Tabiiy fanlar va ekologiyaga oid ayrim muammolar (Ilmiy maqolalar to’plami) XVII
155
Билихромопротеинлар—қизил
ёки
кўк
рангдаги сувда эрийдиган оқсил
пигментлари, жуда ҳам катта люминесцентланиш хусусиятига эга.
Билихромопротеинларнинг хромофор гуруҳлари — фикобилинлар оқсил
билан
глобулин
типида
боғланган.
Фикобилинларнинг
структуравий
ташкилланишини ўрганиш шуни кўрсатдики, улар фикобилисомалар деб
аталадиган махсус тузилмаларда тўпланиши маълум бўлди. Фикобилисомларнинг
мавжудлиги фикобилин пигментларини ҳосил қилувчи организмларга хос
хусусиятдир. Цианобактерияларда уч турдаги билихромопротеин учрайди ва улар
ҳаммаси ҳам кристалл ҳолда ажратилган: С-фикоцианин; С — фикоэритрин;
аллофикоцианин. Шунингдек, цианобактерияларда учта асосий каротиноид
пигментлари топилган: каротин, эхиненон ва миксоксантофилл. Охирги икки
пигмент ўсимлик дунёсининг бошқа вакилларида учрамайди. Ушбу учта
пигментдан ташқари, бошқа баъзи каротеноид пигментлар бир қатор цианофит
турларида топилган:
афаницин;
зеаксантин; осциллоксантин
ва
лютеин.
Циянобактерия пигментларининг ноёб ва лабил таркиби туфайли улар турли
тўлқин узунликларининг нурларини ютишга эга. Циянобактериялар пигмент
аппаратининг асосий вазифаси билихромопротеин системаларидаги 2 та
фотокимёвий раекцияларда каротиноиднинг ортиқча миқдоридан ҳимоялашда
амалга оширишдир.
Протопластнинг ғайриоддий тузилиши, ўзгача пигментлар иштирокида
борадиган фотосинтез, азот боғлаш, турли хил моддаларни културал суюқликка
ажратиб чиқариш, органик моддалардан фойдаланиш усуллари, кислородга ўзига
хос муносабат — буларнинг барчаси қиёсий физиология ва биокимёнинг равнақ
топишида
янги
концепциялар
учун
материал
бўлиб
хизмат
қилади.
Циянобактерияларнинг
салбий
шароитларга
ўта
чидамлилиги,
уларнинг
субстратларга бўлган ажойиблиги, яъни уларнинг танламаслиги уларнинг қаттиқ
биологик шароитларда ҳам ҳаётнинг кашшофлари сифатида катта ролини
белгилайди. Цианобактериялар - тоғ жинслари, қоялари, тақирлар, чўллар,
тундрадаги яланғоч доғлар, Арктика тупроқларининг асосий ва доимий ҳаёт
кечирувчи жонзотлари ҳисобланади. Антарктида - қора рангларга эга бўлган,
ёруғликни энг зўр қабул қилиб оладиган, циянобактерияларнинг ҳақиқий Шоҳлиги
ҳукм
сурадиган
ҳудуд
ҳисобланади.
Ушбу
ҳолатларнинг
барчасида
циянобактерияларнинг ҳаётий фаолияти атроф-муҳитнинг ўзгаришига олиб келади,
тупроқ шаклланиши ва унинг унумдорлиги учун асос яратади.
Циянобактериялар тупроқни органик моддалар ва азот билан бойитади,
минералларнинг парчаланишига, тоғ жинсларининг нурашига ҳисса қўшади,
тупроқнинг физик хусусиятларини ўзгартиради, хусусан, унинг сувни сақлаш
қобилиятини оширади. Циянобактериялардан амалий фойдаланиш деганда унинг
тупроқ унумдорлигини ошириш каби жиҳатлар назарда тутилади. Маълумки, шоли
далаларини азот фиксацияловчи цианофитлар билан алголизация қилиш
ҳосилдорликни юқори даражада бўлишини таъминлайди. Циянобактерияларни
оммавий миқёсда етиштириш қишлоқ ҳўжалигидаги муҳим истиқболли
тадбирлардан ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |