Наманган давлат университети педагогика факультети



Download 0,84 Mb.
bet41/142
Sana03.12.2022
Hajmi0,84 Mb.
#878473
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   142
Bog'liq
Деф клиника(лого)

3. Эфферент неврон – марказдан қочувчи неврон. Бу кисм қабул қилинган қўзға­лиш­ларни ишчи органга етказиб беради.
Кўзғалишнинг тўхтовсиз ўтиб туриши, рефлекс хосил бўлиши рефлектор ёйнинг ши­кастланмаганлигини кўрсатади. Рефлектор ёйнинг ана шу невронидан бири зарарланса, рефлекснинг йўқолишига ёки сусайишига олиб келади. Рефлексларнинг ўзгариши ёки бу­зилиши бош миядан орқа мияга келувчи марказий невронларнинг зарарланганлигидан ҳам дарак беради.
Қуйидаги рефлексларни текшириб кўриш амалий аҳамиятга эга:

  1. Пай рефлекси ва цериостал рефлекслар.

  2. Бўғим рефлекслари.

  3. Тери рефлекслари.

Пай рефлекслари. Пай рефлекслари невргологик болғача ёрдамида пайларга уриб текширилади.
Асосан 4 хил пай рефлексини текшириш айниқса муҳим аҳамиятга эга:

  1. икки бошли мускул рефлекси;

  2. уч бошли мускул рефлекси,

  3. пателляр ёки тизза рефлекси;

  4. Ахилл рефлекси.

Ҳар бир пай рефлексининг рефлектор ёйи орқа миянинг маълум бир сегменти орқали ўтади. Шу сегментнинг зарарланиши пай рефлексларининг пасайишига ёки йўқолишига сабаб бўлади.
Бицепс рефлексининг (BR) рефлектор ёйи С5 – С6 сегментлар орқали ўтади.
Беморнинг қўли кўрсатилганидек, текширувчининг қўлида, тирсакдан ярим букилган ҳолда туради. Бу мускулнинг пайига неврологик болғача билан урилганда билак букилади ва яна ёзилади.
Трицепс рефлексининг (ТR) рефлектор ёйи С6 – С7 сегментлар орқали ўтади.
Текширилувчининг қўлини кўрсатилганидек, тирсаги юқорисидан ушлаб, горизонтал ҳолатда кўтарилади. Бунда беморнинг билаги эркин ҳолда осилиб туриши лозим.
Уч бошли мускулини пайига неврологик болғача билан урилганда билак бироз ёзилиб яна букилади.
Пателляр рефлекснинг (РR) рефлектор ёйи L2 – L4 сегментлар орқали ўтади. Бу рефлекс қуйидагича текширилади:

  1. Бемор бир оёғини кўрсатилганидек иккинчи оёғига чалиштиради. Сон­нинг тўрт бошли мускули пайига неврологик болғача билан урилганда болдир кўта­рилиб, яна паст­га тушади.

  2. Беморнинг оёғини кўрсатилганидек тиззасининг гагидан кўтариб, юқорида ай­тил­ган пайга неврологик болғача билан урилганда оёқ тизза бўғимидан ёзилиб яна букилади.

Ахилл рефлекси (АК) болдир уч бошли мускулининг рефлексидир. Рефлектор ёйи S1–S2 сегментлар орқали ўтади. Уни текшириш усуллари қуйидагича:

  1. бемор кўрсатилганидек, стулга тиззаси билан чиқиб туради ва неврологик болғача билан унинг Ахилл пайига урилса, оёқ панжаси букилади.

  2. бемор кўрсатилганидек ҳолатда ётқизилади, оёғини тиззасидан букилади ва оёк панжасининг учидан ушлаб бир оз юқорига кўтарилади. Ана шу ҳолагда Ахилл пайига неврологик болғача билан урилса, оёқ панжаси букилади.

Билак периостал рефлекси – билак суягининг периостал пардасида вужудга келади­ган рефлексдир. Рефлектор ёйи С5 – D1 сегментлар орқали ўтади.
Билак суягига неврологик болғача билан урилганда билак букилиб, яна ёзилади.
Бўғим рефлекси ёки Майер рефлекси: бемор бармоқларини ёзиб туради ва шунда 3 ёки 4-бармоқлар асосий фалангасидан букилса, 1-бармоқнинг асосий фалангаси букилиб охирги фалангаси ёзилади.

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish