Наманган давлат университети педагогика факультети



Download 0,84 Mb.
bet24/142
Sana03.12.2022
Hajmi0,84 Mb.
#878473
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   142
Bog'liq
Деф клиника(лого)

Ўқув жараёнини
амалга ошириш технологияси

Метод:Ақлий ҳужум, фронтал ишлаш, кичик гуруҳларда ишлаш, кичик-маъруза.
Шакл:Суҳбат-мунозара, амалий машғулот, кичик гуруҳлар ва жамоада ишлаш
Воситалар(техник ва дидактик):Маъруза матни, слайдлар, топшириқлар, тест саволлари, видеопроектор, флипчарт қоғозлар, маркер, елим, скотч, флипчарт доскаси, технологик ҳарита
Назорат: оғзаки назорат, савол-жавоб, кузатиш, ўз-ўзини назорат қилиш
Баҳолаш: Рағбатлантириш, гуруҳлар ишини баҳолаш

Кутиладиган
натижа

Қон, юрак-қон тизими, қон гуруҳлари, уларни аниқлаш, камқонлик касаллиги ва унинг олдини олиш, тўғри овқатланиш ва унинг фаолияти ҳақидаги ҳам назарий, ҳам амалий билимларга эга буладилар.

Маъруза режаси

  1. Юрак қон-томир системасининг фаолияти.

  2. Аниология ҳақида таълимот.

  3. Одам юрагининг ривожланишига қон томирларнинг боғлиқлиги.

  4. Вена қон томирларининг артерия қон томирларидан фарқи.

  5. Кичик (ёки ўпка) вена доирасининг вазифаси.



5-Мавзу. Қон. Юрак қон-томир системаси. Организмда модда алмашинуви ва энергия.
РЕЖА:

  1. Юрак қон-томир системасининг фаолияти.

  2. Аниология ҳақида таълимот.

  3. Одам юрагининг ривожланишига қон томирларнинг боғлиқлиги.

  4. Вена қон томирларининг артерия қон томирларидан фарқи.

  5. Кичик (ёки ўпка) вена доирасининг вазифаси.



Қон томирлар системаси
Қон томирлар системаси юрак, артериялар, веналар ва капиллярлар сингари мурак­каб тузилмалардан иборат.
Юрак қон томирлар системасининг марказий органи бўлиб, нерв гормонлар бошқа­рувининг таъсирида доимо бир маромда қисқариб ва кенгайиб, организмдаги қон суюқ­ли­ги ҳар хил катталикдаги қон томирлар ёрдамида ҳужайраларга ва тўқималарга озиқ мод­да­ларни олиб боради ва бошқа турли қон томирлар орқали юракка қайтиб келади. Шунинг учун барча қон томирлар икки турга бўлинади: 1) марказий орган бўлмиш юракдан чиқиб, бутун гавдага тарқаладиган ҳамма қон томирларига (ичидаги оқаётган қоннинг қан­дай­ли­гидан қатъи назар) артерия (аеr – ҳаво, terero – сақлайман, деган сўзлардан олинган) қон томирлари дейилади, чунки мурдаларнинг артерия қом томири бўш бўлганидан Гип­пок­рат биринчи марта артерия номи билап атаган; 2) ҳужайралардан, тўқималардан марказий орган ҳисобланган юракка қон олиб келадигам томирларни эса вена қон томирлари деб юритилади («Вена қон томирлари системаси»га қаралсин).
Юракдан чиқадиган артерия қон томирлари (аорта, ўпка артериялари) марказдан узоқлашгам сари толалар, тармоқчалар чиқариб, аста-секин кичиклаша боради. Ниҳоят, органлар деворида микроскоп остида кўринадиган жуда ҳам ингичка артерия толалари –артериолалар капилляр соч толасига ўхшаган қил томирлардир, уларнинг узунлиги ўрта ҳисобда 0,5 мм, кенглиги 3-3,5 микрон, яъни одам тукининг диаметридан 50 марта кичик ва девори жуда юпқа бўлади. Шу сабабли уларда қон секин оқа-ди, натижада ҳужайралар, тўқималар ва оралиқ моддаларнинг яшаши ва ишлашига зарур кислород ҳамда бошқа моддаларнинг қондан тўқималарга диффузия йўли билан ўтишига имқоният яратилади. Тўқималарга эса карбонат ангидридни ва модда алмашинуви натижасида вужудга келган бошқа моддаларни капиллярларга беради. Шундай қилиб, артериал капилляр веноз ка­пил­ляр томирларга айланади. Веноз капилляр томирлар эса аста-секин йириклашиб, охирида иккита (юқориги ва пастки) кавак вена қон томирни ташкил қилади ва юракнинг ўнг бўл­мачасига қуйилади. Қон ўнг бўлмачадан ўнг қоринчага, ундан ўпка артериялари орқали ўпкага боради. Ўпка артериясининг тармоқлари пировардида капиллярларга айла­нади ва нафас альвеолалари (пуфакчалар)ни ўраб олади («Нафас органлари системаси»га қа­рал­син). Капиллярлар эса нафас процессида карбонат ангидридни чиқаради ва кислородга бо­йийди. Кислородга бой бўлган қон ўпка веналари орқали юракнинг чап бўлмачасига қу­йи­лади. Ундан чап қоринчага ўтиб, аорта орқали юқорида айтилганидек, бутун организм бўйлаб тарқалади. Натижада организмда тўла қон айланиш доираси системаси вужудга ке­лади. Қон айланиш системаси икки доирага бўлинади: катта қон айланиш доираси юрак­нинг чап қоринчасидан бошланиб, аорта ва тармоқлари орқали барча тўқималарга, ҳу­жай­ралар ва оралиқ томирларга тарқалади, сўнгра вена қон томирлари бўлиб, юракнинг ўнг бўлмачасига қайтиб қуйилади; 2) кичик (ўпка) қон айланиш доираси юракнинг ўнг қо­рин­часидан бошланиб, ўпка артериялари орқали ўпкага боради, у ерда қон кислородга бойиб, тўртта ўпка венаси орқали чап юрак бўлмачасига қуйилади. Кичик қон айланиш систе­ма­сидаги қон томирларнинг номи уларда оқадиган қонга мос келмайди. Масалан, ўпка арте­риясидан ўпкага карбонат ангидридга бой бўлган қон-вена қони оқиб борса, ўпка ве­на­си­дан юракнинг чап бўлмачасига ўпкада нафас жараёнида кислородга бойиган қон – артерия қони оқади.
Юқорида кўрсатиб ўтилган катта ва кичик қон айланиш доираларидан ташқари, учи­нчи, яъни юрак қон айланиш доираси ҳам бор, бу доира артерия ва вена қон томир­ла­ридан тузилган. Юрак деворининг найлари тўғридан-тўғри юракнинг ўнг бўлмасига қуйилади. Одамнинг артерия системасини схема тарзида, сершох дарахтга ўхшатиш мумкин. Аор­та­ни асосий ўзан деб ҳисоблайдиган бўлсак, ундан бир қанча асосий тармоклар (уйқу арте­риялари, ўмров ости териялари, ичак тутқич артериялари ва ҳоказолар) чиқади, булар ўз навбатида иккинчи тартибдаги тармоқларга бўлинади. Бу тармоқлар ҳам шохлаб, ниҳоят капиллярларни ҳосил ҳилади. Қон томирлар диаметри ҳар хил найчалардан иборат бўлиб, уларнинг девори томирларнинг бажарадиган вазифасига кўра тузилган.
Марчелло Мальпигий (1661) биринчи бўлиб 180 марта катта қилиб кўрсатувчи линза орқали ичида қон оқаётган жуда майда (қил) томирларни кўздан кечирди ва уларга капил­лярлар деб ном берди. Одам организмида тахминан 150 миллиард капилляр мавжуд бў­либ, улар 300 триллион ҳужайрада модда алмашинувини таъминлайди. Агар ана шу ка­пиллярлар бир-бирига уланса, узунлиги 100 минг километрга тенг «тизимча» ҳосил бўлар эди, бу тизимча ер юзини 2,5 марта ўрашга етар эди. 1957 йилда капиллярларда қон ай­ла­ниши муаммосига бағишланган анжуманда «микроциркуляция» атамаси тилга олинди: Микроциркуляция рўй берадиган (қил томирлар) микроциркулятор йўлларни ўрганиш би­лан биринчи бўлиб академик В. В. Куприянов шуғулланади. Маълум бўлишича, модда ал­машинуви рўй берадиган микротомирларда босим ниҳоятда пасайиб (15 мм симоб усту­ни­га тенг), қон оқиш тезлиги секундига 0,5 ммта тенг бўлар экан. Бу ҳол аортадагига нис­ба­тан 500 минг марта кам.
В. В. Куприянов (шогирдлари билан) микротомирларнинг ичида қон юриши (мик­ро­циркуляция)ни ўрганиб чиқиб, микроциркулятор йўлларни 5 қисмга: артериола, пре­ка­пил­ляр, капилляр, посткапилляр, венулага бўлиб берди. Артериолалар майда артерия шох­ла­ридан мускул қаватидаги силлиқ мускул толаларининг бир қатор жойлашиши билан фарқ қилса, прекапиллярларда ушбу қават узлукли (бўлиб-бўлмай) ҳолда бўлади, эластик қават бўлмайди. Прекаиллярларнинг капиллярларга ўтиш ерида мускул толаларининг тўпланган ерлари (сиқувчи) учраб, улар прекапиллярлардан капиллярларга ўтишни бошқариб тура­ди. Капиллярлар микротомирларнинг асосий бўғими бўлиб, модда алмашинуви ана шу ер­да рўй беради. Капилляр девори фақат бир қават эндотелий ҳужайраларидан иборат хо­лос, мускул ҳужайралари мутлақо бўлмайди. Эндотелий устини базал парда ўраган. Барча ка­пиллярлар бир вақтда ишламайди, шунинг учун функционал жиҳатдан капиллярлар уч гу­руҳга бўлинган (Г. И. Мчидлишвилидан): 1) ишлаб турган капиллярлар, булардан қон бар­ча элементлари билан оқиб туради; 2) плазматик капиллярлар, ичида фақат қон зардоби (шаклли элементларисиз) оқиб туради ва 3) ёпиқ капиллярлар, булар ишламай турган капиллярлардир.
Ички ва ташқи таъсиротлар туфайли ишлаб турган капиллярлар плазматик ёки ёпиқ капиллярларга ўтиб туриши мумкин. Масалан, қон томирларни қон кенгайтирувчи дори­лар таъсирида очиқ (ишлаб турувчи) капиллярлар 2-4 марта кўпайиши ёки қуруқ овқат ис­теъмол қилинганда ишлаб турган буйракдаги қон томир коптокчалари 60 дан 30 фоизгача кичрайиши мумкин (Г. И. Мчидлишвили).
Артериялар қон томирлар деворининг тузилишига қараб икки турга бўлинади. Улар­нинг баъзиларида (аорта, ўпка артерияси ва аорта равоғи тармоқларида) эластик тўқима­лар кўпроқ бўлиб, бундай артериялар эластик кўринишдаги артериялар деб аталади. Қол­ган артериялар деворида эса мускул қавати кўпроқ ривожланган бўлиб, улар тегишлича мускул кўринишидаги артериялар деб юритилади. Қон томирлар эластик бўлганлиги ту­файли ҳамма вақт юракнинг қисқаришига ва кенгайишига (чўзилишига ва асли ҳолига қайтишига) мослашиб туради. Натижада қон томирлар ва деворида мускул қавати ўзининг эластик хоссаларига кўра, юрак ишига бирмунча ёрдам беради ва қон айланишини осон­лаштиради. Қон томирлар юпқа қўшувчи тўқима билан қопланган бўлади ва деворлари ўзига хос артерия ҳамда вена қон томирлари қон билан таьминлайди.
Бундан ташқари, томирларнинг марказий нерв системасига алоқадор нерв толалари ва охирлари – рецепторлари бўлади. Рецепторлар тегишлича қон томирлар ишини тар­тиб­га солиш вазифасини бажаради.

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish