Низомиддин млҳмудов дурдона худойберганова



Download 10,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/162
Sana04.03.2022
Hajmi10,63 Mb.
#482481
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   162
Bog'liq
O\'zbek tili o\'xshatishlarining izohli lug\'ati (N.Mahmudov, D.Xudoyberganova)

Мирёқуб ...икки ки-
шининг пичирлашиб гаплашганини эшитди, юраги обжувоз ли-
копидай ура бошпади
(Чўлпон. Кеча ва кундуз). 
Булар қийқириқ
солишиб, тобига келган чойдишдек шарақлашиб кампир билан
ўйнашаркан...
(Чўлпон. Кеча ва кундуз). 
Хаёллар қўймайди ўз
ҳолимизга - Лўливаччалардек ёпишқоқ, кир-чир
(И. Мирзо. Эй 
дил). 
Ҳилол янглиг очиқ қолган саволларим, Еллар қувнаб-қувнаб
титди вароқларим
(И. Мирзо. Азобларим).
Турғун ўхшатишларнинг моҳияти шундан иборатки, уларда 
ўхшатиш эталонида ифодаланган образ баркарорлашган бўлади, 
бундай ўхшатишлар, гарчи муайян шахс ёки ижодкор томонидан 
кўлланган бўлса-да, вакт ўтиши билан тил жамоасида урфга ки- 
риб, доимий ифодапар сифатида турғунлашган, умумхалк тили 
лексиконидан жой олиб улгурган бўлади. Бундай ўхшатишлар 
худди тилдаги тайёр бирликлар каби нуткка олиб кирилади.
Юртбошимиз Ислом Каримов хакпи равишда таъкидпагани- 
дай, «халқимизнинг турмуш ва тафаккур тарзига назар ташлай- 
диган бўлсак, бошкаларга ҳеч ўхшамайдиган, минг йиллар даво- 
мида шаклланган, нафакат ўзаро муомала, балки ҳаётимизнинг 
узвий бир кисми сифатида намоён бўладиган бир катор ўзига 
хос хусусиятларни кўрамиз»1. Ана шу хусусиятлар хам ўзбек 
тилидаги турғун ўхшатишларда муайян тарзда ифодаланади, 
колаверса, ўхшатишлар халқнинг ўзига хос кўриш ва идрок 
йўсини, образли тафаккур ва тахайюл интизомини ҳам акс этти- 
ради. Шунинг учун ҳам тадқикотчилар кайд этишича, объектив 
оламдаги нарса-ҳодисалар ўртасидаги компаратив алокаларни 
ижодкорлар образли киёслаш асосида сон-саноксиз ва хилма- 
хил ўхшатишлар яратсалар-да, уларнинг жуда хам оз кисми тил-
1
И. Каримав.
Юксак маънавият -енгилм ас куч. - Тошкент, «Маънавият», 
2008. 8-6.
6
www.ziyouz.com kutubxonasi


да турғунлашади. Чунки бундай ўхшатишлар тилда халкнинг 
тажрибалари, урф-одатлари, маданияти ва тарихининг ўзига 
хос жиҳатларига мувофиқ равишда сараланиши боис турғун 
ўхшатишлар хам миллий тус касб этади1. Рус тилидаги турғун 
ўхшатишлар лугатини яратган проф. В.М. Огольцев уларнинг 
эркин ўхшатишлардан фаркли равишда нутк ҳодисаси эмас, 
балки тил тизимининг тайёр ҳолда кўлланадиган бирликлари 
эканини таъкидлаб, унинг жами рус тили фразеологиясининг 
алоҳида, компаратив катламини таркиб топтиришини таъкид- 
лайди. Айни пайтда у турғун ўхшатишларнинг аксарияти кўп 
маъноли эканини, улар синонимик ва антонимик каторларни ҳам 
ташкил қилишини уктиради. У рус тили фразеологиясининг энг 
тўлиқ лугати бўлмиш А. И. Молотков таҳрири остидаги луғат 
(М., 1967; 1978) 4000 дан зиёд маколани ўз ичига олган бўлса- 
да, атиги 100 та атрофидаги турғун ўхшатишнигина акс эттир- 
ганини кайд этади, бу ҳолни, энг аввало, махсус тил бирлиги 
бўлган турғун ўхшатишларнинг тузилмавий-семантик ўзига хос- 
лиги билан изохлайди2 3
.
Тилдаги ўхшатишларни тадкик этган тилшуносларнинг ак- 
сарияти турғун ўхшатишларнинг идиомаларга якин туришини 
ёки идиома макомида бўлишини, улар кўп асрлар мобайнида 
кишилар нуткида кўлланиш натижаси сифатида турғунлашиб, 
сўзловчилар онгида муайян моделлар шаклида мустахкамланиб 
колишини, ўхшатиш эталонининг, яъни ўхшатиш асосидаги об- 
разнинг муайян белги-предмет билан мунтазам ва катъий боғлик 
бўлишини таъкидлайди1.
Мазкур мулохазалардан келиб чикилса, турғун ўхшатиш- 
ларнинг тил ва нуткка муносабати бир қадар ойдинлашгандек 
бўлади. Айтиш мумкинки, тургун ўхшатишлар тил тизимида- 
ги фразеологик ибораларнинг алохида, ўзига хос бир гуруҳини 
ташкил этади ва улар айтарли тайёр ҳолда нуткқа олиб кири- 
лади. Бундай ўхшатишлар турли даражадаги экспрессияга эга 
бўлган бирликлар сифатида нутқнинг таъсирчанлигини таъмин- 
лаш мақсадида сўзловчининг коммуникатив-эстетик ниятига


Download 10,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish