Tabiiy fanlar va ekologiyaga oid ayrim muammolar (Ilmiy maqolalar to’plami) XVII
147
Тупроқдаги
сувўтлар
қоронғуликда
ҳаёт
кечирадиган
ягона
эмас.
Микросувўтларни кириш қисмидан анча узоқдаги ғорларда, қуёш ёруғлигини 0,06-
0,07 % гина тушадиган сув остида яшайдиганлари ҳам бор.
Тупроқ сувўтлари ғаройиб физиологик хусусиятларга эга эмас, тупроқ
муҳитининг ўзига хослигини акс эттира олади. Тупроқ цианопрокариотларининг
хусусияти уларнинг озиқланишининг турли-туманлигидадир.
Микросувўтларга фототрофия, фотолитотрофия ва фотоорганотрофиялар
хос. Цианопрокариотларнинг кўпчилиги фотолитоавтотрофлар ҳисобланади ва
аксарият қисми бир тип моддалар алмашинувидан иккинчисига ўта олади.
Кўплаб сувўтлар облигат соясеварликларини
ҳам ёддан
чиқармайлик, озгина ёруғликдан ҳам фойдалана оладилар. Голлербах ва Штина
(1976) маълумотларига кўра ёруғликни 0,04-0,1% да ҳам
фотосинтезни амалга
оширадилар, бу уларнинг тирикликларидан далилдир.
Облигат автотрофлар зарур углеродни турли йўллар билан ўзлаштирадилар.
Бу организмлар СО
2
ни қайтарилиши фотосинтез типи бўйича фоторедукция ёки
хемосинтез туфайли содир бўлади.
Цианопрокариотларнинг айримлари СО
2
нинг қайтарилишининг уч жараёни
–
фотосинтез, фоторедукция ва хемосинтез жараёнлари туфайли амалга ошира
оладилар, уларнинг маҳсулоти ўзаро жуда яқин. Цианобактерия Nostoc commune ва
яшил Chlorella vulgaris ёруғликда фотосинтезни ёки фоторедукцияни, қоронғуда
хемосинтезни амалга ошира олади.
Фоторедукция бу–фотосинтезнинг кислородсиз типи. Цианобактерияларнинг
кўпчилиги
кислородсиз
фотосинтезни
амалга
оширади.
Мутахассислар
таъкидлаганларидек кислородсиз фотосинтезни цианопрокариотлар, шу жумладан
Ностокда ҳам бу жараён икки йўл билан амалга ошади.
Ҳозирги пайтда кислородсиз фотосинтез қобилияти цианобактерияларнинг
турли гуруҳларида қайд этилган. Шунга қарамай СО
2
ўзлаштирилиши бу жараёнда
ҳар иккала ҳолатда ҳам жуда кам.
Цианопрокариотларни бир типдаги фотосинтездан шароит ўзгариши
билан
иккинчи типдаги фотосинтезга ўта олишлари улардаги моддалар алмашинувини
кенг диапозонлигидан далолат беради ва у муҳим экологик аҳамиятга эга.
Кўплаб цианопрокариотларни органик моддаларни қоронғи
шароитда
ўзлаштира олишларига анчадан бери маълум. Микросувўтлар, айниқса, яшил
моддалар алмашинувини фотосинтездан то тунги хемогетеротрофгача муҳим
шароитларига кўра ўзгартира оладилар. Цианопрокариотларнинг озиқланишида
турли типдаги озиқланишларни бўлиши турли экологик омилларнинг таъсири
орқали улардан энг муҳимлари – ёруғлик, улар мавжуд бўлган яшаш муҳитидаги
минерал
ва
органик
бирикмаларнинг
таркиби,
оксидланиш-қайтирилиш
жараёнлари ва рН га боғлиқ амалга ошади.
Қоронғида тўла холда органик модда ҳисобига яшайдиган айрим сувўтлар у
ёки бу органик моддани
фотосинтезлаш билан биргаликда, яъни фотоорганотрофия
ёки миксотрофия кўплаб микросувўтларга хос хусусият.
Ҳозирги
пайтда
мутахассислар
тупроқ
сувўтларини
икки
усулда
озиқланишларига тарафдорлар: