Ёғлар алмашинуви. Ёғлар ҳам оқсилларга ўхшаш одам организмида пластик ва энергетик аҳамиятга эга. 1 г ёғ организмда кислород таъсирида
оксидланиб, 9,3 ккал энергия ажратади. Ёғлар икки хил бўлади: ҳайвон ёғлари (думба, чарви ёғлари, сариёғ, балиқ ёғи, тухум сариғи таркибидаги ёғ кабилар); ўсимлик мойлари, (пахта, кунгабоқар, зиғир, кунжут, маккажўхори, зайтун мойлари). Думба, чарви ва тухум сариғи таркибидаги ёғларда холестерин моддаси кўп. Бу модда атеросклероз (қон томирларининг қаттиқлашиб, мўртлашиб ва торайиб қолиши) касаллиги юзага келишига сабаб бўлади. Шунинг учун ёши 40 дан ошган одам ҳайвон ёги ва тухумни камроқ истеъмол қилиши керак.
Ўсимлик мойларида, айниқса, зайтун мойида тўйинмаган мой кислоталар бўлиб, улар холестерин моддасини эритади ва унинг организмдан чиқиб кэтишига шароит яратади. Шунинг учун ўсимлик мойлари ёши улғайган одамларда атеросклероз касаллигининг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга.
Одам организмининг физиологик эҳтиёжига кўра, бир кеча-кундузги овқат таркибида ёғ ва оқсил миқдори деярли тенг бўлиши керак (80 - 110 г). Кундалик овқат таркибида ёғ этишмаслиги болалар ва ўсмирлар организмининг ўсиши ва ривожланиши секинлашувига сабаб бўлади. Бундан ташқари, юқумли касалликларга, ташқи муҳитнинг ноқулай таъсирларига - одамнинг совуққа чидамлилиги, ақлий ва жисмоний иш бажариш қобилияти пасайишига олиб келади. Аксинча ёғлар нормадан ортиқча истеъмол қилиш одам семиришига сабаб бўлади. Ортиқча ёғ тери остида, cлиарвида, юрак, буйрак атрофида тўпланади. Семириш одамнинг иш фаолиятини пасайтиради, соғлиғини заифлаштиради.
Углеводлар алмашуви. Углеводлар одам организмида асосан энергия манбаи бўлиб ҳисобланади. Айниқса, жисмоний иш бажарганда улар биринчи бўлиб парчаланади ва ҳужайра-тўқималарни, айниқса мускулларни иш фаолияти учун зарур бўлган энергия билан таъминлайди. 1 г углевод кислород таъсирида парчаланиб, 4,1 ккал энергия ажратади.
Углеводлар асосан ўсимииклардан олинадиган овқат махсулотларида кўп бўлади ( нон, картошка, мевалар, қовун-тарвуз ҳамда ширинликларда). Катта одамнинг бир кунлик овқати таркибида 350 - 450 г углевод бўлиши керак.
Овқат таркибида истеъмол қилинган полисаҳаридлар шаклидаги углеводлар оғиз бўшлиғида птиалин, ошқозон-ичакларда амилаза ферментлари таъсирида моносаҳаридларга парчаланиб, қонга сўрилгач, тўқима ва ҳужайраларга етиб боради. Кислород таъсирида парчаланиб, энергия ҳосил қилади. Қон таркибида моносаҳарид шаклидаги углеводлар (глюкоза)нинг миқдори нормада - 80 - 120 мг % бўлади. Одам оч қолганда, яъни узоқ вақт давомида жисмоний меҳнат бажарганда қонда глюкоза миқдори камаяди. Бундай вақтда чарчаш белгилари юзага келади, яъни бош айланади, кўз тинади, терлайди, умумий ҳолсизлик сезилади. Аксинча, ширинлик кўп истеъмол қилинганда қонда глюкоза миқдори кўпаяди. Меъда ости бези касаллигида, ундан ажраладиган инсулин гормони камайиб, қондаги глюкозани гликогенга айлантириш жараёни бузилади ва қандли диабет касаллиги юзага келади (бу ҳақда «Ички секреция безлари» мавзусида батафсил баён этилган).
Углеводлар асосан полисаҳаридлар крахмал, гликоген (нон, картошка, дондан тайёрланган овқатлар) таркибида истеъмол қилиш тавсия этилади. Чунки бу маҳсулотлар одам организмида аста-секин оксидланиб парчаланади ва зарур бўлган энергияни кун давомида организмга етказиб беради. Моносаҳаридлар глюкоза, фруктоза, галактоза (шакар, конфет, мураббо, асал кабилар) шаклида истеъмол қилинадиган углеводлар тез парчаланади. Улар узоқ муддат давомида кўп миқдорда истеъмол қилинса, организмда ёғга айланиб, семиришга сабаб бўлади. Айниқса жисмоний меҳнат билан шуғулланмайдиган одамлар семиришга мойил бўлади.
Жисмоний меҳнат, жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланувчи одамда углеводлар меъёридан ортиқча қабул қилинса, унинг парчаланиб энергия ҳосил қилган қисмидан қолгани гликогенга айланади. Гликоген мускул толаларида, жигарда тўпланади ва одам жисмоний иш бажарганда, оч қолганида парчаланиб, энергия ҳосил қилади. Чиниққан спортчиларнинг мускулларида гликоген заҳираси кўпроқ бўлади. Шунинг учун улар узоқ вақт давомида Оғир жисмоний машқларни бажариш қобилиятига эга бўлади, тез чарчаб қолмайди. Сув ва минерал тузлар алмашинуви. Сув одам организми барча ҳужайра ва тўқималарининг таркибий қисмига киради. Ҳар бир тўқиманинг физиологик хоссасига кўра, унинг таркибидаги сув миқдори турлича бўлади. Жумладан, қоннинг 92% и, мия тўқимасининг 84% и, тана мускулларининг 70% и, суякларнинг 22% и сувдан иборат. Катта ёшдаги одамлар танасининг 50 - 60% ини сув ташкил қилади, ёшларнинг танасидади сув нисбати эса бундан кўпроқ бўлади. Масалан, чақалоқ тана массасининс 80% ини сув ташкил этади. Сув энтувчилик хоссасига эга. Организмдаги барча кимёвий моддаларнинг аксарият қисми қон плазмасидаги, ҳужайраларнинг протоплазмасидаги сувда эриган ҳолда бўлади. Шунинг учун сув моддалар алмашинувида катта аҳамиятга эга. Агар одам мутлақо овқат истеъмол қилмаса, лекин сувни меъёрида истеъмол қилса, у 40 - 45 кунгача (унинг тана массаси 40% камайгунча) яшаши мумкин. Аксинча, овқат меъёрида бўлиб, сув истеъмол қилинмаса, тана массаси 20 - 22% камайса, бир ҳафтага етар-етмас одам ҳалок бўлиши мумкин. Сув овқат таркибида ва ичимлик сифатида истеъмол қилинади. Меъда ва ичаклардан қонга сўрилган сув ҳужайра ва тўқималарда моддалар алмашинуви жараёнида иштирок этади, унинг асосий қисми нафас чиқарш, терлаш ва сийдик билан ташқарига ажратилади. Катта одамлар организмининг бир кеча-кундуздаги сувга эҳтиёжи 2 – 3 :1 ни ташкил этади. Ўзбекистоннинг иссиқ ёз фаслида терлаш ва нафас чиқарш орқали организм кўп сув йўқотади. Шунинг учун организмнинг сувга бўлган эҳтиёжи ортади. Оғир жисмоний меҳнат, жисмоний тарбия ва спорт машқлари билан шуғулланган вақтда ҳам терлаш ва нафаснинг тезлашуви натижасида одам кўп сув йўқотади. Бундай вақтда истеъмол қилинадиган сув миқдори 1,5-3 марта, ундан ҳам кўпроқ ортиши мумкин. Лекин сув кўп миқдорда истеъмол қилинса, юракнинг иши зўриқади ва у тез чарчаб қолиши мумкин. Шунинг учун чанқоқлик юзага келиб, оғиз қуруқлашганда сувни. кўп истеъмол қилаверраасдан оғизни тез-тез чайиб турилса, айниқса нордон сув (лимонли сув, минерал сув) билан чанқоқлик босилади ва юрак зўриқмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |