Namangan davlat universiteti tabiiy fanlar va ekologiyaga oid ayrim muammolar



Download 5,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/268
Sana23.06.2022
Hajmi5,91 Mb.
#697279
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   268
Bog'liq
TABIIY FANLAR VA EKOLOGIYAGA OID AYRIM MUAMMOLAR XVII

.
 
Бу 
жараён ҳозирги вақтда ҳам турлича кўринишда давом этаётганлигини кузатиш 
мумкин. Бу эса инсон хўжалик фаолиятининг таъсири воҳаларда, жумладан Фарғона 
водийсининг ҳам барча воҳаларида, антропоген ландшафтларнинг бир қатор 
типларини вужудга келишига ва ривожланишига олиб келди. Бундай нохуш 
ландшафт-экологик муаммоларни Марказий Фарғонада барпо этилган водийнинг 
энг йирик Қўқон воҳаси ландшафтларида ҳам кузатиш мумкин. Бинобарин 
антропоген ландшафтларни тадқиқ этиш, карталаштириш ва таснифлаш билан 
бирга уларнинг ландшафт-экологик ҳолатини оптималлаштириш масаласи ҳам
алоҳида эътиборга моликдир. Фарғона водийси ҳудудларини ландшафт-экологик 
шароитининг шаклланиши ва ривожланишини асосий қонуниятларини ўрганиш
ва экологик шароитини яхшилашнинг илмий-методик асосларини ишлаб чиқиш, 


Tabiiy fanlar va ekologiyaga oid ayrim muammolar (Ilmiy maqolalar to’plami) XVII
54 
воҳа ландшафтларини экологик жиҳатдан оптималлаштириш ҳозирги даврнинг 
муҳим долзарб ва замонавий муаммоларидан ҳисобланади. 
Марказий Фарғона чўллари табиатига антропоген таъсирнинг кучлилиги 
маданий ландшафтларни вужудга келиши билан бирга ландшафт-экологик 
муаммоларни ҳам келтириб чиқармоқда. Бу нохуш экологик муаммолар 
чўлларнинг микроиқлими, ер усти ва ер ости сувлари, тупроқ, ўсимлик ва ҳайвонот 
дунёсига хос бўлиб, бу табиий компонентларнинг ўзаро таъсири барча 
ландшафтларга таъсири демакдир. Антропоген омиллар натижасида табиатнинг 
бир ёки икки компонентини ўзгартириш билан барча компонентларга ҳам таъсир 
этиб, унинг тадрижий ҳолати, вазифаси ва мувозанатини бузилишига сабаб бўлади. 
Натижада чўл ландшафтларида салбий экологик жараёнлар вужудга келиши 
мумкин, 
мавжуд 
ўрмонларни 
кесиш 
тупроқ 
эрозиясини 
кучайишига, 
микроиқлимни ўзгаришига, чучук сув ресурсларини камайиб, табиий ўсимлик ва 
ҳайвон турларини йўқолиб боришига олиб келади [3] . 
Ўзлаштирилган чўл ҳудудларида дехқончилик маданиятига амал қилмай иш 
олиб борилиши натижасида ўрмон ва боғларнинг мол боқиладиган ўтлоқларнинг 
йўқолиб бориши, кенг кўламдаги шудгорлаш майдонларининг вужудга келиши 
тупроқ эрозиясига (емирилишига) сабаб бўлади. Шунинг учун ўтмишда эрозиянинг 
турли кўринишларининг олдини олиш мақсадида, чўлларнинг ўзлаштирилган 
ҳудудларига турли дарахт ва ўсимликларни ўтқазиш ишлари йўлга қўйилган. 
Лекин Фарғона водийсининг арид ҳудудларидаги мавжуд ландшафт типлари 
кучли антропоген тазйиққа учраганлиги, табиатини муҳофаза қилишда қуйидаги 
бир қатор нохуш зкологик муаммолар мавжудлиги билан ажралиб туради:

сизот сувлар сатҳи ва минерал таркибининг ўзгариб бориши; 

иккиламчи шўрланишларнинг пайдо бўлиши ва шўрлашган ерлар 
кўламининг кенгайиб бориши; 

кимёвий ва минерал ўғитларни меъёридан ортиқча қўлланилиши 
оқибатида сув, тупроқ, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг зарарланиши ҳамда 
қишлоқ хўжалик экинлари, аҳоли ичида турли касаллликларни келиб чиқиши; 

табиий ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг деярли ўзгаришга учраганлиги ва 
айрим турларни йўқолиб кетаётганлиги; 

барпо этилган саноат корхоналарининг номувофиқ жойлаштирилиши 
оқибатида 
уларнинг 
зарарли 
чиқиндилари 
томонидан 
атроф-муҳитнинг 
ифлосланиши кабилар кузатилмоқда. 
Ҳозирги кунда Марказий Фарғона чўлларида амалга ошириладиган энг 
муҳим устивор вазифалар жумласига қуйидагиларни киритиш мумкин: 

суғориш тизимлари ва иншоотларини қайта реконструкция қилиш;

ўзлаштирилган ерлардан самарали фойдаланиш, табиий ва иқтисодий 
географик омилларни ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалик экинларини ландшафт 
типларига мослаштириб жойлаштириш;

вужудга 
келтирилган 
антропоген 
ландшафтларни 
рекультивациялаштириш, 
фойдаланиш 
учун 
яроқсиз 
бўлган 
географик 
мажмуаларни оптималлаштириш ва уларнинг геоэкологик мувозанатини тиклаш; 



Download 5,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish