Кутиладиган
натижа
|
Бош мия ярим шарларининг тузилиши ва уларнинг ривожланиши, бош мия ва орқа мия нервлари, уларнинг тузилиши, ўзаро алоқадорлик жиҳатларини аниқлайдилар
|
Маъруза режаси
|
Орқа миянинг хусусий аппарати
Пай ва тери рефлекслари
Электродиагностика
Электромиография
Орқа миянинг ўтказгич аппарати
Орқа мия пардалари ва артериялари
|
3-мавзу. Бош миянинг катта ярим шарлари. Бош мия ва орқа мия нервлари
Режа:
1.Орқа миянинг хусусий аппарати
2.Пай ва тери рефлекслари
3.Электродиагностика
4.Электромиография
5.Орқа миянинг ўтказгич аппарати
6.Орқа мия пардалари ва артериялари
Орқа мия
Орқа миянинг узунлиги 42-45 см, йўғонлиги 1-1,5 см, оғирлиги 34-38 г бўлиб, умуртқа поғонаси каналида жойлашгандир. Юқори томонда билан биринчи бўйин умуртқаси сатҳидан бошланиб, пастки томонда эса биринчи бел умурткаси сатҳида тугалланади. Тўрт ойлик ҳомилада орқа мия умуртка поғонаси каналини тўлдириб туради. Янги туғилган болада эса орқа миянинг пастки чегараси иккинчи за учинчи бел умуртқаларининг ўртасида бўлади.
Орқа мия сегментларга бўлинган. Сегмент деб орқа миянинг 2 жуфт илдизчалар чиққан бўлакчасига айтилади.
Орқа мия 8 та бўйин, 12 та кўкрак, 5 та бел, 5 та думғаза ва 1 та ёки 2 та дум сегментларидан ташкил топган (8-расм, а, б, в).
Орқа миянинг ҳар бир сегментида 2 жуфтдан илдизча бўлиб, уларнинг олдинги жуфти ҳаракат илдизчалари, ортдагиси эса сезувчи илдизчалардир. Орқа миянинг ҳар бир олдинги ва ортки илдизчалари ўзига тегишли умуртқалараро тешикдан ташқарига чиқади. Масалан, орқа миянинг иккинчи бўйин илдизчалари биринчи ва иккинчи бўйин умуртқалари орасидаги тешикдан, ундан кейинги илдизчалар эса иккинчи ва учинчи бўйин умурт-қаларн орасидаги тешикдан ташқарига чиқади.
Орқа миянинг юқори бўйин сегментлари ўзига тегишли бўйин умуртқаларининг сатҳида ётади, бел, думғаза ва дум сегментлари эса кўрсатилганидек, шу бўлимларнинг ўз умуртқаси сатҳида эмас, балки ундан юқорироқда, пастки кўкрак ва биринчи бел умуртқалари сатҳида жойлашган. Орқа миянинг бел, думғаза ва дум сегментларининг илдизчалари ўзига тегишли умуртқалараро тешиклардан чиқиш учун шу ергача умуртқа поғонасининг канали бўйлаб паст томонга йўналади. Бу сегментларнинг илдизчалари йиғиндисига «от думи» дейилади. Шундай қилиб, умуртқа поғонаси каналининг биринчи бел умуртқаси сатҳигача бўлган қисмида орқа мия, пастки қисмида эса от думи жойлашгандир.
Орқа мия ўзининг анатомик тузилиши ва тананинг қайси қисмлари билан алоқадор эканлигига кўра қуйидаги кисмларга бўлинади:
Юқори бўйин қисми – сегментларидан ташкил топган.
Бўйин кенглиги – сегментларидан ташкил топган.
Кўкрак қисми – сегментларидан ташкил топган.
Бел кенглиги – сегментларидан ташкил топган.
Орқа мия конуси – сегментларидан ташкил топган.
Мия конусининг учидан охирги ип бошланади; у 2-дум умуртқасига бириккан бўлади.
Орқа миянинг юқорида кўрсатилган қисмлари гавданинг турли соҳалари билан тахминан қуйидагича муносабатдадир: бўйин қисми – бўйин ва қисман бош терисини, бўйин мускулларини ва диафрагмани; бўйин кенглиги – қўл терисини ва унинг мускулларини; кўкрак қисми – тана терисини, унинг мускулларини ва ички органларни; бел кенглиги – оёқ терисини ва унинг мускулларини; конус қисми – чов терисини, унинг мускулларини ҳамда чаноқ органларини, сийдик пуфагининг сфинктерини нервлайди.
Орқа мияга ташқи томондан қаралса узунасига кетган эгатларни кўриш мумқин. Орқа миянинг олдинги томонида узунасига жойлашган ўрта эгат дейилади, унинг чуқурлиги 4 мм га тенг.
Орқа миянинг ортки томонида жойлашган орқа эгат дейилади, бу унчалик чуқур эмас. Мазкур эгатдан мия орасига ортки тўсиқ кириб боради.
Орқа миянинг ён томонларида иккита ён эгат: олдинги ён эгат ва орқа ён эгат жойлашган. Орқа миянинг кўндаланг кесмасида бир-бири билаи функционал ва морфологик боғланган икки қисмни кўрамиз:
Do'stlaringiz bilan baham: |