Наманган давлат университети педагогика факультети


Томирлар системаси ҳақида таълимот (Ангиология)



Download 0,84 Mb.
bet25/142
Sana03.12.2022
Hajmi0,84 Mb.
#878473
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   142
Bog'liq
Деф клиника(лого)

Томирлар системаси ҳақида таълимот (Ангиология)
Ангиология (томирлар системаси таълимоти) грекча ангион сўзидан олинган бўлиб, XVIII асрдан бошлаб атама сифатида ишлатилади.
Томирлар системаси организмда бошқа органлар системаси сингари муҳим вазифани бажаради. Томирлар ичидаги суюқликлар (қон, лимфа) ҳужайра ва тўқималарнинг ҳаёти учун зарур бўлган барча моддаларни етказиб беради, шу билан бирга уларнинг тарки­би­да­ги оргаиизмга керакмас (чиқинди) моддаларни маълум органлар (буйраклар)га олиб бора­ди. Шундай қилиб, томирлар системаси қон томирлар системаси, лимфа системаси ва қў­шимча тузилмалардан таркиб топган.
Юрак
Юрак мускулдан тузилган аъзо бўлиб, кўкрак қафасида жойлашган. Юрак одам ҳаё­тининг охирги дақиқасигача ҳамма вақт муттасил қисқариб (систола) ва кенгайиб (диас­то­ла) туради ва бутун организмга қон етказиб беради. Шундай қилиб, юрак организмдаги қон айланиш системасида муҳим ўрин эгаллайди ва марказий аъзолардан бири ҳисоб­ла­на­ди. Ўрта яшар одамнинг юраги минутига ўрта ҳисобда 70-75 марта, бир суткада эса 100000 марта қисқара олади. Бу шу вақт ичида 20 тонна юкни бир метр баландликка кў­та­риш кучига тенг демақдир.
Одам юрагининг ривожланиши қон томирлар ва плацентанинг такомил этишига чам­барчас боғлиқ бўлади. Юрак эмбрионининг учинчи ҳафтаси охирларида бирламчи ичак олдинги қисмининг остида мезенхимадан вужудга келади, парасагиттал ҳолатда жой­лаш­ган иккита эндокард халтачасидан такомил этади. Кейинчалик ана шу эндокард хал­та­ча­ла­ри деворида мезенхимадан эндотелий қавати – эндокард пайдо бўлади. Ривожланиш дав­рида эндокард халтачаларининг медиал деворлари ўзаро қўшилиб, битта умумий юрак оралиқ деворини ҳосил қилади. Лекин мезенхимадан ҳосил бўлган бу девор тез йўқолиб, юрак бўшлиғида қон ҳужайраларига айланади. Натижада битта умумий юрак халтачаси ҳосил бўлади. Ана шу бирламчи юрак ичакнинг бош қисмига юракни ўраб турган сероз халтача (юракнинг орқа тутқичи) ёрдамида ва тананинг олдинги деворига юракнинг қорин тутқичи орқали бирлашган бўлади. Кейинчалик юракнинг орқа тутқичи орқа кўкс орали­ғини ҳосил килади, қорин тутқичи эса бутунлай йўқолади.
Юракнинг мускул қавати – миокард эндокард халтасининг атрофида сплон­х­но­том­нинг висцерал варағидан ҳосил бўлади ва юрак найчаси бўшлиғида сероз парда билан қопланади. Пировардида сероз пардадан юрак халтачаси-перикард ҳосил бўлади.
Юракнинг ривожланиш даврида юрак найчаси эпикардга қараганда тезроқ ўсади ва «S» шаклида бўлади. Кейинчалик «S» шаклидаги юрак найчасининг олдинги қисмидан юрак олди бўлмачаси, унинг қулоғи ва sinus venosus пайдо бўлади. Юрак қоринчалари эса «S» шаклидаги найчанинг пастки бўлагидан ривожланади.

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish