Низомий номидаги тошкент давалат педагогика университети



Download 247,15 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/12
Sana06.06.2022
Hajmi247,15 Kb.
#642149
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Курс иши ва БМИ йўриқнома

V.
 
БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШГА
ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР 
1.
Битирув иши техник ва илмий ҳужжатларни компьютерда териш 
қоидаларига мувофиқ равишда стандарт қоғоз (А4 формат)нинг бир томонига 
ёзилган бўлиши керак. Расм ва жадваллар умумий талабларга қатъий риоя 
қилинган ҳолда, расм ости шарҳловчи ёзувлари: расм номи, тартиб рақами, 
ҳавола, изоҳ билан бирга берилиши ҳамда матнда учрашига кўра тартиб билан 
жойлашиши керак. 
2.
Битирув малакавий ишида саҳифалар, жумладан, жадвал ва расмлар ҳам, 
оддий усулда рақамланади. Саҳифалаш мундарижадан бошланади. 
3.
График, жадвал, ҳужжат, ишнинг таҳлилий ва тажриба қисмларини 
изоҳловчи ҳисоб-китоб кўринишидаги иккинчи даражали материаллар битирув 
ишининг иловасида берилиши мумкин. 
4.
График материал мавжуд талабларга мувофиқ равишда стандарт қоғозда 
бажарилиши керак. 
5.
Битирув ишининг барча қисмлари мавзу ва режага мос равишда ўзаро 
мантиқий боғлиқликда бўлиши лозим. Иш фойдаланилган адабиётлар рўйхати 
билан якунланади. 
6.
Битирув ишини расмийлаштиришда қуйидаги талабларга жавоб бериш 
зарур: 
-
матнда ишнинг тузилиши аниқ белгиланади: режага мувофиқ унинг асосий 
бўлимлари ажратилади, режадаги барча масалалар чуқур ва тўлиқ ёритилади, 
фикрлар илмий услубда баён этилади; 
-
фойдаланилган адабиётлар рўйхати иловадан олдин берилади; 
-
манбаларга ҳаволалар (манбанинг муаллифи, ишнинг номи, нашр жойи, 
йили, саҳифа) варақнинг қуйи қисмида ёки катта (квадрат [ ]) қавсда кўрсатилади;


17 
-
битирув ишининг саҳифалари тикилади ва махсус жилдга йиғилади, 
жилднинг муқоваси иш титул варағининг айнан нусхаси бўлиши лозим (6-илова). 
Тугалланган битирув иши муаллиф томонидан имзоланади ҳамда раҳбарга 
тақдим этилади. Иш раҳбарга давлат аттестацияси бошланишидан 1 ой олдин 
берилади. 
Ўн кун ичида раҳбар талаба фаолиятига ҳамда ишнинг тугалланганлиги 
ҳақида хулоса ёзади. Хулосада талабанинг мустақил фикрлаш даражаси, илмий 
адабиёт билан ишлаш ва тажриба-синов тадқиқотини ташкил этиш 
кўникмасининг мавжудлиги, олинган натижаларнинг аҳамияти ва асосланганлиги, 
уларни амалда қўллаш имкониятлари ҳамда битирув ишини ҳимояга тавсия этиш 
ҳақидаги хулоса акс этиши лозим. 
Битирув иши, раҳбарнинг хулосаси билан бирга кафедра мудирига тақдим 
этилади. Кафедра мудири битирув ишини ҳимояга тавсия этиш масаласини ҳал 
этади ва бу ҳақда имзо билан тасдиқлайди. 
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2010 
йил 9 июндаги 225-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Олий ўқув юртларида 
бакалавр битирув малакавий ишини бажаришга қўйиладиган талаблар” 
таъкидланишича, йўналиш (мутахассислик) бўйича якуний фанлараро давлат 
аттестациясига ва битирув малакавий ишининг ҳимоясига дастурлардан бири 
бўйича тўлиқ таълим курсини тугатган ва режада кўзда тутилган барча 
синовлардан ўтган шахслар қўйилади. 
Кафедра барча талабларга жавоб берадиган, якунланган ишни тақдим этган 
талабаларни ҳимояга тавсия этади. Агар ишнинг сифати билан боғлиқ эътирозлар 
мавжуд бўлса, уни ҳимояга қўйиш масаласи илмий раҳбар иштирокида ўтадиган 
кафедра мажлисида ҳал этилади. 
Битирув малакавий иши белгиланган муддатда тайёр бўлмаган ёки унинг 
сифати талабга жавоб бермагани учун ҳимояга қўйилмаган ҳолларда талаба 
тегишли фан бўйича давлат аттестациясини топширишга ҳақли. 
Мутасадди кафедра томонидан ҳимояга тавсия этилган битирув малакавий 
иши факультет декани (ёки у билан келишилган ҳолда кафедра мудири) 


18 
томонидан тақризга юборилади. Тақризчилар таркиби битирув малакавий ишига 
раҳбарлик қилган кафедранинг мудири тавсияси бўйича декан томонидан 
тасдиқланади. Битирув малакавий иши тақризчилари (1 та ички ва 1 та ташқи) 
томонидан тақдим қилинган иш 10 кун давомида атрофлича ўрганилиб чиқилади.
Ташқи тақризчилар қилиб малакали мутахассисларни – мактаб, илмий ва 
таълимий муассаса, таълимни бошқариш идораларининг ходимларини, 
шунингдек, бошқа олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчиларини 
жалб қилиш мақсадга мувофиқ. Ишнинг ижобий жиҳатлари, камчиликлар, 
таклифлар кўрсатилган ҳолда ишга тақриз берилади.
Битирув малакавий ишига берилган тақризда қуйидагилар акс этиши керак
:
1.
Битирув малакавий ишининг умумий тавсифи: 
-
мавзунинг долзарблиги ва унинг муаллиф томонидан асосланганлиги; 
-
талаба томонидан мазкур мавзуни танлашдаги ижтимоий-педагогик 
сабабларнинг асосланганлиги;
-
битирув малакавий ишида кўриб чиқиш учун қўйилган масалаларнинг 
тўғрилиги ва мантиқийлиги; 
-
мавзуни ёритиш учун фойдаланилган манбаларнинг миқдор ва сифат 
нуқтаи назаридан баҳоланиши; 
-
педагогик амалиётни таҳлил қилиш, тажриба ўтказиш сифати, уни назарий 
идрок этиш даражаси; 
-
битирув малакавий ишининг тузилиши, мазмуни ва расмийлаштирилишига 
қўйилган талабларнинг бажарилганлиги. 
2.
Асосий қисмнинг тавсифи: 
-
адабиётларни таҳлил қилиш сифати, муаммонинг назарий асосларини 
ёритишнинг қамрови; 
-
ишда амалий тажрибанинг, тажриба-синов материалларининг тўлиқ ва 
чуқур тақдим этилиши; уларнинг назарий жиҳатдан баҳоланиши, ишни 
такомиллаштириш бўйича амалий тавсияларни ишлаб чиқиш кўникмасининг 
мавжудлиги;


19 
-
мактабгача, умумий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълим муассасаларида 
ўқув-тарбия жараёнини янада такомиллаштириш ва уни бошқарув сифатини 
яхшилаш учун тавсия этилган тадбирлар тизимининг баҳоси; 
-
мавзуни баён этиш услуби ва унинг муаллиф томонидан белгиланган 
масалалар доирасининг назарий-амалий йўналишига мантиқан мос эканлигини;
-
мауаллифнинг кўриб чиқилаётган масалаларга бўлган муносабати, 
ўрганилган мавзу бўйича фикрларнинг янгилиги. 
3.
Битирув ишининг натижалари ва сифатини баҳолаш: 
-
мавзуни ёритиш даражаси ва сифати. 
Факультет декани кафедра мудирини ва талабани тақриз билан таништиради, 
ишни раҳбар хулосаси ва тақриз билан бирга ҳимоя учун давлат аттестация 
комиссиясига юборади. 
Битирув 
малакавий 
ишларининг 
ҳимояси 
давлат 
аттестацияси 
комиссиясининг учдан икки қисмидан кам бўлмаган таркиби иштирокидаги очиқ 
мажлисида ўтказилади. Ҳимояда ишнинг раҳбари ва тақризчи маслаҳат овози 
ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин. Тақризчилар ёки улардан бири ҳимояда 
қатнашиши шарт мақсадга мувофиқ. 

Download 247,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish