Кутиладиган
натижа
|
Мускулларнинг организм ҳаётида тутган ўрни, мускулларнинг ҳаракатга келиши ва унда марказий нерв системаси таъсирининг аҳамияти, мускулларнинг тузилиши ҳақида назарий, ҳам амалий йўналишларини белгилаб оладилар.
|
Маъруза режаси
|
Мускулларнинг такомиллашиши.
Мускулларнинг тузилиши.
Мускулларнинг функцияси.
|
3-Мавзу. Мускуллар ва мускуллар ҳақида маълумот.
РЕЖА:
Мускулларнинг такомиллашиши.
Мускулларнинг тузилиши.
Мускулларнинг функцияси.
Мускуллар организм ҳаётида муҳим ўрин тутади. Марказий нерв системаси юборадиган импульслар таъсирида гавдадаги мускуллар кисқаради, бунинг натижасида скелет ҳаракатга келади ва гавда ёки унинг бир қисми бир жойдан иккинчи жойга кўчади.
Мускулларда ҳаракат ва сезувчан нервларнинг охирлари жойлашган бўлиб, ҳар бир мускул улар орқали марказий нерв системаси билан боғланади. Ўрта яшар одамнинг скелет мускуллари гавда оғирлигининг 40 фоизини, чақалоқларнинг мускуллари эса гавда оғирлигининг 20-22 фоизини ташкил этади.
Жисмоний машғулотлар билан мунтазам шуғулланиб турувчи спортчиларда скелет мускулларининг оғирлиги гавда оғирлигининг қарийб ярмини ташкил қилиши мумкин. Ёш улғайган сари мускулларнинг ҳажми ва оғирлиги аста-секин камая боради. Одам гавдасида 600 га яқин скелет мускуллари бор.
Мускулларнинг такомиллашиши. Гавда мускуллари мезодермадан такомиллашади. Мезодерманинг хорда ва бошланғич мия найчасининг икки ён томонида жойлашган дорсал қисми сегментларга ёки сомитларга бўлинади. Сомитлар ўз навбатида склеротомга ва миотомга бўлинади. Склеротомдан умуртқа устуни ва скелет ҳосил бўлса, миотомдан мускуллар такомил топади.
Миотомлар кўпроқ вентрал томонга зўр бериб ўсиши туфайли каттароқ вентрал қисми ва ундан кичикроқ дорсал қисмлари тафовут қилинади. Миотомнинг дорсал қисмидан орқа мускуллар такомил этса, вентрал қисмидан гавданинг олд томонида жойлашган вентрал мускуллар такомил этади.
Орқа миядан миотомларга нерв толалари ўсиб киради. Миотомлар икки қисмдан иборат бўлиб, вентрал (олд) вадорсал (орқа) қисмларига алоҳида иккита нерв тортилган. Шунинг учун ҳам бир миотомдан такомил топган мускуллар бир-биридан узокда жойлашган бўлса ҳам, битта нерв билан иннервация қилинади. Аксинча айрим-айрим миотомлардан такомил топган мускуллар бир-бирига яқин жойлашган бўлса ҳам турли нервлар билан иннервация қилинади.
Эмбриогенез даврида бир группа мускуллар ўзининг такомил топган ерида қолади ва маҳаллий (аутохтон) мускуллар деб аталади, иккинчилари гавдада такомил топиб, эмбриогенез даврининг сўнгги вақтларида қўл-оёққа ўтиб кетади ва трункофугал (гавдадан қочувчи) мускуллар деб аталади. Ниҳоят, учинчи группа мускуллар қул-оёқда ҳосил бўлсада, бироқ эмбриогенез даврида гавдага ўтиб кетади ва улар марказга (гавдага) интилувчи (трункопетал) мускуллар деб аталади. Қорин-кўкрак тўсиғи – диафрагма гавданинг олд томонидан V, VI бўйин сегментларидан такомиллашади. Диафрагманинг ўнг ва чап томонида симметрик жойлашган жуфт мускул куртаклари каудал томонга ўтиб, тезда бир-бири билан туташади ва кўндаланг чодир шаклида қўшилиб, кўкрак қафасининг пастки тешигини беркитади.
Do'stlaringiz bilan baham: |