разли воситалардан бири хисобланади», «дунёни ўзига хос,
миллий тарзда кўриш ўхшатиш семантикасида акс этади»1.
Тургун ўхшатишлар дунё тилларининг
деярли барчасида турли
миқдорда мавжуд бўлиб, улар ягона компаратив модель асосида
айтарли бир хил лисоний-мантикий таркибда тузилган бўладики,
бу холат мазкур ибораларни кенг таркалган лисоний универса-
лиялар каторига киритиш учун замин хозирлайди. Аммо бундай
ўхшатишлар тил эгаларининг дунёни миллий кўриши ва
миллий
англашини акс эттиргани учун ҳар бир тилда ғоят бетакрор ва
ноёб ҳодисадир2 3
.
Бу ўринда шуни ҳам алоҳида таъкидламок жоизки, тургун
ўхшатишлар таркибида ўхшатиш обраэи, яъни ўхшатиш этало-
ни алоҳида ахамият касб этади. Бу унсур ўхшатишнинг
марка-
зини, мағзини ташкил этади, бошка унсурлар (ўхшатиш субъ-
екти, ўхшатиш асоси) айни шу эталон атрофида бирлашади.
Айни пайтда бошка унсурлар имплицит ифодалана олгани
ҳолда ўхшатиш эталони факат эксплицит ифодаланмоғи шарт,
аникрок айтганда, ўхшатиш эталони бевосита лисоний ифодага
эга бўлмаса, ўхшатиш мазмунидаги ибора шакллана олмайди.
Энг мухими шуки, халкнинг дунёни тасаввур этиши ва англаши-
даги ўзига хослик, яъни миллий-маданий ва миллий-коннотатин
маълумот бевосита айни шу ўхшатиш эталонида тажассум топа-
ди. Халқнинг миллий образли тафаккур
тарзининг махсули си-
фатида турғунлашган, эталонлашган образлар миллий идрокни
акс эттиради. Мазкур муаммо билан жиддий шугулланган мута-
хассисларнинг аксарияти қайд этганларидек, ўхшатиш эталонла-
ри анъанага кирган, авлоддан авлодга ўтиб келаётган обраэлар
сифатида хапкнинг дунёни ўзига хос идрок этишининг ифода-
чиси бўлгани учун эталонлар компаратив иборалар таркибида
апоҳида ўрин тутади ва лингвокультурологик, яъни тил, миллий
маданият ва менталитет муносабатларини белгилаш жиҳатидан
фавкулодда муҳимдир1. Айтайлик, ўзбек тилидаги
мусичадай
беозор (одам)
ўхшатипшни бошка тилларда учратиш кийин.
Мусичадай
ўхшатиш эталонида миллий-маданий коннотация
В. Маслова.
Кўрсатилган асар. 133-134-6.
2
Л. Лебедейа.
Устойчивме сравнения русского язьша во фразеологии и фра-
зеографии: Автореф. дисс. . .док. филол. наук. - Краснодар, 1999, 20-6.
3 В. Телия
Русская фразеология. - М . Школа «Лзмки русской культурм»,
1996, 241-242-6.;
В. Маслона.
Кўрсатилган асар. 40-41-6.,
Н. Патапушкин.
Фразеологические единиим в русском язмке в лингвокультурологическом
аспекте - М., 2000, 67-68-6.;
М. Румянцена.
Тилологические особенности
компаративнмх конструкций (на материале русского и немецкого язмков);
Автореф. дисс. .. канд. филол. наук. - Челябинск, 2007,6-6.
10
www.ziyouz.com kutubxonasi
мавжуд, унда «беозорлик» белгисининг ўзбекка хос таъки-
ди яккол ўз ифодасини топган. Мусичага
хос юмшок табиат ва
ҳаракат ўзбек идрокида ижобий талқин топишидан ташкари,
бу мушфик куш хақидаги исломий ривоят ҳам
мусичадай
эта-
лонининг анъанага киришига таъсир этгани эҳтимолдан холи
эмас. Ана шу тарика
мусичадай беозор
турғун ўхшатиши бе-
озорликнинг ўзбекча ўлчови сифатида тамоман миллий образ
макомини олган. Ёки
қуйдай ювош (одам)
турғун ўхшатишини
олиб кўрайлик. Айни
қўйдай
ўхшатиш эталонида ҳам ўзбекча
миллий-маданий караш ва тасаввур ёркин акс этган. Аммо бун-
дай ўхшатиш эталони бошка миллий маданиятларда, демакки,
тилларда хам мавжуд бўлса-да, уларда бу эталон «ювошлик»
эмас, балки бошқа белгилар учун ўлчов ўларок кўлланади. Ма-
сапан, рус тилида қўй (овца) эталони куён (заяц), кийик, буғу
(лань) каби ҳайвонлар каторида, асосан, «кўркоқлик» белгиси
учун ўхшатиш ўлчови сифатида турғунлашганки1, бу ҳам ўзига
хос миллий-маданий нигоҳ маҳсулидир.
Табиийки, турли лингвомаданиятларда муайян бир нарса-
нинг, масалан, ҳайвоннинг турғун ўхшатиш
этапони сифати-
да кўлланиши ҳам учрайди Шу маънода бир-биридан мутлако
фаркли лингвомаданиятларда ҳам учрайдиган тулки алоҳида
диккатга сазовордир. Аксарият тилларда бу ҳайвон айёрлик,
апдокчилик, ёлгончиликнинг рамзи, эталони сифатида жуда
фаол кўлланади, ҳатто
тулкидай айёр (одам)
ўхшатишининг
турғунлиги
тулки (одам)
муким метафорасигача етиб борган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, гарб ва славян лингвома-
даниятларида, хусусан, инглиз ва рус тилларида
аз ўа1$е а$ /о х
(инглизча),
хитрмй как лиса
(русча) турғун ўхшатишларининг
ҳар иккаласи ҳам мифопоэтик манбаларга асосланади, чун-
ки кадимги тасаввурларга кўра тулки жодугар ҳисобланган,
унда йўколиш, кўринмайдиган бўлиб колиш кобилияти мав-
жуд бўлган2. Шубҳасизки, бундай тасаввур ўзбекларда бўл-
гани маълум эмас. Ҳарҳолда, ўзбек тилида тулкининг айёр-
лик, алдокчилик каби салбий сифатлар учун эталон бўлиши
бу ҳайвоннинг
туткич бермаслиги, абжирлиги билан боғлик
бўлиши ёки турли лингвомаданиятларнинг муайян даража-
даги таъсири натижаси бўлиши мумкиндир. Аммо ҳар кандай
Л. Байко.
Культурно маркированное содержание устайчивмх сравнений
русского
Do'stlaringiz bilan baham: