4.5. Қўзғалувчан каллакли иссиқлик алмаштиргич
Кожух билан трубаларнинг температура деформациясини йўқотишга мўлжалланган иссиқлик алмаштиргичлардан яна бири қўзғалувчан каллакли ускунадир. Бундай ускуналарнинг битта труба панжараси корпус билан қўзғалмас қилиб маҳкамланган. Иккинчиси эса қўзғалувчан бўлиб, трубалар ўқи бўйича эркин силжий олади. Диаметри 800мм ва ундан катта бўдган ускуналарда труба дастаси эркин силжиши учун уларда таянч платформаси ўрнатилади.
Қўзғалувчан каллакли иссиқлик алмаштиргичлар ҳам температура деформациясини тўлиқ компенсацияламайди. Шунинг учун иссиқлик алмашувчи муҳитларнинг босимлари катта бўлган (5+10МПа) кожухида компенсатор бўлган қўзғалувчан каллакли (ПК туридаги) иссиқлик алмаштиргичлар қўлланилади.
4.6. Кожухлар ва тақсимлаш камералари
Кожух трубали иссиқлик алмаштиргичларнинг асосий элеменлари қўйидагилардан иборат:кожух, тақсимлаш, трубалар, трубалар панжараси, тўсиқлар.
Диаметри кичик кожух (600мм дан кичик) трубалардан, каттаси эса ясси пўлатдан ясалади. Агар кожухнинг диаметри қам , узунлиги ҳам катта бўлса, у учта обечайкани пайвандлаб бириктириш йўли билан тайёрланади. Бунда икки четдаги обечайканинг қалинлиги ўртадагига қараганда 1,2-1,4 марта катта бўлиши керак. Бу, кожух билан трубалар панжараси уланган жойида ҳосил бўладиган кучланиши компенсациялаш мақсадида қилинади.
Иссиқлик алмаштиргичларнинг , айниқса U, П ва ПК турдаги ускуналарнинг кожухи пачоқланмаган бўлиши керак. Чунки, кожухнинг ичкари томонга қавариб чиққан жойлари трубалар дастасини чиқариб олиш ва жойига қўйишга халақит беради. Н турдаги ускуналарнинг кожухи ва трубалари ўз-ўзини компенсациялаш қобилиятига эга бўлиши, яъни температуралар фарқи туфайли вужудга келадиган узайишдан ҳосил бўладиган кучланишга қарши тура билиши лозим. Бундай турдаги ускуналарнинг трубалари ва кожухидаги температура кучланишларни топишда трубалар панжараси деформацияланмайди, кожух ва трубалар бўйлама эгилишга учрамайди. Деб қабул қилинади.
Температура кучланишларини топиш учун қўйидагича белгилаш киритамиз: кожух ва трубалар материалларининг эластиклик модуллари –Ек ва Ет: чизиқли кенгайишининг температура коэффициенти, трубаларнинг узунлиги –L; трубалар ва кожухнинг кўндаланг кесим юзаси Fт ва Fк; уларнинг температуралари –tт ва tк; тушунарли бўлиши учун tт>tк деб қабул қиламиз.
Агар кожух билан трубалар ўзаро қаттиқ маҳкамланганда эди, уларнинг нисбий деформациялари фарқи қўйидагича топилиши мумкин эди:
(4.1)
бу ерда t0 -атроф муҳитнинг температураси.
Реал шароитларда бу фарқ кожухнинг (кенгайиш) ва трубаларнинг (сиқилиш) деформацияланиш туфайли компенсацияланади. Шунинг учун
Е=Ek+ Et. (4.2)
кожух ва трубаларнинг деформациялари кожухнинг ва трубаларининг сиқилиш кучланиншлари билан топилади:
(4.3)
Бу кучланишларни ҳосил қилувчи R куч кожух ва трубалар учун бир хил бўлганлиги учун:
(4.4)
(4.3)ни ҳисобга олган ҳолда (4.4) ва (4.1)ни (4.2)га қўямиз:
(4.5)
Бу ерда (4.6)
Агар иссиқлик алмаштиргичнинг корпус ва трубалари материалларнинг эластиклик модули Е=200 гПа ва чизиқли кенгайишининг температура коэффициенти кожух ва трубалар температураларининг фарқи 50 С (Н турдаги иссиқлик алмаштиргичлар учун йўл қўйиладиган қиймат) ва Fк=Fт бўлса, кучланиш:
га тенг бўлади.
Иссиқлик алмаштиргичларнинг тақсимлаш камералари иссиқлик ташувчилар оқимини тақсимлашга мўлжалланган ва улар труба панжарасига бириктирилган гардишли обечайка ва ечиладиган эллипс ёки текис қопқоқдан иборат бўлади. Айрим конструкцияларда қопқоқ цилиндр обечайкага маҳкамланади. Кўп йўлли иссиқлик алмаштиргичларда йўлларни ҳосил қилиш учун камералар бўйлама тўсиқлар билан таъминланган бўлади. Чунки бундай қопқоқлар арзон ва уларни ясаш осон. Одатда тақсимлаш камераси деворининг қалинлиги ускуна кожухи деворининг қалинлигига тенг қилиб қабул қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |