Катталиклар ва ўлчамлар
|
Турлари
|
Н
|
К
|
П
|
У
|
ПК
|
Иссиқлик алмашиниш юзаси, м2
|
1-5000
|
10-1250
|
10-1250
|
10-1400
|
178-1866
|
Трубалар ичидаги ёки орасидаги шартли босим, МПа
|
0,6; 1,0; 1,6; 2,5;
4,0; 6,3
|
0,6; 1,0;
1,6; 2,5
|
1,0; 1,6; 2,5; 4,0; 6,3; 8,0; 10,0; 12,5; 16,0
|
5,0; 6,3;8,0; 10,0
|
Кожухнинг ички диаметри, мм
|
500,600,800,1000,1200,1400,
1600,1800,2000,2200,
2400,
2600,2800,3000
|
1000,1200,1400,1600,400,500,
800,1800,2000,2200,2400,
2600,2800
|
800,1000,1100,
1200,1300,1500,
1600,1800
|
Трубаларнинг диаметри ва деворининг қалинлиги
(диаметр х қалинлик), мм
|
16х1,5; 16х2;20х2;25х1,5;
25х2
|
20х2; 25х2;
25х2,5
|
20х2
|
20х2; 25х2;
25х2,5
|
Трубалар тўғри кесимининг
узунлиги, мм
|
1500,1000,2000,3000,
4000,6000,9000
|
3000,6000,9000
|
6000,9000
|
|
|
4.3. Труба панжараси қўзғалмас иссиқлик алмаштиргичлар
Труба панжараси қўзғалмас (Н турдаги) бир (а) ва кўп (б) йўлли иссиқлик алмаштиргичларнинг кожухининг ичида трубалари развальцовкалаб маҳкамланган трубалар дастаси ўрнатилган.Труба панжараси кожух билан қаттиқ маҳкамланган. Кожух икки ён томонидан тақсимлаш камералари билан ёпилагн. Каожух ва камера ўзаро гардишлар ёрдамида бириктирилган.
Н трудаги иссиқлик алмаштиргичларнинг тузилиши оддий ва нисбатан арзон. Лекин бундай ускунанинг иккита камчилиги бор; 1) трубаларнинг ташқи сиртини тозалаб бўлмайди; 2) кожух ва трубаларнинг температуралари орасидаги фарқ жуда катта бўлганда уларда турлича температура деформациялари ва бунинг натижасида температура кучланишлари вужудга келади.
Бундай қўзғалмас труба панжарали иссиқлик алмаштиргичлар бир ёки кўп йўлли бўлиши мумкин.
Кожух трубали иссиқлик алмаштиргичларнинг қўлланилишида тоза иссиқлик ташувчи трубалар орасидаги бошлиққа чўкма ҳосил қиладигани эса трубалар ичига йўналтирилади. Иссиқлик ўтказишнинг жадал бориши учун муҳитларнинг тезлиги етарлича катта бўлиши керак (газлар учун 8-30м/с, суюқликлар учун 1,5м-с дан катта). Иссиқлик ташувчиларнинг тезлиги трубалар ичидаги ва орасидаги майдоннинг кесим юзасини танлаш билан таъминланади.
4.4. Температура компенсатори бўлган ускуналар
Кожух билан трубалар температураларининг фарқи катта бўлган ҳолларда температура деформацияси қисман компенсациялаш учун кожухда махсус эгилувчан элементлар (кенгайтиргичлар ёки компенсаторлар) ўрнатилади. Кўп ҳолларда бир ёки бир нечта элементи бўлган линзали компенсаторлар қўлланилади.
Компенсаторларнинг сони ортиши билан уларнинг компенсациялаш қобилияти ҳам ортади. Лекин шунга қарамай тўрттадан ортиқ линзани битта кожухга ўрнатиб бўлмайди. Чунки кожухнинг мустаҳкамлиги камаяди. Линзали компенсаторларнинг компенсациялаш қобилиятини ошириш учун иссиқлик алмаштиргичларни йиғишдан олдин компенсаторни сиқиш (агар у ишлаганда кенгайса) ёки кенгайтириш (торайса) мумкин. Агар линзали компенсаторлар горизонтал ускуналарда ўрнатилган бўлса гидравлик синовдан кейин линзалар пармалаб тешилади (иссиқлик ташувчини тўкиш учун) ва яна маҳкамлаб қўйилади.
Темпиратура деформациясини бартараф қилиш учун баъзи ҳолларда компенсаторларнинг бошқа турлари ёки кенгайтиргичлари ишлатилади.
Темпиратура компенсатори бўлган иссиқлик алмаштиргичларнинг камчилиги шундаки, улар Н турдаги ускуналарга қараганда қимматроқ ва 2,5 МПа дан катта босимда қўлланилмайди.
Темпиратура кучланишлари ҳосил бўлишининг олдини олишга қодир иссиқлик алмаштиргичлардан бири U- симон трубали ускунадир (1.3-расм ). Бундай ускуналарда трубалар эркин кенгайиши мумкин.
U- симон трубали ускуналарнинг труба панжарасини чиқариб олиш осон. Лекин улар бир қанча камчиликларга эга: трубаларнинг ичини тозалаб бўлмайди; труба панжарага маҳкамланган жойнинг герметиклиги тез-тез бузилади; кожухни трубалар билан яхши тўлдириб бўлмайди; трубаларни алмаштириб бўлмайди. Шунинг учун бундай ускуналар кенг қўлланилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |