Навоий давлат кончилик институти корхона жиҳозлари


V боб БУҒЛАТИШ ҚУРИЛМАЛАРИ



Download 2,58 Mb.
bet15/87
Sana02.06.2023
Hajmi2,58 Mb.
#947904
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   87
Bog'liq
Корхона жихозлари2

V боб БУҒЛАТИШ ҚУРИЛМАЛАРИ



    1. Буғлатиш

Таркибидаги учувчан эритувчини қайнатиб буғ ҳолда чиқариб юбориш билан учувчан бўлмаган қаттиқ моддалар эритмаларининг концентрациясини ошириш буғлатиш дейилади. Кўпгина кимёвий маҳсулотлар суюқ эритма ҳолида олинади. Қайта ишлаш ва ташиш қулай бўлиши учун уларнинг концентрациясини ошириш керак бўлади. Шунинг учун буғлатиш жараёни кимё саноатида кўп қўлланилади. Бу жараён буғланишдан фарқ қилади. Буғланишда эритманинг темпратураси қайнаш температурасидан паст бўлади ва буғ эритманинг сиртидан учиб чиқади.
Буғлатишда эритмани қайнатиш учун иссиқлик асосан иситувчи буғ ёрдамида берилади. Бу буғ бирламчи, эритма қайнаганда ҳосил бўладиган буғ эса иккиламчи буғ деб аталади. Эритманинг хоссалари ва иккиламчи буғдан фойдаланиш имкониятига қараб буғлатиш вакуумда, атмосфера босимида ёки босим остида амалга оширилиши мумкин.
Вакуумда буғлатишда эритманинг қайнаш температураси камаяди ва кичик босимли иситувчи буғдан фойдаланиш имконияти туғилади. Бу усулни катта температурага чидамсиз суюқликларни қуюлтиришда қўллаш мумкин. Вакуумда буғлатишда иккиламчи буғдан фойдаланиш имконияти бор. Лекин вакуум ҳосил қилиш билан боғлиқ харажатлар буғлатиш қурилмасининг нархини оширади.
Атмосфера босимида буғлатишни амалга оширишда қулай бўлсада, лекин иккиламчи буғдан фойдаланиб бўлмайди ва у атмосферага чиқариб юборилади.
Босим остида буғлатишда эритманинг қайнаш температураси ошади. Шунинг учун бу усул температурага чидамли эритмаларни қуюлтиришда қўлланилади. Бунда иккиламчи буғдан фойдаланиш мумкин.
Буғланишни битта буғлатиш ускунасида амалга ошириш мумкин. Лекин бунда 1 кг иккиламчи буғ олиш учун 1 кг дан кўпроқ иситувчи буғ сарф бўлади. Иситувчи буғнинг сарфини камайтириш учун саноатда бир нечта буғлатиш ускуналаридан ташкил топган кўп корпусли буғлатиш қурилмаларидан фойдаланилади. Бундай қурилмаларда битта корпус иситувчи буғ билан қолганлари эса ўзидан олдинги корпусдан чиққан иккиламчи буғ билан иситилади.
Иситувчи буғнинг сарфини камайтириш мақсадида баъзида иккиламчи буғни бирламчи буғ босимгача сиқиб шу ускунани иситиш учун юбориш усули ҳам қўлланилади. Иккиламчи буғни сиқиш учун турбокомпрессор ёки инжекторлардан фойдаланилади. Бундай принцип билан ишлайдиган буғлатиш ускуналари иссиқлик насосли буғлатиш ускуналари дейилади.
Буғлатишнинг усулига қараб буғлатиш ускуналари қўйидаги гуруҳларга бўлинади:
1)сиртли ускуналар – эритма иситувчи буғдан иссиқлик алмашиниш сирти билан ажратилган:
2)контактли ускуналар – эритма билан иситувчи агент ўзаро контактлашади;
3)адиабатик буғлатиш ускуналари – ўта иситилган эритма, ичидаги босими эритманинг туйиниш босимидан кичик камера буғланади.
Буғлатиш ускуналари даврий ёки узлуксиз ишлайдиган бўлиши мумкин. Узлуксиз ишлайдиган ускуналар кенг қўлланилади.


    1. Download 2,58 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish