Navoiy davlat pedagogika instituti tarix fakulteti “milliy g’oya, ma’naviyat asoslari va huquq ta’limi” kafedrasi



Download 2,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/167
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#575065
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   167
Bog'liq
Туплам конф. Маънавий тахдид (2)

ЁШЛАР- ЖАМИЯТНИНГ ЕТАКЧИ КУЧЛАРИ
Шоира Давлатова
Термиз давлат университети катта ўқитувчиси 
 
Ўзбекистон Учинчи Ренессанс даврига қадам қўйди. Бу мамлакатимиз 
тараққиётида янги даврнинг бошланиши. “Янги Ўзбекистонни барпо этиш- бу шунчаки 
хоҳиш-истак, субъектив ҳодиса эмас, балки туб тарихий асосларга эга бўлган, 
мамлакатимиздаги мавжуд сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-
маърифий вазиятнинг ўзи тақозо этаётган, халқимизнинг асрий орзу-интилишларига 
мос, унинг миллий манфаатларига тўла жавоб берадиган объектив заруратдир”
39
. Айни 
даврда бу заруриятни амалга ошириш жамиятимизнинг барча аъзолари, айниқса, ёшлар 
зиммасига юқори масъулият юклайди. Чунки ҳар бир давлатнинг тараққиёти, унда 
яшайдиган инсонларнинг тақдири, бугуни ва келажаги албатта жамиятнинг етакчи 
кучлари ҳисобланмиш ёшлар, уларнинг тарбияси билан чамбарчас боғлиқдир. «Тарбия 
қанча мукаммал бўлса, халқ шунча бахтли яшайди», дейди донишмандлар. Ёшлар 
тарбияси мукаммал бўлиши учун эса бу масалада бўшлиқ пайдо бўлишига мутлақо йўл 
қўймаслик лозим. Шу боис юртимизда ёшларнинг интеллектуал ва ижодий 
салоҳиятини, маънавиятини мустаҳкамлаш, уларнинг мамлакатимизда амалга 
оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлигини ошириш борасида улкан ишлар олиб 
борилмоқда. Замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб келажаги 
учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган, дахлдорлик туйғуси шаклланган
баркамол, мақсадга интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялаш бугуннинг энг муҳим 
вазифаларидан биридир. Бунинг учун мамлакатимизда ижтимоий, маънавий-
маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш, ёшларга эътиборни 
янада кучайтириш, ёш авлодни жисмонан соғлом, маънан баркамол қилиб тарбиялаш 
ва уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш 
масалалари давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Бу ҳақида юртбошимиз шундай 
таъкидлайди: “Биз ёшларга доир сиёсатни ҳеч оғишмасдан, қатъият билан давом 
эттирамиз. Нафақат давом эттирамиз, балки бу сиёсатни энг устувор вазифамиз 
сифатида бугун замон талаб қилаётган юксак даражага кўтарамиз”
40

39
Мирзиёев Ш.М. Янги Ўзбекистон стратегияси. Т, Ўзбекистон, 2022, 3-бет. 
40
Мирзиёв Ш.М. Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари.Т, Ёшлар нашриёт уйи, 2019, 84-бет. 


52 
Бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсати 
мамлакатимизда фаровон ҳаётни таъминлаш, жамиятни мукаммал ахлоқ тамойиллари 
асосида барпо қилиш, оилада комил фарзанд тарбияси, фарзандларимизни руҳан 
тетик, ақлан ва ахлоқан гўзал хулқли қилиб вояга етказишни назарда тутади.
Ҳозирги кунда дунё миқёсида бешафқат рақобат, қарама-қаршилик ва зиддиятлар 
тобора кескин тус олмоқда. Глобал муаммолар- халқаро терроризм, экстремизм, 
муросасизлик, саводсизлик, жаҳолат, қашшоқлик, зўравонлик ғояси “вируси”, 
“оммавий маданият”, одам савдоси, қурол-яроғ ва наркотик моддалар контрабандаси, 
ноқонуний миграция каби хавф-хатарлар кучайиб, одамзод асрлар давомида амал 
қилиб келган эътиқодлар, қадриятларга путур етказмоқда. Инсониятни ташвишга 
солаётган мана шундай оғриқли муаммоларни ҳал этиш юзасидан Президентимиз 
Шавкат Мирзиёев 2017 йил 19 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 72-
сессиясида сўзлаган нутқида БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро 
конвенциясини ишлаб чиқиш таклифини кун тартибига қўйди. «Маърифат ва диний 
бағрикенглик» махсус резолюциясини қабул қилиш ҳақидаги ташаббуси барча 
томонидан қўллаб-қувватланиб, 2018 йилнинг 12-декабрь куни БМТ Бош 
Ассамблеясининг ялпи сессиясида қабул қилинди. 
Ёш авлодни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларни келажагимизнинг муносиб 
ворислари этиб вояга етказишга кўмаклашиш ва жамиятни ҳақиқий етакчи кучларига 
айлантириш 
давлатимиз 
сиёсатининг 
устувор 
йўналишларидан 
бири 
ҳисобланади. Фахр билан айтиш жоизки, кўплаб ёшларимиз ўзларининг интеллектуал 
салоҳияти билан халқаро олимпиадалар, спорт мусобақалари, қолаверса, барча 
соҳаларда катта муваффақиятларга эришиб, юртимиз байроғини, Ватанимиз шарафини 
ҳимоя қилиб келмоқдалар. Лекин, ютуқларимиз билан бир қаторда, айрим ёшлар 
ўртасида зарарли одатларга ружу қўйиш ҳолатлари учраб турганлигини инкор қилиб 
бўлмайди. Ана шундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш, оила, маҳалла, мактаб ва 
таълим муассасаларида соғлом муҳитни шакллантириш масалаларига бугун барчамиз 
жиддий ёндашмоғимиз лозим.
Миллий ва диний қадриятларимизда фарзанд тарбиясидаги нозик жиҳатларга, 
айниқса, уларни маънавиятли, маърифатли, ватанпарвар, меҳнатсевар, ҳалол, пок, 
меҳр-оқибатли, иродали, масъулиятли, қатъиятли ва мард инсон бўлиб етишишига 
алоҳида эътибор қаратилади. Минг афсуски, улар орасида енгил-елпи ҳаёт кечиришга 
мойил, эътиқоди суст, иродасиз ёшлар ҳам учраб туради. Ҳозирги глобаллашув 
даврида ижтимоий тармоқларнинг янада жадаллашуви натижасида компьютер, 
интернет клублари, телевидение каби оммавий ахборот воситаларидан мазмунан саёз 
ва турли зарарли одатларни тарғиб этувчи маълумотлар, ёшлар тарбиясига салбий 
таъсир қилувчи, уларнинг онги, фикрини бузувчи хабарлар кўпайгани ҳеч биримизга 
сир эмас. 
Атрофимизда содир бўлаётган ҳодисаларга хотиржамлик ва лоқайдлик билан эмас, 
балки ҳушёрлик билан қараш зарурлигини ёшларимизга тўғри тушунтира олишимиз 
ниҳоятда зарур. 
Ёшлар тарбиясига барчамиз масъулликни ҳис қилиб, жамиятимизга хос бўлмаган 
иллатларга қарши биргаликда курашишимиз лозим. Ёшлар – ҳар қандай жамиятнинг 
эртаси. Уларнинг онги учун вайронкор ҳамда бунёдкор ғоялар ўртасида кураш давом 
этаверади. Ушбу ғоявий курашда ўзининг эзгу амалий ҳаракатлари билан ёшларнинг 
ишончини оқлай олган томон ғолиб бўлади. “Мамлакатимиз аҳолисининг 64 фоизини 


53 
ташкил этадиган ёшлар қатлами бугун миллий ўзига хосликни сақлаб қолишда ҳамда 
давлат мустақиллигини мустаҳкамлашда муҳим куч сифатида намоён бўлмоқда”
41

Хулоса қилиб айтганда бугунги кунда ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий 
соҳада фаолият юритаётган ҳар бир фаол фуқаронинг асосий вазифаси ва бурчларидан 
бири – одамлардаги бефарқлик кайфиятини йўқотиб, дахлдорлик туйғусини ривож 
топтириш. Бунинг учун эса лоқайдлик келтириб чиқарадиган ҳолат ҳамда сабабларни 
аниқлаш керак.
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президенти 
Ш.Мирзиёв 
таъкидлаганларидек: 
«Минтақавий ва дунёдаги вазият тобора кескинлашиб бормоқда. Миллий 
хавфсизлигимиз, тинч ва осойишта ҳаётимизга нисбатан таҳдид ва хатарлар 
кучаймоқда. Ёш авлоднинг онгини салбий таъсирлардан ҳимоя қилиш, адашганларни 
тўғри йўлга қайтариш ўзини ватанпарвар деб ҳисоблайдиган ҳар бир Ўзбекистон 
фуқароси, айниқса ёшларнинг асосий бурчи бўлиб қолиши шарт”
42

Ёш авлод тарбияси азал-азалдан умумжамоа, умумхалқ, умумдавлат иши бўлиб 
келган. Демак, ёшларни юксак маънавиятли, ақлий салоҳиятли, маърифатли қилиб 
тарбиялаш, уларни турли мафкуравий, маънавий хатарлардан ҳимоя қилишда барча 
давлат ва нодавлат-нотижорат ташкилотлар ҳамкорликда фаолият олиб боришлари 
шарт ва зарур. 

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish