VI.
БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИНИНГ ҲИМОЯСИ
Битирув малакавий ишининг ҳимояси қуйидаги тартибда ўтади:
Битирувчи қисқа ахборот беради (10 минут). Ахборот қуйидаги тахминий
режа асосида тузилиши мумкин:
1.
Битирув ишининг умумий тавсифи:
-
мавзу;
-
мавзу танланишининг сабаблари;
-
ёритилган асосий масалалар доираси;
-
битирув ишининг режаси;
-
мавзуни ёритишда фойдаланилган асосий адабий манбалар;
-
битирув ишида келтирилган ва баҳоланган тажриба-синов ишининг қисқача
мазмуни.
20
2.
Асосий қисмнинг тавсифи:
-
мавзуда акс этган педагогик муаммонинг моҳияти;
-
асосий масалалар бўйича олимларнинг қарашлари ва муаллифнинг уларга
берган баҳоси, таҳлили;
-
масала назарияси жиҳатидан муаммо ечимини топиш тажрибасининг
таҳлили ва баҳоси;
-
болалар ва ўқувчилар билан ишлаш усулларини ёки бошқарувни
такомиллаштириш йўллари, ўрганилганларни амалда самарали қўллаш бўйича
истиқболли йўналишларни белгилаш;
3.
Талабанинг ўзи бажарган битирув ишига, эришган натижалари ва иш
сифатига берган баҳоси:
-
мавзу бўйича ишлаш давомида қўйилган вазифалар ва уларнинг
бажарилиши;
-
бажарилган иш натижалари билан қониқиш даражаси;
-
мавзунинг қайси қирралари бўйича тадқиқот давом эттирилиши.
Ахборот берилганидан сўнг, талаба берилган саволларга жавоб беради.
Битирув иши мазмуни бўйича нафақат комиссия аъзолари, балки ҳимояда
иштирок этувчи исталган шахс савол билан мурожаат қилиши мумкин.
Сўнгра илмий раҳбар хулосаси ва тақризчининг хулосаси ўқиб
эшиттирилади.
Иш муаллифи тақриз ва хулосаларда келтирилган эътирозлар юзасидан ўз
фикр-мулоҳазаларини билдиради ҳамда ҳимоя давомида берилган саволларга
жавоб беради.
Шундан кейин, ишнинг муҳокамаси бошланади, унда хоҳловчиларнинг
барчаси иштирок этиши мумкин.
Ҳимоя якунида муаллифга эътирозларга сабаб бўлган ўринларни изоҳлаш,
тегишли маълумотлар келтириш, қўшимча материаллар билан қисқача
таништириш имкони берилади.
21
Аттестация комиссиясининг қарорлари ёпиқ мажлисда қатнашчиларнинг
оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенглиги ҳолатида
раиснинг фикри ҳал қилувчи ҳисобланади.
Якуний давлат аттестациясига киритилган исталган синовнинг натижаси
“аъло”, “яхши”, “қониқарли”, “қониқарсиз” баҳолари билан белгиланади ва шу
куннинг ўзида имтиҳон комиссияси мажлисининг баённомаси тегишли тартибда
расмийлаштирилгач, эълон қилинади.
Ҳимоядан кейин битирув иши олий таълим муассасасининг кутубхона
фондида ёки тегишли кафедраларда сақланади. Ишлардан талабалар, бошқа
таълим муассасалари ўқитувчилари фойдаланишлари мумкин.
Икки йил ўтгач битирув малакавий ишлари олий ўқув юрти архивига
топширилади.
22
1-илова
Do'stlaringiz bilan baham: |