194
этилиши зарур бўлган муаммолар деб қарайди.Ўтган қисқа даврдаёқ ҳар жиҳатдан
баркамол, иймон-эътиқоди мустаҳкам, билимли, фидойи ватанпарвар кишилар Ватан
истиқболининг порлоқлигига замин бўлиши тобора аён бўлди. Президент Ш.Мирзиёев
таъкидлаганидек: “
Ўқувчиларни мамлакатимиз тарихи, маданияти ва санъати билан
кенгроқ таништириш, ҳарбий хизматчилар иштирокида
ватанпарварлик дарслари
ташкил этиш муҳимлиги
”
162
. Шундай экан, мустақиллигимизнинг истиқболи,
мамлакатимизнинг эртаси, буюк келажак яратиш йўлидаги дастурий мақсадларнинг
пировард натижаси баркамол авлодни вояга етказишга, таълим-тарбия тизимида
жиддий янгиланишларни вужудга келтиришга боғлиқ.
Демак, биз мактаб ва ўқув юртларида таълим-тарбия мазмунини замон талабларига
мувофиқ такомиллаштириб боришимиз, ўзгартиришимиз, ўқитувчилар савияси,
педагогик маҳоратини тубдан яхшилашимиз орқали таълим-тарбия тизимини юксак
даражада кўтаришимиз лозим бўлади.Ўқув
дастурларидан тортиб, ўқув жараёнининг
ички мазмунигача, ўқитувчиларимизнинг билим савияси, маҳоратидан тортиб,
жамоатчилик ўртасидаги нуфузигача – барча-барчасида ислоҳ қилишга, янгича
муносабат билдиришга эҳтиёж сезилиб туради. Маълумки, ҳар бир давлатнинг таълим
сохасида ўз дастури, концепцияси ва андазалари бўлади. Бу дастур ва концепциялар
таълим тизимининг тўла ислоҳ қилиниши ва ўзига хос универсал модел яратиш ёки
мукаммаллаштириш, мавжуд тизимлардан фойдаланиб, ўз таълим соҳасини
ривожлантириш стратегияларни назарда тутишини тушуниш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисидаги”ги қонун ва “Кадрлар тайёрлаш
миллий дастури” қабул қилиниши орқали
таълим-тарбия тизимлари, мазмуни,
педагогик асосларини янгилаш имкониятлари кучайди.
Миллий дастурнинг “Маънавий-ахлоқий тарбия ва маърифий ишлар” бобида: ”Ёш
авлодни маънавий-ахлоқий тарбиялашда халқнинг бой миллий маданий-тарихий
анъаналарига, урф-одатлари ҳамда умумбашарий қадриятларга асосланган самарали
ташкилий, педагогик шакл ва воситалари ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилади.
Шахсни тарбиялаш ва уни ҳар томонлама камол топтиришнинг устуворлиги
таъминланади. Умумий ҳамда педагогик маданиятни ошириш мақсадида, мамлакат
аҳолиси орасидаги маърифий ишлар такомиллаштирилиб борилади.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, миллий моделимиз
концепциясининг мазмуни
миллий турмуш тарзимиз ва маънавий-аҳлоқий анъаналаримиз билан ҳамоҳангдир.
Хусусан республикамиз жамиятшунос олимлари, файласуфлар, педагоглар таълим-
тарбия тизимида миллий моделимизнинг асосий хусусиятларини таҳлил этар экан
кўпроқ унинг миллий тарбиядаги ўрни ҳамда аҳамиятини очиб беришга эътибор
қиладилар. Жумладан:
миллий тарбияда, юксак аҳлоқий фазилатларни шақллантириш;
ёшларга миллий мерос ва қадриятларни ўргатиш;
инсон омилини шақллантириш;
кишиларни ҳалол меҳнат қилишга ишбилармонлик ҳамда
тадбиркорликка
ўргатиш;
ёшларда миллий ғурур туйғусини тарбиялаш;
таълим ва тарбияни узвийлигини таъминлаш.
Олимнинг фикрича миллий тарбиянинг бу ҳусусиятлари замонавий таълим тизими
билан уйғунлаша олиши билан бир қаторда миллий анъаналаримиз, қадриятларимиз
162
Мирзиёев Ш. 2021 йил 10 сентябрда “Ёшлар таълим-тарбияси сифатини ошириш бўйича қўшимча вазифалар”
мавзусидаги видеоселектор йиғилиши. https://www.uzdaily.uz/uz/post/7139
195
билан боғлансагина ижобий самара беради.Тарбия муаммолари инсоният тарихининг
барча даврларидаги ғоялар, мафкуралар тизимидан ҳам катта ўрин олган. Инсоннинг
онги, эътиқоди учун бўлган курашлар ҳам ёшларга тарбиявий йўллар орқали таъсир
этиш шақлида намоён бўлади. Шу сабабли ҳам жисмоний соғлом, маънавий баркамол
инсонни тарбиялаш Ўзбекистон миллий истиқлол
мафкурасининг асосий
тамойилларидан бири бўлиб қолмоқда.
163
Синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишлар концепциясида ҳам тарбиявий
тадбирларни такомиллаштириш зарурати алоҳида таъкидланган. Унга кўра тарбиявий
ишларни давр талабига жавоб берадиган ҳолга келтириш учун тарбиянинг асоси
бўлган барча ғоялар қайтадан кўриб чиқилиши, асосий эътибор бола шахсига
қаратилиши, йиллар давомида тўпланган ижобий тажрибадан унумли фойдаланиш
зарурлиги, тарбиявий ишларнинг самарадорлигини ошириш аввало комил инсонни
шаклантиришнинг энг замонавий ва қулай йўналишларини жорий этишга боғлиқ.
Тарбия санъати
шундай хусусиятга эгаки, деярли барчага таниш ва тушунарли,
баъзиларга эса, жуда осон иш бўлиб туюлади. Одам бу иш билан назарий ва амалий
жиҳатдан қанча кам таниш бўлса, унга шунчалик тушунарли ва осон бўлиб
кўринади.Деярли ҳамма тарбия сабр-тоқатни талаб этишини эътироф этади, айримлар
бунинг учун туғма қобилият, малака ва кўникма керак деб ўйлайдилар, лекин жуда кам
одам сабр-тоқат, туғма қобилият ва малакадан ташқари яна Ўзбекистоннинг истиқлол
ва тараққиёт йўлининг моҳияти, беш тамойил,тараққиётимизнинг ахлоқий негизларини
билиш; миллий тарбиянинг маънавий моҳиятини чуқур англаш; Кадрлар тайёрлаш
миллий дастури ва илғор педагогик технологияларни билиш; ўз фанининг миллий-
тарбиявий имкониятларини сезиш; Ўзбекистон ҳукуматининг ички ва ташқи
сиёсатидан мукаммал хабардорлик; миллий тарбиянинг назарий ва услубий асосларини
чуқур билиш; ўзи туғилиб ўсган жой,ўзбек халқи тарбиявий
анъаналарини пухта
билиш; ўғил ва қиз болаларни миллий-тарбиявий хусусиятларини билиш; қиёсий
педагогик ва этнопсихологик билимлар; ижтимоий фалсафий ва руҳшунослик
билимлари; Ўзбек маданиятини чуқур, атофлича билиш;миллатнинг тараққиёт
қонуниятларини билиш; миллий ғоя ва маънавият асослари, тарих, сиёсат,
ўлкашунослик, адабиёт ва санъат, ахлоқшунослик, ҳуқуқшунослик,
техника борасида
билимларга эгалик, ўз халқи тарихини яхши билиш каби махсус билимлар кераклигини
англай олади.Шунингдек, бу жараён ўқитувчи – мураббийдан шахсий ва касбий
сифатлар, махсус билимлар билимлар билан бир қаторда ўзига хос кўникма ва малака
ҳам талаб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: