80
Февраль 2022 10-қисм
Тошкент
‘‘ЎЗБЕКИСТОНДА МИЛЛИЙ ТАДҚИҚОТЛАР: ДАВРИЙ АНЖУМАНЛАР:’’
ҚАДИМИЙ МАНБАЛАРДАН ТЎҒРИ ФОЙДАЛАНИШНИНГ АҲАМИЯТИ
Раҳимов Исломжон Вохиджон ўғли,
Комолиддин Беҳзод
номидаги
Миллий Рассомлик ва дизайн
институти 2-босқич
магистранти
Телефон:+998998844245
islomjonrahimov04@gmail.com
АННОТАЦИЯ:
Ушбу тезисда, тарихий ҳужжатлар ҳолатини таҳлил қилиш, сақлаш
шароитларини яхшилашнинг илмий асослари ва амалиёти, манбанинг умрини узайтириш,
уларни йўк бўлиб кетиш хавфини олдини олиш учун уларни сақлаш хоналари ва фойдаланиш
жойларида белгиланган талабларга қатъий амал қилиш зарурати хақида атрофлича фикр
юритиш имконига эга бўлинди.
КАЛИТ СЎЗЛАР
:
Консервация, маданий мерос - битикли тошлар,
целлюлоза, қоғоз
асоси, қўлёзма, “лавҳ” “Реставрация”, “Манбаларни сақлаш” бўлимлари, тарихий
ҳужжатлар ҳолати, сақлаш.
Консервация объект ҳолатига мос муолажа йўлини тадбиқ қилган ҳолда шикастланиш-
нинг олдини олиш ёки тўхтатиш ҳатти-ҳаракатларидир. Мазкур соҳа реставрация амалиёт-
ларининг оғир ўтиши ёки манбаларнинг енгил, зарарсиз таъмирланишини белгилайди. Хар
қандай ноёб асар манбалар хазинасидан чиқиб тадқиқодчилар қўлига ўтар экан,
мазкур
қўлёзма асарларнинг зарарсиз ўз жойига қайтишини таъминлаш нафақат реставраторлар,
балки тадқиқодчиларнинг ҳам зиммасига улкан масъулият юклайди. Қуйида целлюлоза
асосли, яъни қоғоз асосига эга бўлган қўлёзма китоблар, тарихий ҳужжатлар, миниатюра-
лар, босма асарларни махсус сақлаш шароитлари ва улардан тўғри фойдаланиш хусусида
сўз юритамиз.
Қоғоз, чарм туркумидаги табиий ашёлардан таркиб топган асарларни сақлашда ушбу
қоидаларга алоҳида эътибор қаратиш лозим:
•
Ҳарорат
назорати, яъни манбалар сақланадиган ва улардан фойдаланиладиган
хоналарда ҳарорат ва намликни чегараланган меъёрда бўлишини таъминлаш. Хона ҳарорати
+18-22 С
0
даража бўлиши лозим. Агар хона ҳарорати +22 С
0
дан ортса, қўлёзма манбаларнинг
варақлари ва муқовасида қуриш жараёни руй беради. Табиийки, бу ҳолат манбаларга зарар
етказади.
Шунингдек, манбалар сақланадиган хонада намлик 35-55% миқдорида ушланиши лозим.
Намликнинг ошиши ёки камайиши қоғоз таркибининг бузилишига сабаб бўлади. Намлик
даражаси 55% дан ортса, қўлёзма саҳифаларида ортиқча намлик йиғилиб, доғлар ҳосил
бўлади. Ёки аксинча намлик даражаси 35% дан тушиб кетса, китоб муқоваси ва саҳифаларида
қуриш содир бўлади. Қуриш оқибатида эса қоғоз мустаҳкамлиги йўқолади ва бурдаланиш,
синиш аломатлари руй беради.
•
Ёруғлик назорати. Ёруғлик миқдори 50 lux/люксдан ошмаслиги шарт. Кузатишлар
натижасида қуёш нуридан тўсувчи воситалари бўлмаган хоналардаги ёруғлик 1000-5000
luхгача бўлиши аникланди. Қуёшдан келаётган ультрабинафша нурлар манба таркибини тез
бузувчи ва қисқа муддатда фойдаланишга яроқсиз ҳолга келтирувчи омилдир.
Қуйида манбалар билан ишловчи тадқиқодчилар учун мўлжалланган бир неча тавсияларни
келтирамиз.
1) Қўлёзмадан фойдаланишдан олдин ва кейин қўлларни тозалаш воситалари ёрдамида
ювиш, қўлёзма билан ишлашда махсус матоли қўлқоплардан кийиш талаб этади. Қўлёзма
китоблардан фойдаланилганда уларни 120
0
бурчак остида очилишини таъминлаш лозим.
Аксар тадқиқодчилар ўзига қулай бўлишини кўзлаб, кулёзмаларни 180
0
бурчак остида очиб
фойдаланадилар. Натижада китобнинг жузланган қисмлари зарарланади ва вақт ўтиши
билан жузлар бир-биридан ажраб кетади. Хазинада жузлари
ажралган манбаларнинг
аксарияти айни шу сабабга кўра зарарланган. Жаҳоннинг кўпгина мамлакатларидаги
кутубхоналарнинг ўқув залларида ноёб манбалардан фойдаланишда
махсус воситалар
қўлланилади. Бизда улар “лавҳ” деб номланади.
2) Манбалардан фойдаланиш жараёнида турли егулик ёки ичимликларни истеъмол