рўйхатга олади ва курс 
иши ёзилишини назорат қилади.
Курс иши мавзусини танлашда, унинг аҳамияти, назарий ва амалий 
материалларни мавжудлиги ва етарли бўлиши, янги масалаларни ўрганилиши, 
талаба танланган мавзу ҳақида умумий тасаввурга эга бўлиши, танланган 
масалаларга қизиқиши ҳам муҳим аҳамиятга эга. 
Мавзу жуда кенг масалаларга бағишланмаслиги, қисқа масалаларни аниқлаш 
билан чегараланмаслиги керак. Мавзу танлашда якунланган фан юзасидан чуқур 
билимга эга бўлиш, аудитория машғулотларида олинган билимларни 
чуқурлаштириш, курснинг навбатдаги бўлимларини ўрганишга яқиндан ёрдам 
беришга хизмат қилиши керак.
Талабалар фан(модул)лар бўйича ёзадиган курс иши илмий йўналиши 
жиҳатидан бир-бири билан боғланган бўлиши, мутахассисликка доир 
масалаларини изчил ўрганишга ёрдам беришни назарда тутиши керак. 
Курс иши мавзусини жараёнида, талаба раҳбар назоратида мавзуга оид 
саволлар доираси билан танишиб чиқиши, мавзуга оид адабиётлар билан 
таништирилиши талаб қилинади. Мавзу танлангач, талаба томонидан адабиётлар 
таҳлил қилиниши ва аниқ муаммо белгилаб олиниши зарур.
Курс ишини бажариш жараёнида илмий ва тарбиявий ишлар комплекс асосда 
амалга оширилиб, улар орасида қуйидагилар биринчи даражали аҳамиятга эгадир: 

фаннинг долзарб мавзуси ва муаммоларини ўрганиш ва таҳлил қилиш; 

курс иши устида ишлаш жараёнида талаба танлаган мавзуни чуқур 
ўрганиш, унинг йўналишларини таҳлил қилиш ҳақидаги тушунчага эга бўлиш; 




мустақил ишлаш фаолияти билан танишиш, иқтисодий, назарий ва амалий 
долзарб масалаларни ёзма баён қилиш усулларини ўрганиш. 

библиография тузиш, статистик тўпламлардан фойдаланиш, мавзулар 
бўйича конспект тузиш, тавсиялар ишлаб чиқиш, ишни расмийлаштириш 
кўникмасига эга бўлиш; 

ҳуқуқий, ўқув-меъёрий ҳужжатларни амалиётда тадбиқ қилинишини 
ўрганиш. 

Download 247,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish