Наманган давлат университети педагогика факультети


Калта, сершох ўсиқчалар (дендиритлар) 2



Download 0,84 Mb.
bet30/142
Sana03.12.2022
Hajmi0,84 Mb.
#878473
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   142
Bog'liq
Деф клиника(лого)

1. Калта, сершох ўсиқчалар (дендиритлар)
2. Узун ўсиқча (аксон ёки неврит)
Аксонларнинг тузилишига қараб нерв ҳужайралари икки турга бўлинади.
Биринчи турдаги ҳужайра – катта ва аксонлари узун бўлиб (масалан, пирамида йўли, спиноталамик ва ганглиобульбар йўллар), узун нерв йўлларини ташкил этади. Бу аксонлар бошқа кўп нейронлар билан алоқада бўлади. Айрим ҳужайралар аксонининг узунлиги бир метрдан ошади, шунинг учун унинг ҳажми ҳужайра ҳажмидан бир неча марта катта бў­ла­ди. Одам орқа миясидаги олдинги шох ҳужайранинг ҳажми 864000 куб микрон бўлса, ак­соннинг ҳажми 108000000 куб микронга тенг. Демак, аксоннинг ҳажми ҳужайра ҳажми­дан 125 марта катта.
Иккинчи турдаги ҳужайраларнинг аксонлари калта бўлиб, ҳужайрадан узоқлаш­мас­даноқ тугалланувчи толаларга бўлинади. Буларга оралиқ невронлар дейилади. Уларнинг функцияси импульсларни бир ҳужайрадан иккинчисига ўтказишдир.
Нерв тўқимасини кумуш билан импергнация қилинганда дендритларнинг атрофида жуда кўп ўсимталар борлиги кўрилади. Бу ўсимталарнинг диаметри 0,5 микронга тенг. Маймун миячасининг Пуркинье ҳужайрасида 61000 дан ортиқ ўсимта борлиги ҳисоблаб чиқилган. Ўсимталар ҳар хил зарарли ташқи таъсирларга нисбатан сезгирдир. Турли пато­логик жараёнларда эса уларда катта ўзгаришлар рўй беради.
Ҳар бир нерв ҳужайраси қандай шаклда бўлишидан қатъи назар, қуйидаги таркибий қисмлардан, яъни ядро, протоплазма, нейрофибрилл аппарат, хроматин модда, яъни Ниссл субстанцияси ва бошқалардан ташкил топган.
Ядро. Ҳамма нерв ҳужайраларининг ядроси аксари думалоқ шаклга эга. Ядронинг катталиги ўрта ҳисобда ҳужайранинг тўртдан бир қисмига тенг бўлиб, кўпинча ҳужай­ра­нинг марказида жойлашган бўлади. Орқа мия Кларк устуни ҳужайраларининг ядролари, шунингдек вегетатив нерв системасидаги баъзи бир ҳужайраларнинг ядролари ҳужайра марказида эмас, балки унинг четида жойлашгандир.
Нерв ҳужайрасининг ядроси суюқ модда бўлиб, юмалок ёки овал шаклга эга. Ядро 600 – 1000 А°га тенг бўлган икки қават липопротеид пардадан иборат. Ядро билан прото­плазма ўртасида фаол модда бу пардаларда тешиклар пайдо бўлиб, улар орқали ядрога турли моддаларнинг молекулалари киради.
Нерв ҳужайраси протоплазманинг хроматин моддаси каби ядро суюқлиги ҳам нук­леопротеидлардан тузилган. Ядронинг 10 фоизини мой ташкил этади. Ферментлардан иш­қорий фосфатаза кўп миқдорда учрайди ва организм қанча ёш бўлса, бу фермент шун­ча­лик фаол бўлади. Нерв ҳужайрасининг ядросида ҳолинестраза, карбонгидратаза каби фер­ментлар ҳам учраб туради.
Ядро ичида бир ёки икки дона ядроча жойлашган. Унинг ҳажми киши умрининг би­ри­нчи ярмига қадар катталашиб боради. Ядроча асосан рибонуклеопротеидлардан тузил­ган.
Ҳужайра ядроси невроннинг трофик маркази бўлганлиги туфайли у ҳужайра ва унинг ўсиқчалари трофикасини бошқариб туради.
Жинсий хроматин ёки сателлит. Сателлит – ядро ичида жойлашган, диаметри 1 мик­рон бўлган юмалоқ шаклдаги аёллар ҳужайрасига хосдир. Эркакларнинг нерв ҳужайра­ла­рида атиги 5 % учрайди. Сателлит кўпинча ядро ёнида жойлашган бўлади. Унинг ўзи нук­леин кислоталардан тузилган. Сателлит аёл ҳужайрасининг ядроларига хос тузилма бўл­га­ни учун, унинг бор ёки йўқлиги жинсни аниқлашда катта аҳамиятга эга. Шу сабабли «жинс хроматини» деб аталади.
Патологик шароитда ядро ҳужайранинг марказидан чет қисмига сурила бошлайди. Бунга ядро эктопияси дейилади. Айрим ҳолларда ядро эриб ёки парчаланиб кетади. Бу ҳо­диса кариолиз ёки кариорексис деб аталади. Ядронинг зарарланиши бутун ҳужайра тола­ларининг нобуд бўлишига олиб келади.

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish