1 Инсон ҳуқуқлари концепциясининг ривожланиш босқичлари



Download 34,48 Kb.
bet1/4
Sana12.04.2022
Hajmi34,48 Kb.
#547300
  1   2   3   4
Bog'liq
kirish


kirish
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг Муқаддимасида Ўзбекистон халқи инсон ҳуқуқларига ва давлат суверенитети ғояларига содиқлигини тантанали равишда эълон қилиб, ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулиятини англаган ҳолда, ўзбек давлатчилиги ривожининг тарихий тажрибасига таяниб, демократия ва ижтимоий адолатга садоқатини намоён қилиб, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидалари устунлигини тан олган ҳолда, республика фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлашга интилиб, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъмин­лаш мақсадида инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш вазифа­си қўйилганлиги айтиб ўтилган
Мамлакат Президенти И. А. Каримов “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривож­лантириш концепцияси” юзасидан қилган маърузасида шундай деган эди: “Мамлакатимизни демократик янгилашнинг бугунги босқичдаги энг муҳим йўналишларидан бири бу — қонун устуворлиги ва қонунийликни мустаҳкамлаш, шахс ҳуқуқи ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган суд-ҳуқуқ тизимини изчил демократлаштириш ва либераллаш­тиришдан иборатдир. Бир сўз билан айтганда, юртимизда ҳуқуқий давлат асосларини янада такомиллаштириш ва аҳолининг ҳуқуқий онги ва мада­ниятини юксалтириш биз учун ҳал қилувчи вазифа бўлиб қолмоқда1.
1 Инсон ҳуқуқлари концепциясининг ривожланиш босқичлари
Ҳуқуқ ва эркинликларнинг тарихий ривожланиш босқичларининг хар бирига ҳуқуқ субъекти бўлиши инсоннинг ва унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, эркинлиги ва эрксизлигига оид тасаввурлари мувофик ўз юридик концепция­си мос ва хосдир. Бу маънода ҳуқуқ тарихи — инсон ҳуқуқларига оид оддий, чекланган ва ҳозирга қадар ривожланмаган тасаввурларнинг шакллани­ши ва эволюцияси тарихидир. Энг умумий шаклда айтиш жоизки, у ёки бу жамиятда инсон ҳуқуқларининг тан олинганлиги ва ҳимояланганлиги чорала­ри унинг ижтимоий-иқтисодий тузилиши, умумтараққий ривожланиш дара­жаси, инсонпарварлиги ва либераллашганлиги билан белгиланади.
Инсон ҳуқуқлари — инсоннинг ҳуқуқий лаёқатлилиги ва ҳуқуқ субъекти эканининг эътироф этилишидир. Ҳуқуқий лаёқатлигининг ҳажми ва ҳуқуқ субъектларининг доирасига кўра турли даврларда ушбу хусусида ҳуқуқ тизи­ми одамлардан кимни қай даражада ҳуқуққа эга бўлганлигини эъироф олиши масаласида турлича фикр юритиш мумкин.
Инсон ҳуқуқлари тарихи — бу одамларни инсонийлаштириш тарихи, у ёки бу муносабатлар доираси учун у ёки бу одамларнинг инсон сифати­да ҳуқуқий тан олишнинг тобора кенгайиб бориши тарихидир.
Ўша даврларда ушбу ғоянинг ҳуқуқий ҳужжатлардаги амалий ифодаси муқаррар равишда табақавий-чекланганлик хусусиятига эга бўлган ҳамда табақавий ҳуқуқ ва эркинликни (озодликни) мустаҳкамлашни ўзида акс эттир­ган. Шу билан бир қаторда бу ўз навбатида, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги замонавий тасаввурлари билан боғлиқ анъана­лари ва юридик конструкциялари шаклланишига таъсир кўрсатувчи тарихий истиқболли йўналиш бўлган. Ва инсон ҳуқуқлари тарихи нуқтаи назаридан, хусусан, инглиз Эркинликнинг буюк хартияси (1215 й.), Ҳуқуқлар тўғрисида петиция (1628 й.) Habeas Corpus Act (1679 й.), Ҳуқуқлар декларацияси (1688 й.), Ҳуқуқлар тўғрисидаги Билл (1689 й.), Виргиния ҳуқуқлари тўғрисида америка декларацияси (1776 йил 12 июнь), Америка Қўшма Штатларининг мустақиллик декларацияси (1776 йил 4 июнь), АҚШ Конституцияси (1787 й.), Ҳуқуқлар тўғрисидаги Билл (1789–1791 й.), Инсон ва фуқаро ҳуқуқлари тўғрисида француз декларацияси (1789 й.), Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси (1948 й.) ва инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги кейинги халқаро пакт­ларнинг мазмунан бир-бири билан боғлиқлиги, муайян мантиқий изчиллиги, ворисийлиги ҳамда ривожланиш даврлари ҳақида алоҳида таъкидламоқ жоиз.
Санаб ўтилган ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмунида инсон ҳуқуқ ва эркин­ликлари соҳасидаги юридик норма ва конструкцияларнинг мантиқий шаклланиш йўлларини кўриш мумкин; бу норма ва конструкцияларни дастлаб табақавий-чекланган вариантда, кейинчалик дастлабки моделни (у ёки бу моди­фикация ва модернизация қилиш билан) ривожлантириш, унинг мазмунини бойитиш, уни ижтимоий қатламлар ва мамлакат бўйлаб тарқатиш, ва ниҳоят, замонавий дунё ҳамжамияти томонидан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги универ­сал хусусиятга эга бўлган ютуқлар ҳамда уларнинг барча ривожланган давлат­лар ва миллий ҳуқуқий тизимларда тасдиқланишидан келиб чиқувчи (давлат ички имкониятлари ва саъй-ҳаракатлари билан уйғунлашган ҳолда) халқаро-ҳуқуқий шакл ва воситалари эътироф этилади.
Халқаро ҳамжамият сўнгги йилларда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ишида салмоқли йўлни босиб ўтди. Авва­ло, 1945 йилда БМТнинг асосий мақсадлари сифатида барча инсонларнинг ирқи, жинси, тили ва динидан қатъи назар, асосий ҳуқуқ ва эркинликларини рағбатлантириш ва ҳурматлашни эълон қилган ҳолда БМТ Устави, шунинг­дек 1948 йилда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинди, Ҳозирги кунга келиб, инсон ҳуқуқлари соҳасида бир қатор шартномалар ва халқаро органлар тизими ташкил этилган. Аммо эришилган барча ютуқларга қарамай, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ҳамкорлик тизими ҳозирги кунда такомиллашувдан анча йироқ. Бундан ташқари, ҳозир жаҳонда инсон ҳуқуқларига нисбатан илгари мавжуд бўлмаган янги таҳдид ва даъватлар пай­до бўлмоқда.

2Инсон ҳуқуқлари асосий моддий ва маънавий кўрсаткичларга эришиш


Инсон ҳуқуқлари — мураккаб, серқирра тушунча бўлиб, у замонавий цивилизациянинг ҳал қилувчи қадриятларидан бири ҳисобланади. Унга ягона таъриф
бериш қийин, чунки бу тушунча нафақат ҳуқуқий, балки, фалсафий, сиёсий ва ахлоқий тушунчадир.
Инсон ҳуқуқларининг аҳамияти шундан келиб чиқадики, бу энг аввало, индивидга тегишли тушунча бўлиб, унинг эркинлиги жамият ва давлатда ўрнатиладиган ижтимоий ва ҳуқуқий меъёрлар билан белгиланади. Инсон ҳуқуқлари асосий моддий ва маънавий кўрсаткичларга эришиш, ўз қобилият ва истеъдодини амалга ошириш чорасидир.
Инсон ҳуқуқларида энг муҳим умумбашарий қадриятлар ўз аксини топади ва улардан ҳар бир инсон кимлиги ва қаерда яшашидан қатъи назар (жинс, ирқ, миллат ва ҳоказо) фойдаланиши лозим. Ушбу тушунчалар ҳуқуқ устуворлиги, адолат, қонуннинг самарадорлиги, бағрикенглик, плюрализм каби умуминсоний қадриятлар қаторида туради.
Инсон ҳуқуқлари умумбашарий бўлиб, ҳар бир инсонга тегишли ҳисобланади (халқаро ҳамжамият барча инсонларни тенг ҳуқуқли деб тан олади), улар бўлинмас, ўзаро боғлиқ ва ўзаро ўхшашдир. Уларнинг кучи нафақат ҳуқуқий нормаларда акс этиши, балки универсал ахлоқий норма ва умуман қонунчиликнинг ахлоқий асоси эканлигидадир.
Умуман олганда, ҳуқуқлар инсон ва жамият, индивид ва давлат ўртасидаги муносабатларни акс эттиради. Ўз моҳиятига кўра улар фуқаро ва давлат муно­сабатида миллий ва халқаро ҳуқуқий тизимлар принциплари ва нормалари билан қайд этиладиган муносабатларни ўрнатувчи шартнома муносабатлари­нинг асосидир. Бундан ташқари, улар давлатда фуқаро (шахс) нинг мақомини белгилаб, индивидга ўз иродасига мувофиқ ҳаракат қилиш имконини яратиш­ни, маълум бир манфаатларга эга бўлишни ёки халқаро ташкилотлар ва дав­лат томонидан ҳимоя этилишини белгилаб беради.
Инсоният томонидан умумбашарий дея англанган барча қадриятлар ора­сида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари энг олдинги қаторда туради. Тараққиёт жараёнида икки ярим минг йил давомида англанган, шакллантирилган инсон ҳуқуқлари замонавий тушунча ва замонавий шаклга эга бўлди. Бу тушунча­лар замонавий цивилизациянинг асосий қадриятлари сифатида келажакда ҳам халқаро муносабатлар учун муҳим аҳамиятга эга бўлиб қолаверади.
Инсон ҳуқуқларининг фалсафий тушунча сифатидаги аҳамияти шу билан белгиланадики, у асосий омили инсон бўлган гуманизм принципларига асослан­ган дунё қурилиши, дунёқараш ҳақида тасаввур ҳосил қилади. Демакки, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари инсоннинг жамиятдаги ўрни ва роли ҳақидаги фалса­фий қарашлардан келиб чиқади. Инсон ҳуқуқларини жамиятдаги муносабатларнинг асоси бўлган инсоний қадриятлар тизими деб қараш ҳам адолатли ҳисобланади. Шунингдек, инсон ҳуқуқларини ижтимоий регуляторлар тизими, деб қараш ҳам тўғридир. Инсон ҳуқуқлари-ҳуқуқий тушунча бўлиб ҳуқуқий нормаларга асосланган шахснинг давлат ҳокимияти билан ўзаро муносабат­лардаги ўрнини аниқлаб беради.
3Шахснинг ҳуқуқий мақоми
Жамиятда шахснинг ўрни ва аҳамиятини ўрганиш нафақат гуманитар фан­ларнинг, балки юридик фанларнинг ҳам вазифасидир. Шахсга бўлган эътибор инсон ҳуқуқларига бўлган умумий манфаатнинг шартидир, бунда нафақат иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳаётни талқин этишда, балки шахс муаммола­рини ечишга ҳам йўналтирилгандир. Шунингдек, инсон қадриятлар баҳосига, жамият ва шахс манфаатларининг мувофиқлашувига йўналтирилади.
Шахс ҳуқуқий мақомининг хусусиятлари ва асосий белгиларини тадқиқ этган ҳолда, кўриш мумкинки, бу ҳуқуқ ва бурчлар қаторида мавжуд бўлган ва ҳуқуқ ва бурч эгаси бўлиш ҳуқуқий лаёқати ҳақида дарак берувчи, шу жум­ладан, мустақил (ўз ҳаракатлари билан) ёки ўз қонуний вакиллари орқали амалга ошириш, эга бўлиш, ўзгартириш ёки тугатиш, шунингдек ноқонуний хатти-ҳаракат қилганлик учун жавоб берадиган мустақил ҳуқуқий мезондир.
Шахснинг ҳуқуқий мақоми таркиби қуйидаги элементларни ўз ичига олади:
1) шахснинг ҳуқуқий лаёқатини белгиловчи ҳуқуқий нормалар;
2) шахснинг ҳуқуқлари;
3) шахснинг мажбуриятлари;
4) ҳуқуқ субъектлилиги (ҳуқуқ лаёқати, муомала лаёқати);
5) фуқаролик;
6) юридик жавобгарлик;
7) ҳуқуқий муносабатлар;
8) қонуний манфаатлар;
9) ҳуқуқ тамойиллари.

Download 34,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish