Наманган давлат университети педагогика факультети



Download 0,84 Mb.
bet33/142
Sana03.12.2022
Hajmi0,84 Mb.
#878473
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   142
Bog'liq
Деф клиника(лого)

Нерв толасининг тузилиши
Нерв толаси нерв ҳужайраларининг ўсиқчасидир. Нерв толаси неврофибриллардан тузилган ўқ цилиндрдан иборат бўлиб, нерв импульсларини ўтказишда иштирок этади.
Ўқ цилиндр иккита парда билан ўралган. Ўқ цилиндрни бевосита ўраб турувчи пар­дани миелин парда дейилади. Миелин парда ҳар хил липоидлардан (лецитин, гликолипин, фосфолипин ва холестериндан) ташкил топган. Миелин парда ўқ цилиндрни бутунлай ўрай олмайди. Баъзи жойларда у ингичкалашиб, қисишмалар ҳосил бўлади. Бунга Ранвье қисишмалари дейилади. Икки қисишма орасида жойлашган нерв толаси бўлагига нерв толасининг сегменти дейилади.
Миелин парда ўқ цилиндрдан ўтаётган нерв импульсларини изоляция қилиш функ­циясини бажаради.
Миелин парданинг устидан ўраб турувчи пардага Швани пардаси дейилади. Швани пардасининг миелин пардадан фарқи шундаки, у қисишмалар ҳосил қилмайди ва унинг ўз ҳужайралари бўлади. Швани пардасининг ҳужайралари невроглия туридаги ҳужайралар­дандир.
Периферик нерв системасида икки хил нерв толаларини учратиш мумкин:

  1. Миелинли нерв толалари.

  2. Миелинсиз нерв толалари.

Миелинли нерв толалари деб, миелин ва Швани пардалари билан ўралган нерв тола­ларига айтилади.
Миелинсиз нерв толалари деб, фақатгина Швани пардаси билан ўралган нерв то­ла­ларига айтилади. Бундай нерв толаларида миелин парда бўлмайди.
Периферик симпатик нервлар асосан миелинсиз нерв толаларидан, соматик нервлар эса миелинли нерв толаларидан иборат. Миелин парданинг функцияси ўқ цилиндрдан ўтаётган импульсларнинг атрофга тарқалиб кэтишига (индукцияланишга) йўл қўймас­лик­дир, яъни у изолятор вазифасини бажаради. Шунинг учун миелинсиз нерв толаларининг ўтказиш тезлиги миелинли толаларга қараганда секинроқ бўлади. Айрим миелинли нерв толаларининг импульсларини ўтказиш тезлиги 30 – 80 м/сек бўлса, миелинсиз толали сим­патик нервларнинг ўтказиш тезлиги атиги 0,7 – 1,3 м/сек га тенг.
Маълумки, периферик нервлар нерв толаларининг йиғиндисидан ташкил топган. Бу нерв толаларини бир-бири билан бирлаштириб, тутамчалар ҳосил қилувчи бириктирувчи тўқимага эндоневрий дейилади. Алоҳида гуруҳлар ҳосил қиладиган бу тутамчалар эса пе­риневрий ёрдамида ўзаро бирлашиб туради. Мазкур тутамчалар йиғиндисини ташқи то­мондан ўраб турувчи умумий бириктирувчи тўқимага эпиневрий дейилади.

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish