Навоий давлат кончилик институти корхона жиҳозлари


- расм. Сублимацион қуритгичнинг схемаси



Download 2,58 Mb.
bet48/87
Sana02.06.2023
Hajmi2,58 Mb.
#947904
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   87
Bog'liq
Корхона жихозлари2

1.50- расм. Сублимацион қуритгичнинг схемаси: 1 – сублиматор; 2 – плиталар; 3 – материал солинган идишлар.

Сублимацион қуритиш жараёни уч босқичда боради: қуритиш камерасида босимнинг камайиши ҳисобига нам ўз-ўзидан музлайди ва материлнинг ўзидан бериладиган иссиқлик ҳисобига музнинг сублимацияланиши (буғ ҳолатига ўтиши) юз беради (бунда 15% гача намлик йўқотилади); намнинг асосий қисми сублимация туфайли йўқотилади; қолган намлик иссиқлик билан қуритишдан йуқотилади.


Қиммат турадиган сублимацион қуритиш фақатгина маҳсулотнинг сифатига юқори талаблар қўйилган ҳоллардагина қўлланилади.


6.31. Қуритиш ускуналарини танлаш
Қуритгичларнинг конструкциясини асосан қуритиладиган материалнинг хоссалари, унинг нам билан боғлиқлик шакллари, бошланғич намлик ва ишлаб чиқаришнинг ҳажми белгилайди. Нам материал қуритиш объекти сифатида қуйидаги кўрсаткичлар билан характерланади: термик чидамлилик; статик электр заряди ҳосил қилувчанлик; агрегат ҳолати (сочилувчан, суюқ, пастасимон); заррачаларнинг ўзаро таъсирлашиш қобилияти (когезия), иссиқлик сиғими ва бошқалар. Қуритгич конструкциясини тўғри танлаш бўйича қуйидаги жадвалда беш балли системада баъзи маълумотлар келтирилган.
Ҳажми кичик ишлаб чиқаришларда даврий ишлайдиган қуритгичлар яхши самара беради. Суюқ маҳсулотлар дастлаб пуркагичли, кейин мавҳум қайнаш қатламли қуритгичларда қуритилади. Пастасимон материалларни қуритишда асосан валецли ва илмоқли қуритгичлар ишлатилади.

12.1- жадвал. Қуритгичларни танлаш учун маълумотлар.





Материалнинг


характеристикаси
ва қуритишнинг
параметрлари

Қ у р и т г и ч н и н г б а ҳ о с и

Полкали


Пургагичли



Валецли


Барабанли



Тасмали



Вольцо -
Тасмали

Мавҳум
қайнаш
қатламли

Пневматик



Материал:

Бўлак - бўлак

5

0

0

5

5

0

3

0

Донадор

5

0

0

5

5

0

5

5

Кукун

5

0

0

3

0

0

3

5

Пастасимон

5

3

3

3

0

5

0

0

Суюқ

0

5

5

0

0

0

0

0

Иссиқликка
чидамлиги

5

5

5

5

5

5

5

5

Адгезияга мойил

3

3

3

3

3

5

0

0

Когезияга мойил

5

5

5

5

5

5

0

5

Унумдорлик, т/соат

0,25 гача

5

5

5

0

5

5

5

0

3,5 гача

0

5

3

3

5

5

5

5

3,5 дан катта

0

5

3

5

3

3

5

5

Сочилувчан материаллардан боғланмаган намни йўқотишда пневматик, боғланган намни йўқотишда эса барабанли, тасмали, мавҳум қайнаш қатламли, кичик ҳажмли корхоналарда полкали қуритгичлардан фойдаланилади. Агар материал ҳам боғланган ҳам боғланмаган намга эга бўлса, икки босқичли қуритиш қурилмаларида қуритилган маъқул. Захарли ва портлашга хавфли материаллар кондуктив вакуум қуритгичларда қуритилади.
Аниқ бир материални қуритиш учун бир неча тур қуритгичлар яроқли бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда қуритгичнинг конструкцияси техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар асосида танланади.


6.32. Адсорбция

Газ ёки суюқлик таркибидаги бир ёки бир неча модданинг қаттиқ ютувчига (адсорбент) ютилиши адсорбция, ютиладиган модда эса адсорбтив (ёки адсорбат) дейилади. Саноатда адсорбция газларни тозалаш ва қуритиш, эритмаларни тозалаш ва тиндириш, ҳамда газ ва буғ аралашмаларини ажратиш мақсадида қўлланилади. Адсорбцияга тескари бўлган жараён десорбция дейилади ва унда адсобентга ютилган моддалар чиқариб юборилади. Натижада адсорбентдан қайта фойдаланиш имконияти тўғилади. Хом ашё таркибида ютилувчи модданинг концентрацияси кичик ва уни тўлиқ чиқариб олиш керак бўлган ҳоллардагина адсорбция жараёнидан фойдаланилади. Агар аралашма таркибида ютилувчининг концентрацияси катта бўлса уни ажратиш абсорбция яхши самара беради. Адсорбциянинг физик ва химик турлари мавжуд.


Саноатда адсорбент сифатида асосан активлаштирилган кўмирдан ва силикагел, цеолит каби минераллардан, ҳамда сентетик ион алмашиниш смолаларидан фойдаланилади, адсорбентлар ютувчанглик (активлик) ва селективли (моддаларни танлаб ютиш) кобилияторлари билан характерланади.
Адсорберлар адсорбентнинг ҳаракатланишига қараб уч турга бўлинади: адсорбент қатлами қўзғалмас, адсорбент қатлами ҳаракатланадиган ва адсорбент мавҳум қайнайдиган. Биринчи турдаги адсорберлар даврий, қолган икки хили узлуксиз ишлайди.




    1. Download 2,58 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish