Navoiy davlat pedagogika instituti tarix fakulteti “milliy g’oya, ma’naviyat asoslari va huquq ta’limi” kafedrasi


МАФКУРАВИЙ ЖАРАЁНЛАРНИНГ ЁШЛАР МАЪНАВИЯТИГА ИЖОБИЙ



Download 2,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/167
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#575065
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   167
Bog'liq
Туплам конф. Маънавий тахдид (2)

 
МАФКУРАВИЙ ЖАРАЁНЛАРНИНГ ЁШЛАР МАЪНАВИЯТИГА ИЖОБИЙ 
ВА САЛБИЙ ТАЪСИРИ 
Усмонов Камолиддин 
Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ
таълими йўналиши талабаси
Илмий раҳбар:Ф.Худжақулова 
Ҳаммамизга маълумки, XIX асрнинг охири ХХI асрнинг бошларидаги халқаро 
вазият глобаллашув жараёнларининг ниҳоятда чуқурлашиб кетганлиги билан 
характерланади. Масаланинг муҳим ва долзарб жиҳати шундан иборатки, ҳозирги 
замон глобаллашув жараёнлари инсоният учун келтириб чиқараётган оқибатлар 
моҳиятини тезда тушуниб англаш осон кечмаяпти. Бугун глобаллашув ўзининг 
қамрови, таъсир кучи, тобора оммавий тус олиши билан кам тараққий қилган ва энди 
тараққиёт йўлидан бораётган мамлакатлар халқларининг миллий маънавиятига 
тажовуз қилмоқда, уларнинг асосларини емирмоқда ва истиқболда оммавий маънавият 
таъсирида уларнинг барбод бўлишига замин тайёрламоқда. 
Ҳозирги кунда дунёда илдам қадамлар билан ўзгариб бораётган, тобора инсоният 
оламини ўз домига тортиб ва уларнинг ҳаётига чуқурроқ кириб, миллий маданияти ва 
маънавиятига 
таъсир 
этаётган 
глобаллашув 
жараёни 
натижасида 
турли 


47 
цивилизациялар, маданиятлар тўқнашуви содир бўлиб, бир қанча муаммоларни 
келтириб чиқариши оқибатида миллатлар маънавиятига таҳдидлар солишига сабаб 
бўлмоқда. Бу жараённинг ижобий ва салбий моҳиятини теран англаган 
И.Каримов“Юксак маънавият-енгилмас куч” номли асарларининг учинчи бобида 
“глобаллашув жараёнлари ва маънавий таҳдидлар” мисолида алоҳида тўхталиб, фикр 
билдирган:- “бу жараён мутлақо янгича маъно - мазмундаги хўжалик, ижтимоий-
сиёсий, табиий-биологик глобал муҳитнинг шаклланишини ва шу билан бирга, мавжуд 
миллий ва минтақавий муаммоларнинг жаҳон миқёсидаги муаммоларга айланиб 
боришини ифода этмоқда”
30
.
Бир томондан қараганда, глобаллашув жараённинг ижобий жиҳатлари ҳам йўқ эмас. 
Чунончи, кўпгина мамлакатларга фан-техника, технология ютукларининг жадаллашиш 
омиили глобаллашувдир. Бу эса уларнинг иқтисодий ҳаёти ривожига, халқлар турмуш 
даражасининг ортишига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Бугун интернет нафақат 
шаҳарда, балки узоқ чекка қишлоқларгача ҳам кириб борди. Бу қувонарли ҳолат 
албатта, 
чунки 
дунёда 
бўлаётган 
янгиликлардан 
хабардор 
бўлиш, 
иш 
самарадорлигининг ошиши, ёшларнинг янги маълумотлар олиши ва ахборот 
алмашинувлар ва ҳоказолар каби ютуқларнинг борлиги одамни қувонтиради.
Аммо иккинчи томондан, глобаллашувнинг салбий оқибатлари ҳам кўзга яққол 
ташланмоқда. Жумладан, ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар ўртасида 
иктисодий тафовутларнинг кучайиши, айниқса, замонавий телекоммуникация, компь-
ютер, интернет воситалари оркали бирон бир ҳудудга хос миллий-маьнавий 
қадриятларни ўзга халкларга сингдириш ва шу йўл билан жаҳонда нафақат иктисодий, 
балки миллий-маънавий ҳукмронликни ўрнатишга уриниш ҳоллари ҳам кузатилмоқда. 
Бу жараён XXI асрга келиб XX асрдагига қараганда ҳам кенг қамров касб этди, таъсир 
имкониятини оширди, энг ёмони, кўпгина ривожланган мамлакатлар жаҳонда 
иқтисодий интеграцияни кучайтириш, фан-техника, технология, таълим соҳасида 
ривожланаётган мамлакатларга ёрдам бериш, демократик қадриятларни кенг ёйиш 
баҳонасида миллий-маънавий таъсир ўтказишга ҳаракат қилмокда.
Шу жиҳатдан қараганда, глобаллашув жараёни эндигина ривожланиш йўлига кирган 
ёки ривожланаётган мамлакатлардан кўра юксак тараққий этган давлатлар манфаати 
учун кўпроқ хизмат қилмоқда. Қудратли давлатлар, улкан имкониятларига таянган 
ҳолда, кам тарақкий қилган мамлакатларнинг моддий ресурсларини ўзлаштирмокда, 
бозорларини эгалламокда. Бу эса иктисодий заиф мамлакатларнинг тараққиёт борасида 
мустақил йўл тутиш имкониятларини чеклаб кўяётир. Чунки ишлаб чиқаришни ташкил 
килиш ва амалга ошириш учун зарур техника, технология ҳамда илмий ишланмалар 
ривожланаётган мамлакатларнинг ўзида тайёрланмай, четдан олиб келинмоқда. Шу 
тариқа ривожланаётган мамлакатлар юксак тараққий этган мамлакатларга боғланиб 
қолишга, яна ҳам аниқроғи, қарамликка маҳкум бўлаётир. Бошқача айтганда, 
глобаллашув босқинчиликнинг янги бир шаклини бошлаб бермокда. 
“Глобаллашув жараёнининг яна бир ўзига хос жиҳати шундан иборатки, - деб 
таъкидлайди И.А.Каримов, ҳозирги шароитда у мафкуравий таъсир ўтказишнинг 
ниҳоятда ўткир қуролига айланиб, ҳар хил сиёсий кучлар ва марказларнинг 
манфаатларига хизмат қилаётганини соғлом фикрлайдиган ҳар қандай одам, албатта, 
кузатиши муқаррар”
31
. Шундай бўлса ҳам, глобаллашув жараёни таъсири остида буни 
юзага чиқаришда ҳар бир давлатнинг миллий ғоя ва мафкураси алоҳида аҳамиятга эга. 
Албатта, бунда, мафкура негизи ватанга муҳаббат, садоқат, ишонч туйғуларига 
30
Каримов И. А. Юксак маънавият-енгилмас куч. –Тошкент.: Маънавият, 2008 йил. 111 бет. 
31
Каримов И. А. Юксак маънавият-енгилмас куч. Тошкент “Маънавият”, 2008 йил. 113 бет. 


48 
йўғрилган бўлиб, аждодларнинг асрий орзуси бўлган тинчлик ва осойишталик, уни 
асраб-авайлаш, мустаҳкамлаш ҳамда асрлар оша давом этиб келаётган урф-
одатларимиз, қадриятларимиз, анъаналаримизни келажак авлодларигача етиб 
боришини таъминлаш, мақсадига қурилган бўлгандагина, мафкуравий иммунитет 
юзага чиқади. 
Глобаллашувнинг салбий оқибатлари асосан, қуйидаги соҳаларда намоён бўлмоқда: 
экология, соғлиқни сақлаш, демографик, ахлоқ, оила, таълим-тарбия, маънавий 
дунёқараш ва бошқалар шулар жумласидандир. Чунки С.П.Капица, С.П.Курдюмов, 
Г.Г.Малинецкий таъкидлаганларидек, “Олимлар сиёсатчиларнинг қўлига бутун 
Планетадаги ҳаётни бир эмас, бир неча неча бор йўқ қилиш қувватига эга бўла 
оладиган қуролларни тутқаздилар, ваҳоланки, келажакда уларни қандай йўқотиш ва 
нима қилиш мумкинлигини аниқлашга ҳаракат қилмадилар”
32

Глобаллашув жараёнида ҳозирги кунда оммовай ахборот воситалари, газета, журнал 
ва адабиётларда “оммавий маданият” деган термин пайдо бўлди. Бу ўзи нима 
“оммавий маданият” тўғрироғи “оммавий маънавият” умуминсоний маънавият эмас, у 
“авом” ёки “оломон” маънавияти ҳам эмас, балки бир томондан юксак тараққий 
қилган мамлакатларнинг дунёда ўз ҳукмронлигини ўрнатишга ҳаракат қилаётган, ер 
куррасида мавжуд барча ресурсларга эгалик қилишга интилаётган, моддий 
фаровонлиги юксак, аммо маънавий қашшоқ корчалонлардир; иккинчи томондан, у 
нафақат кам тараққий қилган, шунингдек ана шу юксак тараққий қилган мамлакатлар 
аҳолисини ҳам маънавий қашшоқликка мубтало қилаётган зўравонлик руҳиятини ва 
ахлоқий бузуқликни ифода этувчи ғоявий қашшоқ маънавиятдир”.
33
Бунинг оқибатида 
инсонлар ўртасида меҳр-оқибат, оила, ўзаро ёрдам, қон-қариндошлик алоқаларининг 
емирилишига шухратпарастлик, очкўзлик, ёвузлик, ўзаро бегоналашув каби салбий 
хусусиятлар ривожланиб бормоқда. 
Хулоса қилиб айтганда глобаллашувни тўсуқ қўйиб, чагара тортиб ушлаб бўлмайди. 
Ҳиндистонлик машҳур давлат арбоби Маҳатма Гандининг қуйидаги сўзларида: “Мен 
уйимнинг дарвоза ва эшикларини доим маҳкам беркитиб ўтира олмайман, чунки 
уйимга тоза ҳаво кириб туриши керак. Шу билан бирга, очилган эшик ва 
деразаларимдан кираётган ҳаво довул бўлиб уйимни ағдар-тўнтар қилиб ташлаши, 
ўзимни эса йиқитиб юборишини ҳам истамайман”. Шунинг учун ҳам миллий истиқлол 
ғояси бугунги глобаллашув жараёнида уйимизни, ҳаётимизни тоза ҳаво билан 
таъминлаб, айни пайтда, “довуллар”дан сақлаш омили эканлигини англашимиз зарур 
ва ёшлар онгида мустақиллик, эркинлик, ватанга муҳаббат ғояларини ёшлигиданоқ 
сингдириш лозим. 

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish