Tabiiy fanlar va ekologiyaga oid ayrim muammolar (Ilmiy maqolalar to’plami) XVII
148
1)
ёруғлик кириб бора оладиган жойгача фототроф ва миксотроф
озиқланилари;
2)
қоронғида гетеротроф озиқларнишлари.
Микросувўтларнинг орасида ауксотроф организмлар ва экзоген айрим
биологик фаол моддалар, хусусан, В
1
, В
12
ва биотинга эҳтиёжи борлар мавжуд.
Азот билан озиқланишга муносабатлари ҳудди юксак ўсимликлардагидай
намоён бўлади: улар азотнинг минерал кўринишдагилари – нитрат ва аммоний
тузларини осон ўзлаштирадилар.
Азотни ўзига хос ассимиляцияси, яъни атмосферадаги молекуляр азотни
боғланган холга айлантириш цианопрокариотларнинг кўплаб таксонларига, шу
жумладан, Nostoc commune турига ҳам хос. Бу ғаройиб хусусиятки, битта ҳужайрада
фотосинтез ва молекуляр азотни ўзлаштириш жойланган. Мана шу хусусият
бизнингча, цианопрокариотлардан шундай хусусиятга эга бўлган таксонларини
улар учун ноқулайлик кўп бўлган бизнинг арид минтақамизда ҳам кўплигига сабаб
бўлган томонларидан бири бўлиши керак, деб ҳисоблаймиз.
Азот билан озиқланиш цианопрокариотлар учун факультатив форма
эканлиги азотни органик бирикмалардан олиб озиқланишлари кўрсатиб ўтилган.
Бунга қарама-қарши углеродни органик бирикмалардан олишлари кўплаб
цианопрокариотларни, шу жумладан, Ностокни ҳам азотни органик формада
тегишли ферментлар ажратадиганлардан олишидир. Мочевина, амидлар,
аминокислоталар
дан
яшил микросувўтлар(ни) азотли озиқланишларида яхши
фойдаланадилар. Бошқа элементларни
ўзлаштиришлари
микросувўтларда,
цианопрокариотларда, Ностокда ҳам амалга юксак ўсимликлардагидан фарқ
қилмайди, шунга қарамай айрим алоҳида таксонларда ўзларига хос хусусиятлар
қайд этилган.
Сувўтлар кўпинча сув муҳитида асосан тарқалган бўлса-да, кўпчилиги
иккиламчи ҳолда сувдан ташқари жойлар – тупроқ юзаси, тупроқ қаъри, тоғ
қоялари, дарахт танаси каби жойларда ҳам тарқалган. Баъзи туркумларнинг
турлари Pleurococcus (P. Vulgarus), Chlorella, Trentepoheia (Tr. Umbrina), Stichococcus,
Chlorococcum дарахтларнинг пўстлоқларида бошқаларидан кўпроқ тарқалган. Нам
тропиклардаги дарахтларда эса трентеполиялар ва цианопрокариотлардан
Phormidium, Scytonema, Schirothrix; тоғ қояларида Stichococcus bacillaris, Chlorella
ellipsaidea, Chlorococcum нинг турлари; оҳакли қояларида цианопрокариотлар
асосан тарқалган. Қор ва муз тагида Chlamydomenas nivalis кўп тарқалиб, қор ва
музни қизил рангда кўринишига сабаб бўлади.
Тупроқдаги сувўтларнинг кўпчилиги пойкилоксерофитлар, яъни сув
режимига бефарқ ёққан ёғингарчилик, ҳавонинг нисбий намлиги ҳисобига
яшайдиган ўсимликлардир.
Тупроқ сувўтларининг бир қатор морфология ва физиология хусусиятлари
сувни шимиш ва уни ўзида тутиб туришни таъминлайди ҳамда қурғоқчиликда ҳам
фаолиятларини сақлайдилар. Бу хусусиятлар қуйидагиларда намоён бўлган:
1)
шилимшиқни кўп миқдорда ҳосил қилиши – яшил сувўтлар ва
цианопрокариотларнинг танасини шилимшиқ ўрамалари ва ёпқичларига боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |