Navoiy davlat pedagogika instituti tarix fakulteti “milliy g’oya, ma’naviyat asoslari va huquq ta’limi” kafedrasi


АБДУРАУФ ФИТРАТНИНГ ИЖТИМОИЙ - ФАЛСАФИЙ ҚАРАШЛАРИ



Download 2,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/167
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#575065
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   167
Bog'liq
Туплам конф. Маънавий тахдид (2)

АБДУРАУФ ФИТРАТНИНГ ИЖТИМОИЙ - ФАЛСАФИЙ ҚАРАШЛАРИ 
Исомиддинов Йўлдош Юсуббоевич 
 Тошкент давлат иқтисодиёт университети 
 Самарқанд филиали ассистенти
Абдурауф Абдураҳим ўғли Фитрат (1886-1938) XX аср ўзбек адабиётининг 
намоёндаси, фан ва маданиятнинг йирик вакили саналади. Абдурауф Фитрат қомусий 
билимга эга олим, тилшунос, бетакрор драматург, шоир, ношир ва журналист сифатида 
шуҳрат қозонган. 1886 йилда Бухорода таваллуд топган Абдурауф Фитрат ўзининг 
туғма истеъдоди билан жаҳонга танилган. 
Бошланғич тарбияни диний мактабда олган Абдурауф Фитрат кейинчалик машҳур 
Бухородаги “Мирараб” мадрасасида таҳсил оалди. Форс ва ўзбек тилларининг 
мукаммал ижод қилиш билан бирга араб тилини ҳам чуқур эгаллаган Абдурауф 
Фитрат жадидчилик ҳаракати вакиллари фаолиятига қизиқиб, унинг ашаддий 
тарғиботчиларидан бирига айланган.
Жадидчилик ҳаракатининг фаол вакили сифатида 1909-1913 йилларда Туркиянинг 
Истамбул шаҳрида таҳсил олган Абдурауф Фитрат Туркистон халқи ҳаётини ҳам 
ўзгартиришга ҳаракат қилган. Фитрат ўзининг “Ҳиндистонда бир фаранги ила 
бухороли бир мударриснинг бир неча масалалар ҳам усули жадида хусусида қилган 
мунозараси” номли илк китобини Бухоро амири уни Бухорода нашр этишга рухсат 
бермагач мазкур асарни 1909 йилда Истамбулда нашр эттиради. Мазкур асар 


192 
Истамбулда нашр эттилганлигига қарамай форс тилида ёзилган ва атоқли фан 
намоёндаларидан саналган Ҳожи Муин томонидан ўзбек тилига таржима қилинган. 
1911-1913 йилларда мазкур асар “Туркистон вилоятининг газети”да нашр этилган.
ХХ аср бошларидаёқ ўзининг шеърлари билан ижод аҳлига танилган Абдурауф 
Фитрат ҳаж сафарини амалга ошириб, Шарқ мамлакатлари бўйлаб саёҳат ҳам қилган.
Ўзининг асосий таҳсили ва ижодини Туркияда давом эттирган Абдурауф Фитрат 
“Мунозара” номли илк асарини ҳам Истанбулда нашр эттириб, уни турли йўллар билан 
Бухорога олиб келтирган
159

Япон олими Ҳисао Коматсунинг эътироф этишича “Мунозара” дастлаб 1911 йилда 
Истанбулда форс тилида нашр этилган сўнгра эса Тошкентда ўзбек ва рус тилларида 
қайта нашр этилган
160
.
“Мунозара”да асосан ёш бухорликлар ташкил этган биринчи форс тилидаги “усули 
жадид” мактабининг фаолияти ва унинг атрофида юзаг келаётган низоли ҳолатлар акс 
эттирилган. 
Абдурауф Фитрат “Мунозара” асарининг баёни хусусида ўзининг бир мақоласида 
шундай иқтибос келтиради. ““Мунозара”ни Ҳожи Муин (1883–1942) ўзбек тилига 
таржима қилди ва асар дастлаб 1912 йили Туркистон вилоятининг газети, 1913 йили 
китобча шаклида Тошкентда босилиб чиқди”
161
деб қайд этади. Мазкур мақола 
“Мунозара” нашр этилгандан сўнг йигирма йил ўтиб ёзилган.
Шуни ҳам алоҳида қайд этиш керакки, Фитрат асарининг мазкур таржимасида 
муаллифнинг асосий исломчилик фикрлари, Россия ва Бухоро ҳукуматлари ва 
уламолар танқидлари деярли чиқариб ташланиб, Ҳожи Муин асосан Чор Россияси 
сиёсатига мос келадиган фикирларни киритган. Шу сабадан генерал Н.Остроумов ўз 
газетасида ушбу таржимани босишга рухсат берган.
Абдурауф Фитрат Масковадан қайтиб келгач, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент 
университетларида таҳсил бериб, Ўзбекистон Давлат илмий-тадқиқот институти, Тил 
ва адабиёт институти ҳамда Ўзбекистон Фанлар қўмитасида беминнат фаолият 
юритади. Мазкур йиллар орлиғида Фитрат кўплаб шеърлар, пъесалар ва бирқанча 
теран 
илмий 
асарлар 
ёзишиб 
қолдирган. 
Шунга 
қарамай 
Фитратнинг 
миллатпарварлиги большевиклар ва Шўро ҳукумати раҳбарларига ёқмас, уни бошқа 
маърифатпарварлар қатори миллатчилиқда айблай бошладилар. Бу тўғрисида 
Фитратнинг ўзи “Мен ўзбек миллатчиси бўлган замонларда ҳар вақт Шўро 
ҳукуматининг коммунистик фирқасига хайрихоҳ бўлиб турдим”, деб қайд этган. 
Шунга қарамай 1937 йил апрелда ҳибсга олинган Абдурауф Фитрат 1938 йилнинг 4 
октябрда бошқа маърифатпарварлар қатори ваҳшийларча отиб ташланган. 
Энг ачинарлиси ушбу маърифатпарварларни отиш ҳақидаги ҳукм бир кун кейин, 
яъни 1938 йил 5 октябрда чиққан бўлиб, 1957 йилда Собиқ Иттифоқ Олий судининг 
ҳарбий коллегияси 1938 йил 5 октябрдаги ҳукмни бекор қилган ва Фитратни айбсиз 
деб эълон қилган. 
Фитрат кўпқиррали ва сермаҳсул ижодкордир. Унинг илмий мероси ва ижтимоий 
фаолияти халқни жаҳолат, турғунлик, ғафлатдан уйғотиш, илм-маърифатга чорлаш, 
эркин, озод, бахт-саодатли ҳаётга ва миллий мустақилликка чорлашга қаратилган эди. 
Фитрат ўзбек халқининг ўзлигини таниши, ота-боболари каби улуғвор кашфиётлар 
қилишга, бирлашган, кучли, қудратли давлат тузишга ва дунёнинг илғор маданий 
159
Айни С. Таърихи инқилоби Бухоро. — Душанбе: Адиб, 1987. – Б. 102 
160
Komatsu H. 20. Yüzyil Başlarında Orta Asya’da Türkcüluk ve Devrim Hareketleri. Ankara, 1993. – 79 s.
161
Абдурашидов З. Фитрат ижоди ва фаолиятига бир назар: “Мунозара” ва Истанбул Бухоро жамияти хайрияси. 
Scientific-methodological electronic journal “Foreign Languages in Uzbekistan”, 2020, No 2 (31) 


193 
мамлакатларига етиб олишга чақирган. Бухоронинг ўша даврдаги арбобларидан бўлган 
Файзулла Хўжаев “Бухоро мустақиллиги ғояси ёрқин миллий шаклда биринчи бор 
ифодалаб берилишида эди” деб Фитрат ижодига таъриф берган.
Фитратнинг шеърий тўпламида Ватанга муҳаббат, халқнинг ғам-ғуссасига ачиниш 
ва зулмдан қутулишга ундаш ғоялари илгари сурилган. Масалан: 
Байт: 
Ҳам моҳи мангу осойиши, иззату шарафи ман, 
Ҳам Каъбаи ман, қиблаи ман, чамани ман. 
Таржимаси 
У менинг осмондаги ойим, иззату, шарафим 
Каъбам, саждагоҳим, жону танимдир. 
Фитратнинг бир қанча асарлари бизгача етиб келмаган. Жумладан, “Учқун” деган 
тўпламининг 1923 йилда нашрдан чиққанлиги тўғрисида хабарлар тарқалган босилган, 
лекин мазкур тўплам топилмаган. Фитрат форс, араб тилларини яхши билса-да, ўз 
шеърларини асосан содда ўзбек тилида ёзишга ҳаракат қилган. Бундан ташқари 
Фитратнинг бир неча пьесалари ва ёзган асарлари ўз вақтида нашрётда босилмай 
йўқолиб кетган. 
Хулоса сифатида шуни айтиш керакки, Абдурауф Фитратнинг ҳаёти ва ижоди энг 
оғир дамларда миллат ва Ватанга хизмат қилишга йўналтирлган эди. Ҳар қандай 
ҳолатда ҳам халқ билан бирга бўлиш, унинг манфаатини ҳар нарсадан устун қўйиш 
Фитрат шахсиятининг энг муҳим хусусиятларидан бири эди. Абдурауф Фитрат 
ижодкор сифатида ўзбек адабиётини биринчилардан бўлиб жаҳонга тараннум этди. 
Уни янги ҳаётбахш ғоялар билан бойитиб, ўз истеъдоди билан ўзбек тилининг бой 
имкониятларини, эта олган мутафаккир эди. Абдурауф Фитрат ўзбек драматургиясини 
юксак поғонага олиб чиқган, замонавий адабиётшунослик илмининг асосчиси 
сифатида тарихга кирган. 

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish