Наманган давлат университети педагогика факультети


Орқа миянинг кул ранг моддаси – уни орқа миянинг хусусий ёки сегментар аппарати дейилади. 2



Download 0,84 Mb.
bet39/142
Sana03.12.2022
Hajmi0,84 Mb.
#878473
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   142
Bog'liq
Деф клиника(лого)

1. Орқа миянинг кул ранг моддаси – уни орқа миянинг хусусий ёки сегментар аппарати дейилади.
2. Орқа миянинг ок моддаси – юқорига ва пастга йўналувчи ўтказгич йўллардан ту­зилган бўлиб, орқа миянинг ўтказгич аппарати деб аталади. Орқа мия кул ранг моддаси ўртада, оқ жойлашганини кўриш мумкин.
Орқа миянинг хусусий аппарати
Орқа миянинг кўндаланг кесмасида унинг икки симметрик бўлакчадан тузилган кул ранг моддаси яққол кўзга ташланади. Бу модданинг кўриниши лотинча «Н» ҳарфини ёки капалак шаклини эслатади. Орқа миянинг ҳар бир томондаги кул ранг моддаси кул ранг бириктиргич ёрдамида ўзаро боғлангандир. Унинг ўртасида орқа миянинг марказий кана­ли жойлашган. Нормал ҳолатда бу каналнинг ичи эпендима ҳужайралари билан тўлган бўлиб, унинг атрофини эса марказий шилимшиқ модда ўраб туради.
Орқа мия марказий каналининг олдинги томонидаги кул ранг бириктиргич деб, орқа томонидаги кул ранг бириктиргич деб юритилади.
Ҳар бир томондаги кул ранг модданинг олдинга қараб чиққан қисмига олдинги шох ёки олдинги кул ранг устун дейилади. Кул ранг модданинг орқа томонга чиққан қисмига ортки шох ёки ортки кул ранг устун дейилади.
Саккизинчи бўйин сегменти (С) дан бошлаб, токи ҳамма кўкрак сегментларига ва биринчи (баъзан иккинчи) бел сегментига қадар кул ранг модда ён томонга чиққан бўлиб, унга ён шох ёки ён устун дейилади.
Ортки шох. Ортки шохнинг тубидаги торайган қисмига ортки шохнинг бўйни дейи­ла­ди. Сўнгра ортки шох бирмунча кенгаяди. Унинг ана шу кенгайган қисмига ортки шохнинг боши дейилади. Ортки шохнинг четки зона билан чегараланиб турувчи қисми эса ортки шохнинг учи деб юритилади.
Ортки шохнинг учида нерв ҳужайраларидан ташкил топган жойлашган. Унинг ол­дин­ги қисмида ортки шохнинг хусусий ядроси ётади. Еттинчи бўйин сегменти – С дан учин­чи бел сегменти – L гача бўлган оралиқдаги сегментларнинг ортки шохлари туб қисмида орқа миянинг дорзал ядроси жойлашган. Мазкур ядро ҳужайраларининг аксонлари спино­це­ре­белляр йўлларни ҳосил қилади. Микроглияни мезоглия ёки Гортег ҳужайралари деб ҳам юритилади.
Олдинги шох. Олдинги шохда ҳаракатлантирувчи неврон ҳужайралари гуруҳ-гуруҳ бўлиб ётади. Ҳар бир гуруҳ невронлар ўзига тегишли бўлган мускулларнигина нервлайди.
Олдинги шох ҳужайралари ички ва ташқи ядроларга бўлинади. Ички ядронинг ўзи ҳам олдинги ва орқа ҳужайра гуруҳларига бўлинади. Бу ҳужайралар орқа ва белнинг узун ва калта мускулларини нервлайди. Ташқи ядро ҳам бир неча гуруҳларга бўлинади. Бўйин ва бел кенглигида ташқи ядролар йўғонлашади, яъни ана шу ядроларни ташкил этувчи ҳужайраларнинг сони кўпаяди.
Олдинги шохдаги ташқи ядронинг олдинги гуруҳ ҳужайралари елка ва тос камар­ла­рининг мускулларини, олдинги шохнинг бўйин ва бел кенгликларида ётувчи ташқи ядро­нинг марказидаги ҳужайралар гуруҳи елка ва сон мускулларини, ташқи ядронинг орқа гу­руҳ ҳужайралари билак ва болдир мускулларини ва ниҳоят, олдинги шох ташқи ядросининг орқа томонидаги ҳужайралар қўл ва оёқ панжаларининг мускулларини нервлайди.
Орқа миянинг кўкрак қисмидаги ён шохлар майда симпатик ҳужайралар тўплам­лари­дан иборат.
Орқа мия олдинги ва ён шохларйдаги ҳужайраларнинг аксонлари орқали ташқарига чиқиб, олдинги илдизчаларни ҳосил қилади. Ортки илдизчалар эса умуртқалар орасида жойлашган орқа мия ганглияси ҳужайраларининг аксонларидан ташкил топади. Бу ил­диз­чалар орқа миянинг ортки шохига кириб боради ва тугалланади. Ортки илдизчаларнинг бир қисми ортки тизимчага киради.
Спинал ганглиянинг периферик толалари олдинги ҳаракатлантирувчи илдизча билан бирлашиб, умуртқалараро тешик орқали ташқарига чиқади. Олдинги ва ортки илдизчалар бирлашиб, ташқарига чиққанидан сўнг, улар орқа мия нервлари номини олади. Орқа мия нервларининг бир-бири билан қўшилиши натижасида нерв чигаллари ҳосил бўлади. Нерв чигалларидан эса маълум периферик нервлар чиқади.
Орқа миянинг сегментар аппарати функционал жиҳатдан оддий, шартсиз рефлекслар органи ҳисобланади. Оддий шартсиз рефлексларнинг рефлектор ёйлари шу аппаратда бир­лашади.

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish